5.Такрорийлик ва вариациялаш (шаклини ўзгартириб қўллаш принципи)
Жисмоний тарбия жараёнида тарбиянинг бошқа турларига нисбатан такрорийлик — қайта бажариш муҳим аҳамиятга эга. И.П. Павлов ва А.Н. Крестовников кўрсатганидек, ҳаракат малакасининг физиологик асоси ҳисобланган динамик стериотипни куп маротабалаб такрорлашсиз шакллантириш ва тартибга солиш мумкин эмас.
Такрорлаш, энг аввало организмдаги морфофункционал ўзгаришни тартибга солиш ва қайта мосланиши узок муддат давомида таъминланиши учун зарур бўлиб, унинг базасида жисмоний сифатларнинг ривожланиши рўй беради, эришилганлари мустаҳкамланади, кейинги прогресс учун шароит яратилади. Такрорлащларсиз жисмоний тарбияни амалга ошириб бўлмайди.
Фақатгина ҳар бир машғулот такрорланмай, машғулотлардаги кетма-кетлилик хам, қайсидир ҳолларда айнан шу машғулотларни ўзини ҳафтада, ой, давомида ва .машғулотлар вактининг маълум даврлари ичида (ҳафталик, ойлик ва ҳ.к. цикллар) такрорланади. Такрорийликнинг даражаси қўлланилаётган машқларнинг кандай максадга қаратилганига, жисмоний тарбиянинг у ёки бу этапидаги умумий йўнашшига, шуғулланувчилар контингенти ва хусусятларига жисмоний юкнинг характерига таъсир қилувчи бошқа факторларига боғлиқ. Шунинг учуй такрорийлик дақиқаси айрим ҳолда кўпрок ва айрим ҳолларда оз бўлиб унинг аник натижаси жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларнинг мунтазамлилигила ифодаланади.
Жисмоний тарбия жараёни учун такрорийлик қаторида вариативлик ҳам ўз аҳамиятига кўра маълум ўринга эга. Машқларни бажариш шароити унинг кўринишини, нагрузка
динамикасини ўзгартириб, усулиятларни турличасини қўллаш билан машғулотларнинг шакли ва мазмунини бир хил машғулотни ёки унинг машқларини шаклини бирваракайига ўзгартириш вариациялаш деб кабул қилинган.
Бу ўринда қуйидаги объектив карама-каршиликларга диккат эътиборини қаратиш лозим. Кўп маротабалаб қайтариш жараёнида ҳаракатларнинг динамик стериотипи ва организмни унга қўлланилаётган нагрузкага жавоб реакцияси янада стабиллашуви ва стандартлашуви содир бўлади. Шунинг учун машкни ҳаракат ҳолатининг шакли ва мазмунини айтарли ўзгартирмай такрорлаш ва уни давомийлиги чегараланмаса, эртами-кечми, барибир, ҳаракат машкасининг йўналишидан четланиши содир бўлиши ва жисмоний сифатларнинг ривожланишининг тўхташи рўй бериши мумкин. Бу карама-каршилик такрорийлик ва вариативликни қўшиб кўллаш орқалигина ҳал этилади.
Стандарт машқларни билан шуғулланишда вариативлик нагрузкаларни такрорлаш фонида унинг ҳажми ва инттенсивлигини .машғулотларнинг тузилиши ва мазмунини саклаган ҳолда ўзгартириб қўллаш билан янгилаш орқали тарбия жараёнини юқори поғонага кўтаришга эришамиз.
Жисмоний нагрузка ва дам олишнинг рационал навбатлашуви.
Жисмоний тарбия жараёнининг мунмазамлиги дам олиш билан нагрузка беришнинг доимий бўлишлигини ман қилмай, тахминий мўлжал олиш орқали амалга оширилади. Нагрузка шуғулланувчилар организмига жисмоний машклар таъсирини маълум даражадаги катталиги бўлиб, у организмни функционал имкониятини ошириш фактори ҳисобланади. Бунга организмнинг "иш потенциали"ни сарфлаш ва «чарчаш» орқали эришилади, энергияни тиклаш жараёни учун стимул ҳисобланади. Тикланиш жараёнининг қонуниятлари кучига қараб нагрузка ва дам олиш бир вақгнинг ўзида нагрузкани кўллаш пайтидаги шароити билан ҳам чамбарчас боғликлик мавжуд.
Кўп сонли илмий изланишларнинг кўрсатишича, иш қобилияти дам олиш шароитида қонуний равишда белгиланган фазалар буйича ўзгариб туради. Иш пайтида, нагрузка катта бўлса, иш кобилияти даражасининг пасайиши содир бўлади, чарчаш ривожлана бошлайди. Оқибатда иш бажариш тўхтайди, организмга дам бериш керак бўлади, дам пайтида тикланиш жараёни бошланади, навбатдаги нагрузкага стимул тайёрланади. Тўғри, айрим пайтда тикланиш жараёни иш вақтидаёқ
бошланади, лекин иш кобилиятининг тўла тикланиши учун дам олиш шароити яратилиши керак. Айтарли юқори даражадаги катта нагрузкада ва лозим бўлган дам олиш интервалида тикланишниг бориши иш кобилиятининг иш бошлангунгача бўлган даражасига етиб қолса-да, у тўла тугалланмайди, чунки унинг оркасидан "юқори тикланиш" фазаси содир бўладики, унинг асосида организмнинг энергетик ресурсларининг суперконпенсацияси (фосфокреатин, гликоген ва ҳоказоларнинг тикланиши) ётади. Юқори тикланиш фазаси дам олиш давом эттирилган ҳолдагина алмашади ва иш кобилияти организмда иш бошлангунча бўлган ҳолатга кайтади (2 чизмага каралсин).
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки: биринчидан — организмнинг функционал имкониятлари динамикаси фақат нагрузка билан эмас, иш кобилиятининг тикланиши ва ривожланиши учун зарур бўладиган дам олиш билан шартли боғлиқ. Шу сабабли дам олишга нагрузка каби жисмоний тарбия жараёнининг етакчи компонентларидан бири деб қарашимиз лозим. Шунга кўра, жисмоний тарбия санъати - бу маълум маънода нагрузка билан дам олишни тўғри навбатлаштира (алмаштира олиш) демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |