Таҳорат ва сув аҳкомлари ҳақидаги боб


«Тилла ва кумуш идишда ичманглар ва еманглар! Чунки, бу



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#274816
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Таҳорат китоби

«Тилла ва кумуш идишда ичманглар ва еманглар! Чунки, бу 
нарса дунёда улар(яъни кофирлар) учун, охиратда эса биз 
учундир» (Муттафақун алайҳ, Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу 
анҳудан ривоят қилинган). 
«Кумуш идишда ичадиган киши қорнига жаҳаннам ўтини 
симираётган бўлади»(Муттафақун алайҳ, Умму Салама розияллоҳу 
анҳодан ривоят қилинган). 
Бир нарсадан қайтаришлик ўша нарсанинг ўзини ҳам, унинг 
бўлакларини ҳам ўз ичига олади. Бинобарин, тилла ё кумуш билан 
қопланган, тилла ё кумуш суви юритилган, таркибида тилла ё кумуш 
бўлган идишлар барчаси ҳаром, фақат юқорида айтиб ўтганимиздек, 
зарурат юзасидан оз миқдорда кумуш парчаси ишлатилса, ҳаром 
бўлмайди. Бунга далил Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган 
ҳадиски: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадаҳлари 
синиб 
қолди, 
шунда 
синган 
жойига 
кумуш 
занжир (сим) қилдирдилар» (Имом Бухорий ривояти). 
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Унда (яъни, тилла ва 
кумуш идишда) еб-ичиш ҳаром қилинган эканига ижмоъ бўлган. 
Истеъмолнинг барча турлари билиттифоқ еб-ичиш маъносидадир». 
Уларни ишлатиш ҳаромлиги эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам 
омдир. Чунки, бу борадаги хабарлар умумий, хосланган эмас. Фақат 
аёлларга ўз турмуш ўртоғига зийнатланиш зарурати туфайли (тилла ё 
кумуш билан) зийнатланишга рухсат берилган. 
Кофирларнинг ишлатаётган идишларини – модомики нажас экани 
билинган бўлмаса – ишлатиш мумкин. Агар нажас экани маълум бўлса, 
ювиб-тозалаб, кейин ишлатилади. 
2) Ўлимтик (ҳаром ўлган ҳайвон) терисини ишлатиш ҳаром, уни 
ошлангандан кейингина ишлатса бўлади. Ошлангандан кейин ишлатиш 
борасида ҳам уламолар ўртасида хилоф бор, тўғрироғи жоизликдир ва 
бу жумҳурнинг сўзидир. Чунки, ошлангандан кейин ишлатиш жоизлиги 
ҳақида саҳиҳ ҳадислар мавжуд, унинг нажосати фавқулодда (кейин 
пайдо бўлган, вақтинча) бўлиб, ошлаш билан кетади. Пайғамбар 



соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сув ва қараз (ошлаш учун 
ишлатиладиган 
ўсимлик 
номи) уни (яъни, 
ўлимтикнинг 
терисини) поклайди» (Абу 
Довуд, 
Насоий 
ривоятлари, 
Ас-
силсилатус-саҳиҳа: 2163), деганлар, яна: «Терини ошлаш уни 
поклашликдир» (Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривоятлари, 
Саҳиҳул-жомиъ: 3359), деганлар. 
Кофирларнинг кийимларини кийиш – агар нажосати аниқ бўлмаса 
– мубоҳ (мумкин), чунки, асл-асос поклик бўлиб, у шак билан кетмайди. 
Улар тўқиган ё бўяган кийимлар мубоҳдир. Чунки, Пайғамбар 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, асҳоблари ҳам кофирлар тўқиган ва 
бўяган кийимларни киярдилар. Валлоҳу таоло аълам. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish