Месопотамия календарлари. Месопотамиядан топилган ѐзма ѐдгорликларда милоддан аввалги 2500 йилда
шумерлар Ой-қуѐш календарларидан фойдалан-ганлари тўғрисида маълумотлар сақланган. Бобилда Ҳаммурапи (милоддан
аввалги 1792-1750) ҳукмронлиги даврида нафақат икки дарѐ оралиғида, балки Олд Осиѐдаги энг йирик сиѐсий, маданий
марказга айланди. Ҳаммурапи бир канча ислоҳотлар, жумладан, календарь ислоҳотини ҳам ўтказади. У икки дарѐ оралиғидаги
турли хил календарларни бекор қилиб, ягона календарни жорий этди. Ур шаҳри календари бутун Бобилда расмий календарь
сифатида қабул қилинди. Бу календарь дастлаб Ой календари бўлиб, ҳар бир йилдаги тоқ ойлар ўтгиз, жуфт ойлар йигирма
тўққиз кунлик ўн иккита ойдан иборат эди. Ойлар шундай номланган:
1.
Нисану 30
7.Ташриту 30
2.
Айру 29
8.Арахсамна 29
3.
Сивану 30
9.Кисливу 30
4.
Дуузу 29
10.Тебету 29
5.
Абу ЗО
И.ШаабатуЗО
6.
Улулу 29
12.Аддару 29
Ой номлари бобилликларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ эди. «Нисану» -ҳаракат қилмоқ, қадам ташламоқ,
«Айру»-ѐрқин, ѐруғ, «Абу»-адоват, «Ташриту»-бошланиш, «Тебету»-лойқа, «Шабату»-вайронагарчилик (ѐмғир натижасида),
«Аддару»-булутли деган маъноларни билдирган. Бобилликлар календардаги «бахтли» ва «бахтсиз» кун тушунчасига
катта эътибор берган. Уларда дастлаб беш, сўнгра етти кунлик ҳафталар бўлган. Беш кунлик ҳафта «ҳамушту» деб аталган.
Бобилликлар ярим кечасини куннинг бошланиши ҳисоблаганлар. Шунинг учун Қуѐш ботгандан сўнг янги Ой
кўриниши билан ойнинг биринчи куни бошланган. Мусулмон ва яхудийларнинг ҳам календарларида шу тамоилга ам ал
килинган.
Бобилда Ҳаммурапи хукмронлиги даврида Ой календаридан Ой-куѐш календарига ўтилди. Улар аниқ хисоб-
китобларсиз кўшимча ойларни жорий қилди
4
.Улар иккинчи улулу ойини қўшади. Бобидда бу усул милоддан аввалги .VI
асргача кўлланилган. Бобилда милоддан аввалги VI асрга келиб Клеостат циклидан «октаэтерида»дан фойдаланган. Унда
саккиз йилда учта иккинчи, бешинчи, саккизинчи йилларда эмболистик ойлар жорий этилади. Милодцан аввалги IV асрга
келиб Клеостат циклининг ўрнини Метон цикли эгаллайди. Унда хар 19 йилда 7 та (3, 6, 8, 11, 14, 17, 19 йиллар)
эмболистик ой жорий килинади. Бобилда Ой-қуѐш йили 22 март 20 апрел оралиғида бошланган. Мазкур Бобил
календари кенг тарқалган. Уни милоддан аввалги XII асрда Оссурия, кейинроқ Аҳамонийлар, салавкийлар, парфияликлар
қабул қилганлар.
Қадимда Бобилда астрономия фани тараққий этган. Ой жисмлари харакатини кузатиш мақсадида миноралар
(зиккуратлар) бунѐд этилди. Милоддан аввалги 700 йилларда Бобилда астрономия фанидан «Мульапин» деб номланган
дарслик яратилади. Бобилда дастлабки вақтлар эрадан фойдаланмаган. Воқеалар подшо-ларнинг хукмронлиги даврига
қараб хисоблангани боис ноқулайликлар туғдирган. Бобилда қабул қилинган дастлабки энг қадимги эра сифатида
Набонассар эрасини (милодданав.747-743 йилларда хукмронлик қилган) айтишимиз мумкин. Набонассар аждодларидан
қолган бутун ѐдгорликларни бузишга фармон бериб, янги эрани бошлайди (бу Юлиан календари бўйича милоддан
аввалги 747 йил 26 февралга тўғри келади). Набонассар эраси бир қатор давлатларда қўлланилиб келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |