Таълимотлари ва тилшунос алломалар хакида маълумот берилади


 Тилшуносликнинг фалсафий даври



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/125
Sana22.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#573317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik (Ravshanxo\'ja Rasulov)

1. Тилшуносликнинг фалсафий даври
Ю нонистонда тилшуносликнинг фалсафий даври икки аср 
давом этади. Бунда тилга фалсафанинг бир кисми сифатида 
караш, тил ходисаларининг мохиятини фалсафий жихатдан 
очиш ва тушунтириш, тахминлар, хулосалар чикариш, гоялар 
яратиш айни даврнинг энг мухим хусусияти хисобланади.
Тилшуносликнинг фалсафий даврида кадимги Юнонистонда 
мавжуд булган деярли барча фалсафий мактаблар, окимлар, 
йуналишлар тил масалалари билан фаол шугулланганлар. Фикр 
юритилаётган даврнинг ута долзарб ва энг мухим муаммолари- 
дан бири суз муаммоси, сузнинг табиий ходисами ёки шартли 
ходисами? эканлиги хакидаги бахс, мунозара булиб, бу масала
www.ziyouz.com kutubxonasi


атрофида фикрлар карама-каршилиги, файласуфларнинг айни 
масалани хал килишда тарафма - тараф булиб, «жангга» кири- 
шиши, тадкикот ишларини олиб бориши кизиб кетди. 
Аникроги, бу даврнинг асосий, бош масалаларидан бири суз 
билан маъно орасидаги, предмет билан унинг номи орасидаги 
муносабат масаласи эди. Бошкача айтганда, предмет билан 
унинг номи уртасида кандай муносабат мавжуд? Суздаги товуш 
билан маънонинг богланиши кандай юз беради? Бу богланиш 
табиат томонидан бериладими ёки сузлашувчилар томонидан 
келишилган холда юз берадими ёки маълум конун - курсатма 
билан тайинланадими, муайян урф - одат билан богланадими 
ёки одамлар томонидан белгиланадими, яъни бу жараён онгли, 
ихтиёрий равишда амалга ошириладими ва бошкалар.
Тилшуносликнинг фалсафий даврида суз билан предмет ора­
сидаги муносабат масаласини хал килишда Гераклит ва унинг 
тарфдорлари куйидаги гояни илгари сурадилар. Улар хар бир 
ном узи англатаётган нарса, предмет билан ажралмас алокада, 
богланишда булиб, номларда предметларнинг мохияти намоён 
булади, «очилади». Аникроги, сувда дарахтлар, кузгуда узимиз 
акс этганидек, хар бир ном узи ифодалаётган предметнинг та­
биатини, мохиятини акс эттиради, деган фикрни илгари сура­
дилар. Яна хам аниги, предмет билан уларни англатувчи сузлар 
орасидаги богланиш 
табиат томонидан берилган булиб, бу 
богланиш табиий, зарурий богланиш хисобланади.
Хулоса шуки, оламда мавжуд булган барча нарса - предмет­
ларнинг табиат томонидан берилган, узига мос ва хос номлари, 
«тугри» номлари бор. Сузлар табиат томонидан яратилган. Та­
биат хар бир предмет учун алохида ном белгилаган, ном бер­
ган.
Демокрит ва унинг тарафдорлари эса суз ва предмет муноса­
бати масаласида Гераклит ва унинг тарафдорларига карши 
куйидаги гояни илгари сурадилар. Улар айтади: нарса, пред­
метларнинг номлари, 
сузлар уларнинг табиатига караб, 
мохиятига мувофик холда куйилмайди, балки номлаш жараёни 
одатга кура, одамларнинг узаро келишувига, улар томонидан 
белгиланишига кура амалга ошади. Пемакг препм ртщ ц^д нрм-
Nizomly nomli
www.ziyouz.com kutubxonasi


лар табиат томонидан эмас, балки жамият томонидан берилади.
Демокрит 
ва 
унинг 
тарафдорлари 
у3 
гояларининг 
тугрилигини исботлаш учун яна куйидаги фикрларни х,ам баён 
киладилар: 1) куп сузлар бир неча маънога эга булиб, шунга 
мувофик улар турлича предметларни ифода этади; 2) купгина 
тушунчалар бир канча номга, атамага эга булади; 3) тилнинг 
табиийлиги гоясидан келиб чикадиган булсак, у холда купгина 
предметларнинг бир нечта номга эга булиши мумкин эмас; 4) 
вакт утиши билан бир суз урнига бошкаси юзага келади, яъни 
муайян предмет номи узгариб, бошка номга, атамага эга 
булади; 5) купгина тушунчалар суз ифодасига, номга эга эмас. 
Демак, - дейди Демокрит ва унинг тарафдорлари, бир вазиятда 
сузлар етишмаса, бошка вазиятда улар ортикча, куп, яна бошка 
бир холатда сузлар катьий эмас, яна бошка бир вазиятда эса 
сузлар камлик килади. Демокрит фикрича, бундай холат, асо­
сан, одамлар фаолияти билан боглик булиб, улар томонидан 
юзага келади, табиат томонидан эмас.
Шундай килиб, Демокрит ва унинг тарафдорлари нарса, 
предмет ном лари табиат томонидан, табиий берилган эмас, де­
ган гояни илгари сурадилар ва айни фикрнинг тугрилигини 
тилда мавжуд булган омоним ва синоним сузлар билан исбот- 
дайдилар. Хдкикатан, бир-биридан фарк киладиган турли нар- 
саларнинг номлари (сузлар) кандай килиб бир хил (омоним: о т, 
ё ш, к и р к, к у к , с о н, к у р, т и л , т е р , к у й , к У в) ёки 
бир нарсанинг кандай килиб бирдан ортик номи (синоним: 
б о ш , к а л л а ; ж а н ж а л , г а в г о , т у п а л о н , г а л в а ,
м а ш м а ш а ; б у к м о к , и в и м о к ; к у л м о к , и л ж а й м о
К, 
ж и л м а й м о к , т и р ж а й м о к , и ш ш а й м о к ) булишини 
Гераклит тарафдорларининг таълимоти мослик, «тугрилик» 
таълимоти асосида изохлаб булмайди. Чунки синонимлар товуш 
томонидан фаркли булади; агар сузнинг товуш томони предмет­
нинг мохияти, хусусияти билан бевосита богланган булса, де­
мак, синонимлар турли хил хусусиятни ифодаловчи сузлар си­
фатида битта предметни англатишлари мумкин эмас. Крлаверса, 
табиатдаги хамма предметлар хам уз номларига эга эмас.
Тилшуносликнинг фалсафий даврида энг долзарб муаммо
www.ziyouz.com kutubxonasi


булган предмет ва унинг номи орасидаги муносабат масаласи 
Платоннинг «Кратил» номли асарида хам 
мукаммал баён 
килинади.
Тилшуносликнинг фалсафий даврида тил масалалари билан 
жиддий ва баракали шугулланган окимлардан бири стоицизм 
х.исобланади. Стоицизм таълимотининг вакиллари булган 
стоиклар: Хрисипп, Кратес ва бошкалар уз таълимотларида 
жахондаги номувофикликка хамма нарсаларнинг максадга 
мувофик булишини карама - карши куядилар. Шунга кура улар 
тилни кишиларнинг рухида табиат талабига кура пайдо булган 
дейиш билан бирга суз предметнинг табиий хусусиятини ифода 
килади, деб айтганлар. Стоиклар сузловчи гапирганида суз 
оркали у предметнинг 
табиати хакида кандай таассуротда 
булса, эшитувчида хам 
худди шу хусусиятлар хакидаги 
таассурот тугилади, деб уйлаганлар. Стоиклар предмет ва 
унинг номи орасидаги муносабат масаласида Гераклит ва унинг 
тарафдорлари таълимотини кувватладилар, яъни улар хам 
предмет ва унинг номи (суз) уртасида мослик, мувофиклик 
мавжуд деб хисоблар эдилар.
Айни вактда стоикларнинг мухолифи булган Эпикур ва 
унинг таълимоти тарафдорлари эса Демокритнинг фикрини 
кувватлаб, сузлар ва предметлар орасидаги алока, богланиш 
табиий булиши мумкин эмас, чунки нарсаларнинг мохияти 
билан уларнинг номи орасида карама-каршиликлар жуда куп, 
деган фикрни илгари сурганлар.
Эпикурчилар предмет билан унинг номи орасидаги алока 
тасодифий, бу алокани дастлаб тилни узаро келишувчилик 
асосида 
ижод 
килган 
кишилар 
яратган, 
ана 
шундай 
тасодифийлик 
булмаганида 
эди, 
барча 
халклар 
бир- 
бирларининг тилларига тушунган булар эди, дейишади.
Тилшуносликнинг фалсафий даврида узаро кизгин кураш 
олиб борган етакчи окимлардан, йуналишлардан яна бири 
аналогистлар ва аномалистлар - карама - карши гоядаги 
файласуфлар гурухи эди.
Улар 
тил 
ходисаларида 
аналогия 
мавжудми 
ёки 
аномалиями, конуният мавжудми ёки конуният йукми, деган
www.ziyouz.com kutubxonasi


фикр билан куролланиб, тил билан объектив борлик, суз билан 
предмет орасидаги 
муносабат масаласини хал килишга 
киришадилар.
Машхур юнон грамматикачиси Аристарх бошчилигидаги 
аналогистлар окими тилнинг грамматик курилиши ва лугат 
таркиби билан борлик орасида мослик, мувофиклик -
ухшашлик мавжуд, деган гояни илгари суришади. Улар юнон 
ва лотин тиллар ид а отнинг уч хил грамматик жинси (род): 
эркаклар жинси, аёллар жинси ва хар икки жинсга хам 
тегишли булмаган оралик жинс мавжудлигини айтишади. 
Ш унга кура 
улар предметлар эркаклар жинсига, аёллар 
жинсига ёки оралик жинсга тегишли булади, дейишади.
Аномалистлар окимининг етакчиси стоик Кратес ва унинг 
тарафдорлари эса ушбу гояга зид фикрни, зид гояни илгари 
суришади. Улар айтади: тилнинг таркиби ва грамматик 
курилиши билан борлик орасида тупа мослик, ухшашлик йук; 
биз доим турли тенгсизликка, мослик меьёридан четга чикиш- 
ларга дуч' келамиз. Масалан, тилдаги уч грамматик жинс атро- 
фимиздаги нарсаларга реал равишда тугри келади, деб хисоблаш 
беъманиликдир. Хакикатан хам, масалан, рус тилидаги черепаха 
(тошбака), 
белка 
(олмахон) 
сузлари 
шаклига 
Караганда 
грамматик жихатдан аёллар жинсига мансуб булиши керак эди. 
Амалда эса уша хайвонларнинг эркаги хам, ургочиси хам бир 
хилда черепаха, белка дейилади. Шунингдек, рус тилидаги дятел 
(кизилиштон) сузи уз шаклига кура факат эркаклар жинсига 
нисбатан кулланаверади. Демак, бу ерда тил аномалияси мавжуд 
булиб, шакл билан мазмун орасида мослик йукдир.
Тилшуносликнинг 
фалсафий 
даврида 
кадимги 
юнон 
файласуфлари 
Анаксимен, 
Продик, 
Протагор, 
Платон, 
Аристотеллар тил масалаларига оид асарлар яратганлар ва 
хозирги 
кунда хам 

Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish