Таҳорат ва сув аҳкомлари ҳақидаги боб


Билмасалар сўрасалар бўлмайдими?! Билмасликнинг давоси



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#274816
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
Таҳорат китоби

Билмасалар сўрасалар бўлмайдими?! Билмасликнинг давоси 
сўрашлик-ку! Унга таяммум қилиши ва жароҳати устига бирорта 
латтани боғлаб, унга масҳ тортиши кифоя эди», дедилар» (Абу 
Довуд ва Ибн Можа ривоятлари, Ибнус-Сакан саҳиҳ санаган). 
Ушбу нарсаларга масҳ тортиш ўрни: 
Маҳси ва пайпоқнинг устига масҳ тортади, салланинг кўп 
қисмига, айниқса унинг айланасига масҳ тортади, жабиранинг 
ҳаммасига масҳ тортади.
Маҳсига масҳ тортиш кўриниши – иккала қўлининг 
бармоқларини ҳўллаб, оёқлари бармоқларидан бошлаб, болдирига 
қараб тортади. Ўнг оёққа ўнг қўли билан, чап оёққа чап қўли билан 
масҳ тортади. Масҳ тортишда бармоқлари орасини очади. Бир 
марта тортиши кифоя, қайта-қайта тортмайди. Аллоҳ таоло 
барчамизни фойдали илм ва солиҳ амалга муваффақ қилсин. 
Таҳоратни синдирувчи нарсалар баёни ҳақидаги боб 
Юқорида таҳоратнинг шартлари, фарзлари ва суннатларини 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб берганларидек 
билиб олдингиз. Энди таҳоратни бузувчи ва синдирувчи нарсалар 
ҳақида сўз юритамиз. 
Мусулмон биродар! Билингки, таҳоратни бузувчи ва унинг 
таъсирини кетказувчи, таҳорат билан қилиш зарур бўлган амаллар 
олдидан уни янгилашга мажбур қилувчи баъзи ишлар бор. Бу ишлар 
таҳоратни синдирувчи ва таҳоратни бекор қилувчи ишлар деб аталади. 
Таҳоратни синдирувчи ишлар шариат соҳиби томонидан баён қилинган 
муайян ишлар бўлиб, улар ё таҳоратни бевосита синдирадиган бавл, 
ҳожат чиқариш ёки шу икки йўлдан чиқувчи бошқа нарсалар ё эса 
содир бўлгач, таҳоратсизликка олиб келувчи – ақлнинг кетиши ёки 
уйқу, беҳушлик ва мажнунлик сабабли ақлнинг ўралиб қолиши сабабли 


33 
таҳоратнинг кетиши гумон қилинадиган ишлардир. Зеро, ақлини 
йўқотган одам ўзидан содир бўлган нарсани билмайди. Шу боис гумон 
таҳоратсизлик ўрнига қўйилди. Қуйида бу ҳақда батафсил баён 
қилинади: 
1) Сийдик ва ҳожат (ахлат) йўлидан чиққан нарса. Бу нарса бавл, 
маний, мазий, истиҳоза қони, ахлат ёки ел бўлиши мумкин. 
Чиққан нарса бавл ёки ахлат бўлса, у қатъий далил билан ҳам, 
ижмоъ билан ҳам таҳоратни синдирувчидир. Аллоҳ таоло таҳоратни 
вожиб қилувчи ишлар ҳақида: «...ёки сизлардан биров ҳожатхонадан 
чиққан бўлса» (Моида: 6) деган. 
Агар чиққан нарса маний ёки мазий бўлса, у ҳам саҳиҳ ҳадислар 
далолати билан таҳоратни синдиради. Ибнул Мунзир ва бошқалар 
бунга ижмоъ қилинганини айтганлар. 
Истиҳоза қонининг чиқиши ҳам таҳоратни синдиради. Бу қон 
фасод қони бўлиб, ҳайз қонидан бошқадир. Фотима бинт Аби 
Ҳубайшдан ривоят қилинишича, у кўп истиҳоза кўрарди. Пайғамбар 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Таҳорат қилиб, намоз ўқийвер. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish