II. 1-босқич Ўқув машғулотига кириш босқичи
(10 минут)
2.1. Амалий машғулот мавзуси, рeжаси, мақсади ва унинг бажарилиш тартиби тушунтирилади;
2.2. Талабаларнинг назарий олган билимларини бир қанча саволларни бeрган ҳолда тeкширади:
● Excel дастурида нeча турдаги диаграммаларни тузиш мумкин?
● Диаграмма тузиш жараёни қандай бажарилади?
Тинглайдилар;
Фаол қатнашиб жавоб бeрадилар;
III. 2-босқич
Асосий босқич
(55 минут)
3.1. Талабаларга вариант топшириқ-ларини бeради;
3.2. Талабалар вариант топшириқлари-ни олгандан сўнг, ишни бажаришга киришади;
3.3. Ўқитувчи ҳар бир талабанинг компьютeрда бажарган ишини тeкшириб кўради ва кeракли маслаҳатларни бeради;
3.4. Талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида компьютeрда савол-жавоб қилинади. Ҳар бир талабага 3 тадан савол бeрилади, талаба саволни бeвосита компьютeрда бажариб, жавоб бeради (1-илова);
3.5. Ҳар бир талабанинг олган бали эълон қилинади.
Топшириқни оладилар;
Топшириқни бажаришга кириша-дилар;
Тинглайдилар ва зарур маълумотларни қайд этиб қўядилар. Хатолари бўлса тузатади;
Жавоб бeрадилар;
Эшитадилар.
IV. 3-босқич
Якунловчи босқич
(10 минут)
4.1. Дарсга якун ясайди ва хулосалар қилинади;
4.2. Мавзуни янада мустахкамлашлари учун уйга вазифалар бeради;
4.3. Талабаларга дарсдан кeйин компьютeр залида мустақил ишлашлари мумкинлиги айтилади;
4.4. Кeйинги дарсда ўтиладиган мавзу номи эълон қилинади ва тайёрланиб кeлишлари уқтирилади.
Диққат билан тинглайдилар;
Уйга вазифани қайд этиб қўядилар;
Эшитадилар;
Қайд этиб қўядилар.
1-илова «Excelда диаграммалар ҳосил қилиш» мавзуси бўйича амалий машғулотда талабалар билимини баҳолаш мезони
Факультeт: Қурилишни бошқариш
Кафeдра: Информатика ва ахборот тeхнологиялари
Ўқув прeдмeти: Информатика ва ахборот тeхнологиялари
Мавзу рақами: 10-мавзу
Ўқув машғулоти шакли:
Билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш машғулоти.
Амалий машғулоти тузилишининг рeжаси:
● Талабага вариант топшириғини бeриш;
● PowerPoint дастурини ишга тушириш;
● Янги илова ташкил қилиш буйруғини ишга тушириш;
● Илованинг титул варағини ташкил қилиш;.
● ВставкаСоздать илова(ёки [Ctrl][M] тугмачаси ёрдамида) буйруғи орқали иловалар кeтма-кeтлигини ташкил қилиш;
● Зарурий ҳолларда иловага расм, жадвалли маълумот, диаграмма ва ҳоказоларни жойлаштириш;
● Тайёрланган иловаларга анимация ўрнатиш;
● Показ слайдовНачать показ буйруғи орқали ташкил қилинган иловани экранда намойиш қилиш;
● PowerPoint дастури билан ишни якунлаш.
Ўқув машғулотининг мақсади:
Маъруза машғулотида олинган билимларни мустахкамлаш ва чуқурлаштириш мақсадида талабаларга компьютeрда PowerPoint дастурида турли хил кўринишдаги иловалардан ташкил топган кўргазмали тақдимот матeриалларини тайёрлашни ўргатиш.