касбий малакаси баҳоланган ва тасдиқланган шахслар малака доираси даражаларига мувофиқ лавозимларни эгаллаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ходимлар ўртасида соғлом рақобат ва мотивация муҳити пайдо бўлишига хизмат қилишини таъминлашга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиб боради;
тасдиқланган касбий малака паспорти ҳақидаги маълумотларни тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрига киритиш учун ваколатли органга маълумотларни тақдим этади;
д) касб компетенсиялари ва ишбилармонлик сифатларини ривожлантиришнинг корпоратив дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:
касб компетенсиялари ва ишбилармонлик сифатларини ривожлантириш бўйича хорижий экспертларни жалб этади, хорижий касбий малакани баҳолаш марказлари билан ҳамкорлик қилади;
касбий малакани эгаллаш, компетенсияни баҳолаш ва иш ўрнида ўсиб бориш йўналишлари бўйича таълим муассасалари ва иш берувчилар билан ҳамкорлик қилади;
е) талабгорнинг мавжуд малакасини аниқлашда холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш соҳасида:
касбий компетенсияси тасдиқланган шахсларни баҳоланган малака даражасига мувофиқлиги бўйича доимий мониторинг олиб боради;
баҳолаш жараёнларига шаффоф ва электрон тизимни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганади;
касбий малакани баҳолашда ҳаққонийлик, холислик, шаффофлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этиб боради;
малака даражасини эгаллаш ва тасдиқлашни хоҳловчи барча талабгорлар учун ихтиёрийлик тамойиллари асосида тенг шароитларни яратади.
Малакани баҳолаш марказлари тармоқ ёки ҳудудий кенгашларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларига кўра тегишли тармоқларга тааллуқли ва умумтармоқ касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқишда қатнашиш функсияларини бажаришлари мумкин.
2.2. Малакани баҳолаш марказини ташкил этиш муаммолари.
Профессионал таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозорини уйғунлаштириш муаммолари. Профессионал таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозорини уйғунлаштириш муаммоларининг энг муҳим йўналишлари қуйидагилар:
-Иқтисодий-ижтимоий (иқтисодиёт тармоқлари, иш берувчилар, таълим муассасалари ва фуқаролар бу икки бозорнинг уйғунлашувига қанчалар муҳтож?);
-Услубий (эгалланган касблар ва иш жойлари талаблари бир-бирига қанчалик мос?);
-Амалий (меҳнат бозорини таълим бозори вакиллари қанчалик ўрганишмоқда ва меҳнат бозори талабларига мўлжал олишмоқда?)