Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни жаҳондаги мавжуд менежмент моделлари ва иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда турли мамлакатлар маданияти – қадриятлари тўқнашувлари ва уларнинг кўпмиллатли компаниялар бошқарувидаги таъсири, халқаро компаниялар миқёсидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бизнес операциялар ва жараёнларни самарасини таъминлашнинг базавий концепция ва услублари билан таништириш.
Фаннинг вазифаси - кучли рақобат шароитида ТМК, КМК бошқарув тизимининг самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва оптималлаштириш йўлларини излаш ва хорижий мамлакатларнинг илғор менежмент моделларини қўллаш имкониятлари қўллаш бўйича малакавий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- иқтисодий ривожланиш моделларини таҳлил қилиш;
- менежмент моделларини ўрганиш; турли мамлакатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
- стратегик, тактик ва оператив бошқарув қарорларини қабул қилиш;
- хорижий компанияларида яратилган ишчан муҳитнинг яратилиш жараёнини ўрганиш ва шу асосида миллий компанияларнинг корпоратив кодексларини мукаммаллаштириш;
- корхона фаолиятини баҳолаш ва самарадорлик мезон кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-мавзу. Таққослама менежментнинг назарий асослари. Таққослама менежментнинг юзага келиши ва ривожланиши.Таққослама менежмент фан сифатида ривожланиши ва Ғарбда менежментнинг назарияси ва амалиёти. Таққослама менежмент фанининг предмети. Таққослама менежментнинг фан сифатида юзага келиши.
2-мавзу. Таққосама менежментда маданият. Маданиятларнинг турли назарияси ва уларга ёндашувлар. Ишчан маданият таснифи. Р.Льюис таснифи. Маълумотларни қайта ишлаш борасида ишчан маданиятлар таснифи. Г.Хофстеде тадқиқотлари. Ф.Тромпенаарс назарияси.
3-мавзу. Маданият ва раҳбарлик стили. Бошқарув моделлари назариялари. Бошқарув услулларини шакллантирувчи омиллар. Қадриятлар тизими. Қарор қабул қилиш усуллари.Таққослама менежментда институционал ёндашув. Институционал иқтисодиёт.
4-мавзу. Халқаро компанияларнинг институционал муҳити. Иқтисодиётни трасформациялашда институционал ва ижтимоий маданий омиллар. Институционал назарий асосларини юзага келиши ва ривожланиши. Институционал мактаб асосчилари: Торстейн Веблен (1857-1929) ,Джон Роджерс Коммонс (1862-1945) Уэсли Клэр Митчелл (1874-1948) ,Йозеф Шумпетер (1883-1950) .Институционал иқтисодиётнинг заманавий назариялари: Джон Кеннет Гэлбреит (1908-2006), Рональд Гарри Коуз (1910), Дуглас Сесил Норт (1920), Дэниэл Белл (1919), Элвин Тоффлер (1928).