INTERNET TARIXI.
Hamma Internet haqida eshitgan va undan foydalanishni xohlaydi. Malumki, Internet axborotni soniyalar ichida uzoq masofalarga uzatish imkonini beradi. Shuning uchun bu darsda Internetni kelib chiqishi, uning tarkibi, unda axborot qanday qoidalar asosida uzatilishi va qabul qilinishi haqida ma'lumot beriladi. Internet tarixi o'zgarib va rivojlanib turuvchi olam yoki jamiyat haqida turli xil ko'rinishdagi katta hajmli axborotlar dunyoning deyarli hamma mamlakatlarida yig'ilib bormoqda. Bu ma'lumotlardan foydalanish zamonaviy axborot texnologiyasi vositalarisiz katta mablag' va vaqt talab etadi. Bunday muammolar Internet (Xalqaro informatsion tarmoq)ning tashkil etilishi bilan hal etildi. Internet "sovuq urush" mahsuli hisoblanadi. Uni yaratilishiga yadro zarbalaridan qisman zararlanganda ham ishlay olishga mo'ljallangan tajribaviy aloqa sistemasi sifatida XX asrning 70-yillari boshlarida AQSH Mudofaa Vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan ARPANet aloqa tarmog'i asos bo'Igan. ARPANet — buzilgan aloqa bo'g'inlarni avtomatik ravishda aylanib o'tishga va tarmoqdagi kompyuierlarning ma'lumot almashishiga imkon yaratuvchi kommunikatsiyalar paketidir. ARPANet tarmog'i birinchi marta ishga tushirilganda 4 ta kompyuter orasida maxsus kabel orqali bor-yo'g'i 2 minut davomida axborot almashinilgan. Avvaliga bu tarmpq maxfiy hisoblangan.
Keyinchalik, modem va telefon tarmog'i orqali axborot almashish imkoniyati yuzaga kelgandan so'ng bu tarmoqqa turli korxona va tashkilotlar ulanib olgan. Shu tariqa bu tarmoq Internet tarmog"iga aylangan. Internet tarmog'i biror tashkilotga bo'ysunmaydi, lekin davlatlar, ilmiy va ta'lim tashkilotlari, kommersiya strukturasi va millionlab xususiy shaxslar tomonidan moliyalashtiriladi. Tarmoq taklif etilgan ko'ngillilar tomonidan tashkil etilgan "Internet arxitekturasi bo'yicha kengash" tomonidan boshqariladi.
Internet — dunyo bo'ylab joylashgan va yagona tarmoqqa birlashtirilgan minglab kompyuter tarmoqlarining majmuidir. Internetda axborot almashish standart qoidalar asosida amalga oshiriladi. Internetdagi ma'lumotlarni uzatish qoidalari protokollar (masalan, TCP/IP —TRANSMISSON CONTROL PROTOKOL/INTERNET PROTOKOL) deb ataladi.TCP/IP protokolining axborotni uzatish usuli quyidagicha: TCP protokoli axborotni paketlarga ajratadi; IP protokoli orqali barcha paketlar qabul qiluvchiga uzatiladi va TCP protokoli tomonidan barcha paketlarning qabul qilinganligi tekshiriladi; barcha paketlar qabul qilingandan keyin TCP protokoli ularni tartibga soladi va yaxlit ko'rinishga keltiradi.Kompyuterlarning axborotlarni telefon tarmoqlari orqali yubora olishiga imkon beruvchi modem deb ataluvchi qurilmaning yaratilishi (1979-yil Nayes kompaniyasi) va rivojlanishi sababli faqatgina shaxsiy kompyuteri va telefoni bor millionlab kishilar tarmoqning maxsus quril-malarisiz ham Internetdan foydalana olish imkoniyatiga ega bo'Idilar. Hozirgi kunda Internet dunyo bozorini o'rganishda va savdo-sotiq ishlarini tashkil etishda zamonaviy biznesning eng muhim vositalaridan biriga aylanib bormoqda. Internet o'zaro aloqa bogiash yoki ma'lumotlar almashish tarmog'i bo'libgina qolmasdan, unda mavjud bo'lgan ma'lumotlar ombori majmuyi dunyo bilimlar omborini tashkil etadi. Internetning kompyuterlar bilan bog'hq bo'lgan narsalardan muhim farqi shundaki, u o'zi haqidagi ma'lumotlarni ham o'zida saqlay olishidir.1992—93-yillarda axborot texnologiyasining rivojlanishi sababli tasviriy va tovushli axborotlarni olis masofalardan qisqa vaqtda uzatishning shunday imkoniyati yaratilganki, u World Wide Web deb nomlangan.World Wide Web ning yaratilishiga 1989-yil Shvetsariyadagi Yevropa Yadroviy Tadqiqotlar Kengashining loyihasi asos bo'ldi. Bu loyihaning maqsadi Internetda axborot tarqatishning samarali usullarini izlash va uning oqibatlarini kuzatishdan iborat edi. Hozirgi kunda World Wide Web Internetning eng tez rivojlanayotgan sohalaridan biri bo'lib qoldi.Internet deganda ko'pchilik World Wide Web (qisqacha Web yoki WWW) ni tushunadi. Aslida World Wide Web Internetning bir qismi bo'lib, xalqaro o'rgimchak to'ri ma'nosini anglatadi. World Wide Web multimedia (multimedia — rasm va matnli axborotni tovushli va harakatdagi shakllardan iborat axborot bilan birlashtirish texnologiyasi) imkoniyatlariga ega boigani uchun foydalanuvchilar e'tiborini juda tez qozondi.
Интерне́т (ингл. Internet) — ахборотни сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган Бутунжахон умумлаштирилган компьютер тўридир. Кўпинча Умумжахон тўри ёки Глобал тўр деб номланади. Унинг асосида Бутунжахон ўргимчак тўри (World Wide Web, WWW) ва бошқа алоқа системалари фаолият юритади. 2012 йилнинг 30 июнига келиб Ер шари аҳолисининг Интернетдан фойдаланувчилари сони 2,4 млрд. дан ошиб кетди. Интернет сўзини ҳам кичик ҳам катта харфдан ёзиш мумкин.
1957 йилда Совет Иттифоқи томонидан Ернинг биринчи сунъий йўлдоши фазога чиқарилганидан сўнг АҚШ мудофаа Вазирлиги ахборот узатишнинг ишончли системасига муҳтожлигини сезди. Мудофаа йўналишида илмий-текшириш истиқболли ишланмалар устида иш олиб борувчи агентлигига (DARPA) АҚШ хукумати томонидан компьютерлар тармоғини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шунингдек бундай вазифа Калифорния университетига (Лос-Анджелес), Стэнфорд илмий текшириш марказига, Юта Университетига, Калифорния штатидаги Университетга (Санта-Барбара) юклатилди. Компьютер тўри ARPANET (ингл. Advanced Research Projects Agency Network) деб номланди ва 1969 йилда мазкур тармоқ орқали дастур доирасига кирувчи юқорида санаб ўтилган 4 та илмий маскан бирлаштирилди. Барча ишлар АҚШ Мудофаа Вазирлиги томонидан молиялаштирилди. Кейинчалик ARPANET тармоғи ривожланиб кенгайиб борди. Бора-бора ундан фаннинг турли соҳаларида фаолият юритувчи олимлар фойдаланишни бошладилар.
Биринчи сервер ARPANET 1969 йилнинг 2 сентябрида Калифорния университетида (Лос-Анджелес) ўрнатилди. Honeywell DP-516 деб номланган компьютернинг оператив хотираси 24 Кб эди.
1969 йилнинг 29 октябрида соат 21:00 ARPANET тармоғининг икки бўғини - бир биридан 640 км масофада жойлашган Лос-Анджеледаги Калифорния университети (UCLA) ва Стэнфорд илмий текшириш институти (SRI) ўртасида алоқа сеанси ўтказилди. Чарли Клайн (Charley Kline) Лос-Анджелесдан туриб узоқ масофадаги, яъни Стэнфорддаги компьютерга уланмоқчи бўлди. Унинг хамкасби Билл Дювалль (Bill Duvall) Стэнфорддан телефон орқали ҳар бир киритилган белгини тасдиқлаб борди.
Биринчи уринишда фақатгина учта белги (символ) «LOG» жўнатилди. Шундан кейин алоқа тармоғи ишламай қолди. LOG сўзи аслида LOGIN бўлиши керак эди (системага киришга рухсат берувчи буйруқ). Соат 22:30 система қайтадан ишга туширилди ва кейинги уриниш муваффақиятли якунланди. Мана шу кун Интернетнинг туғилган куни ҳисобланади.
1971 йилга келиб электрон почта жўнатишга мўлжалланган биринчи дастур ишлаб чиқилди. Бу дастур тез орада машҳур бўлиб кетди.
1973 йилда алоқа тармоғига трансатлантика телефон кабели орқали Великобритания ва Норвегия ташкилотлари ҳам қўшилди ва у халқаро тармоқ мақомини олди.
1970-йилларда тармоқ орқали асосан электрон почта жўнатилар эди. Турли техник тузилишга эга бўлган бошқа тармоқлар билан алоқа ўрнатишнинг имконияти йўқ эди. 1970 йилларнинг оҳирига келиб ахборот узатишнинг янги протоколлари ривожлана бошлади. Бу масалада Джон Постелнинг хизмати катта бўлди. 1983 йилнинг 1 январида ARPANET алоқа тармоғи NCP протоколидан TCP/IP протоколига ўтказилди ва шу кунгача муваффақиятли ишлатиб келиняпти. Айнан 1983 йилдан бошлаб «Интернет» атамаси ARPANET алоқа тармоғигига алоқадор бўлиб қолди.
1984 йилда домен номларини ўз ичига олган система ишлаб чиқилди (ингл. Domain Name System, DNS).
1984 йилда ARPANET тармоғининг жиддий рақиби пайдо бўлди: АҚШ Миллий илмий фонди (NSF) янги кенг университетлараро тармоқ- NSFNetни (англ. National Science Foundation Network) ташкил этди . Бу тармоқ каттароқ ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлиб, бир нечта майда тармоқларни бирлаштирар эди (Usenet ва Bitnet). Бир йил давомида янги тармоққа 10 мингдан ортиқ компьютерлар уланди ва "интернет” сўзи аста-секин NSFNet деб атала бошлади.
1988 йилда Internet Relay Chat (IRC) протоколи ишлаб чиқилди ва унинг ёрдамида интернетда бир вақтда бир неча нуқтадан мулоқот ўрнатиш ишлари анча осонлашди.
1989йилда Европада ядровий изланиш Европа иттифоқи (ЦЕРН) томонидан ажойиб ғоя – Бутунжахон ўргимчак тўрини ташкил этиш ғояси таклиф этилди. Уни Британиялик машхур олим Тим Бернерс-Ли таклиф этди ва ўзи икки йил давомида HTTP протоколини, HTML тилини ва URL идентификаторини ишлаб чиқди.
Тим Бернерс-Лининг ёрдамчиси ва касбдоши, World Wide Web лойиҳасининг мақсад ва вазифаларини тушунтириб шундай деган:
Барча буюк кашфиётларнинг тариҳи улардан олдин шу соҳада олиб борилган тадқиқотларга асосланади. Бутунжахон ўргимчак тўри мисолида (WWW) муваффақиятга эришиш омили бўлган икки нарсага тўхталиб ўтиш жоиздир
1) гиперматнларга ўхшаш системаларнинг ривожланиш тариҳи.
2) бутун жахон компьютерлари тармоғини хақиқатга айлантирган Интернет-протокол.
1990 йилда ARPANET алоқа тармоғи NSFNetга йўл бериб ўз фаолияини бутунлай тўхтатди. Худди шу йили телефон линияси орқали интернетга уланишнинг биринчи холати қайд этилди.
1991 йилда Бутунжахон ўргимчак тўрига Интернет орқали чиқиш хамма учун мумкин бўлиб қолди. 1993 йилга келиб машхур NCSA Mosaic деб номланган веб- браузер пайдо бўлди. Бутунжахон ўргимчак тўри оммалашиб кетди. Умуман айтганда, Web тариҳида иккита даврни кўрсатиш мумкин: биринчиси Марк Андриссеннинг Mosaic браузеридан олдинги давр ва у пайдо бўлгандан кейинги давр.
Айнан Тим Бернерс-Ли нинг веб- протоколи ва Марк Андриссен нинг Mosaic браузери биргаликда Веб га бўлган қизиқишни кучайтирди ва портлаш эффектини берди. 24 ой давомида ҳеч ким танимайдиган Web олимлар ва соҳа мутахассислари доирасидан чиқиб бутун жаҳонга тарқалди.
1995 йилда NSFNet яна аввалги илмий изланишлар вазифасига қайтарилди, Интернет трафигининг маршрутланиши билан эса аввалгидек Миллий илмий фонднинг суперкомпьютерлари эмас, балки алоқа провайдерлари шуғуллана бошладилар.
Худди шу 1995 йилдан бошлаб Бутунжахон ўргимчак тўри Интернетга ахборот етказиб берувчи асосий манбага айланди ва файлларни узатиб берувчи FTP протоколони трафик бўйича қувиб ўтди. Бутунжахон ўргимчак тўрининг (W3C) Консорциуми ташкил этилди.
1990-йилларда Интернет барча алоқа тармоқларини бирлаштирди (фақатгина Фидонет дан ташқари). Бирлашма раҳбарият йўқлиги ва техник стандартларнинг очиқлиги туфайли жалб этувчи кучга эга бўлди. У бизнесдан ва турли ҳилдаги компанияларнинг таъсиридан холи бўлиб, 10 миллиондан ортиқ компьютерларни бирлаштирди. 1997 йилга келиб 1 миллион домен номлари рўйхатга олинди. Интернет алоқа алмашинишнинг машҳур ва қулай воситасига айланди.
Ҳозирги кунда интернетга алоқа йўлдошлари, радио каналлар, кабель телевидениеси, телефон, уяли алоқа, электр симлари орқали уланиш мумкин. Бутунжахон ўргимчак тўри ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ҳаётининг таркибий қисмига айланиб қолди ва 5 йил давомида 50 миллион фойдаланувчиларга эга бўлди. Бошқа алоқа воситаларига бундай машҳурликка эришиш учун анча вақт керак бўлган эди. (Радио-38 йил, Телевидение-13 йил, Кабель телевидениеси-10 йил, Интернет-5 йил)
2010 йилнинг 22 январидан бошлаб Халқаро космик станцияси экипажи ҳам Интернетга уланиш имкониятига эга бўлди.
Интернетнинг пайдо бўлиши асрлар давомида турли халқлар ёзувчилари ва олимлари томонидан башорат қилинган эди. Масалан XIX аср рус ёзувчиси, файласуф, жамоат арбоби Владимир Одоевский «4338-йил» деб номланган асарида (1837), 1908 йилда Никола Тесла, инглиз ёзувчиси Эдвард Морган Форстер «Машина тўхтамоқда» асарида (1909), Мюррей Лейнстер «Джо исмли мантиқшунос» асарида (1946), Андрей Сахаров «Жаҳон ярим асрдан сўнг» асарида (1974) интернетнинг қандай бўлиши хақидаги тасаввурларини ёзиб қолдирганлар. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.
Кейинги пайтда тижорат интернет-провайдерлари трафик алмашиш нуқталари ёрдамида бирлашгани каби илмий-текшириш алоқа тармоқлари қуйи кичик алоқа тармоқларини ҳосил қилмоқда. Масалан National LambdaRail, Abilene Networ, GEANT,GLORIAD.
Россияда энг танилган лойиҳалардан бири «А́билин» (англ. Abilene Network) деб номланган бўлиб энг тезкор тажриба алоқа тармоғи ҳисобланади. Бу лойиҳа Американинг «Интернет2» (ингл. Internet2) номли консорциуми томонидан қўллаб турилади. Консорциум нотижорат ташкилот бўлиб илғор алоқа технологияларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Абилин тармоғи 230 дан ортиқ Америка университетларини, илмий марказларни ва бошқа ташкилотларни бирлаштирган. Абилин алоқа тармоғининг эътиборга лойиқ томони шундаки, у тезкор ахборот узатиш қувватига эга бўлиб, назарий жиҳатдан тезлиги секундига 10 Гбит гача етиши мумкин (OC-192c), амалдаги тезлиги секундига 6—8 Гбитни ташкил этмоқда.
Интернет ҳозирги кунда минглаб турли ҳилдаги компьютерлар (ташкилотлар, илмий, ҳукумат доирасидаги, шаҳсий) алоқа тармоқлари мажмуасидир. Уларнинг барчасини бирлаштириш IP (англ. Internet Protocol) протоколи ва маълумотлар пакетини маршрутлаш принциплари ёрдамида амалга оширилди. Алоқа тармоқларининг тўқнашув нуқталарида маҳсус маршрутизаторлар автоматик равишда маълумотларни IP-манзил бўйича йўналтиради. IP-протоколи бутун жаҳонни қамраб олган манзилли борлиқни ташкил этган бўлиб, ҳар бир кичик алоқа тармоғи ҳам ўз манзил худудига эга. IP-манзилларни шундай усулда ташкил этилиши Интернетдаги алоқа тармоқлари ўртасида низолар келиб чиқишини олдини олади ва барча маълумотлар пакетини тўсиқсиз асл ҳолатида сайёрамизнинг ҳохлаган нуқтасига етиб боришини таъминлайди.
IP протоколи IETF (ингл. Internet Engineering Task Force) ташкилоти негизида бахс –мунозаралар пайтида пайдо бўлган. Task force —аниқ масалаларни ҳал этиш учун ташкил этилган мутахассислар гурухи. Уларни бошқача қилиб "Интернетни лойиҳалаштириш масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ” деб таржима қилиш мумкин. IETF ва унинг ишчи гуруҳлари хозирги кунда ҳам Бутунжахон алоқа тўрини ривожлантириш масалалари билан шуғулланмоқда. IETF иштирок этиш ёки мулоқот учун доим очиқдир. Ташкилот қўмиталари RFC деб номланган хужжатларни чоп этиб туришади ва улар орқали кўп масалаларни изоҳлаб боришади. RFC нинг баъзи хужжатларига IAB (ингл. Internet Architecture Board ) ташкилоти орқали интернет стандартлари мақоми берилади (ингл. Internet Standard). 1992 йилдан бошлаб IETF, IAB ва бошқа бир қатор интернет-ташкилотлари Интернет Жамиятига бирлаштирилди (ингл. Internet Society, ISOC). Интернет Жамияти интернетни ривожлантириш билан шуғулланувчи турли ташкилотдар ва гуруҳлар учун асос ва имконият тақдим этади.
Алоқа ёки тармоқ протоколи нима? Протокол, мазкур вазиятда компьютерлар ўртасида алоқа ўрнатиш «тили» деб аталса тўғрироқ бўлади.Тармоқдаги барча компьютерлар бир-бири билан алоқа қилишлари учун, улар битта тилда гаплашишлари лозим, ёки битта протоколдан фойдаланишлари лозим. Содда қилиб айтганда, протокол- бу компьютер тармоқлари ўртасида маълумотларни узатиш қоидаларидир. Интернет протоколлари системаси « TCP/IP протоколлари стеки» деб номланади. Интернетда энг кўп тарқалган протоколлар қуйидагилардир: (таржима қилиш имконияти йўқлиги сабабли уларнинг номлари рус тилида берилади) Прикладной BGP, DNS, FTP, HTTP, HTTPS, IMAP, LDAP, POP3, SNMP, SMTP, SSH, Telnet, XMPP (Jabber); Сеансовый/Представления SSL, TLS; Транспортный TCP, UD; Сетевой EIGRP, ICMP, IGMP, IP, IS-IS, OSPF, RIP; Канальный Arcnet, ATM, Ethernet, Frame relay, HDLC, PPP, L2TP, SLIP, Token ring; OSCAR; CDDB; MFTP (сеть eDonkey2000); BitTorrent; Gnutella.
Хозирги кунда Интернетда барча маълумотлардан фойдаланишни қулайлигини таъминловчи бир қанча серверлар хизмат кўрсатади. Уларнинг энг танилганлари қуйидагилардир:
- DNS сервери ёки домен номлари системаси- алоқа тўридаги рақамли манзиллар ўрнига харфли номлашни таъминлайди.
- E-mail, ёки электрон манзил – битта абонентни бир ёки бир нечта киши билан реал вақтда ахборот алмашишини таъминлайди.
- IRC сервиси- реал вақтда матн орқали мулоқот қилишни таъминлайди (chat);
- Usenet – телеконференциялар ёки янгиликлар гуруҳидир. Унинг ёрдамида жамоа бўлиб ахборот алмашиш мумкин.
- FTP сервери — файллар архиви системаси бўлиб, турли ҳилдаги файлларни сақлаш ва жўнатишни таъминлайди;
- Telnet сервери- терминал режимидаги компьютерларни бошқаришни таъминлайди.
- World Wide Web (WWW, W3, «Умумжахон тўри») — гиперматнли (гипермедиа) система бўлиб, турли ҳилдаги алоқа ресурсларини битта яҳлит аҳборот маконига бирлаштиради.
- Мультимедиа оқими.
Юқорида санаб ўтилган серверлар мижозларга халқаро стандартлар бўйича хизмат кўрсатадилар. Стандарт серверларидан ташқари ностандарт серверлари ҳам мавжуд бўлиб, улар баъзи компанияларнинг ишланмаларидир. Мисол учун ностандарт серверларга Instant Messenger (ICQ, AOl, Demos on-line интернет-пейджерлари ва ҳ.к), интернет-телефония, радио ва видео трансляциялари...ни келтириш мумкин. Бу серверлар хизмати халқаро стандартларга жавоб бермаганлиги учун бошқа серверлар билан техник низолар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.
Интернетнинг энг оммабоп ва машҳур ҳизматларини эслатиб ўтамиз: Бутунжахон ўргимчак тўри, Веб-форум, Блоглар, Вики-лойиҳалари (масалан Википедия), Интернет-магазинлар, Интернет-аукционлари (ким ошди савдоси), Ижтимоий тармоқлар, электрон манзиллари ва жўнатиш рўйхати, янгиликлар гуруҳи (Usenet), файлалмашинувчи тармоқлар, электрон тўловлар хизмати системалари, Интернет-радио, интернет-телевидениеси IPTV, IP-телефония, мессенджерлар, FTP-серверлари, IRC ( веб-чатлар), излаш системалари, интернет-реклама, масофадаги терминаллар, масофадан бошқариш, ўйинлар.
Браузер– бу Интернет ресурслари ва маълумотларидан фойдаланишни таъминловчи дастур бўлиб, унинг қуйидаги турлари мавжуд: Google Chrome, Internet Explorer, Mozilla Firefox, Яндекс, Safari ва Opera ( энг машҳур браузерлар)
Интернет фойдаланувчиларининг ахборот ресурсларига мурожаат этишида миллати ёки давлатига нисбатан ҳеч қандай чекловлар йўқ, лекин тил соҳасида чекловлар қўйилган. Интернетнинг асосий тили – инглиз тилидир, рус тили 2 ўринда туради.
Интернет бўлинишининг асосий белгиларидан бири – қайси тилдан фойдаланишига боғлиқдир. Интернетнинг рус тилидаги қисми «Русский интернет» ёки Рунет деб номланади.
Интернетнинг шахсий эгаси йўқ, чунки у турли ҳил географик худудларда жойлашган тармоқлар мажмуасидир. Интернетни бирданига ўчириш мумкин эмас, чунки уни ташқаридан якка бошқариш тизими йўқ. Интернет бутун инсониятнинг мулкига айланди. Интернетнинг фойдали ва зарарли томонлари кўп бўлиб, улардан манфаатдор бўлган шахслар ўз мақсадларида фойдаланмоқда.
Интернет аввало ахборотларни сақловчи ва тарқатувчи воситадир. Шифрланмаган ахборот манзили томон йўналиши давомида ўғирланиши ва ўқилиши мумкин. Интернет хар бир компьютерни телефон каби бошқа компьютерга улаб бериши мумкин
Спам-серверлари ва «зомби-тармоқлари» маълумотларни жўнатувчининг ташаббуси билан тарқатиб, электрон почтадан фойдаланувчилариниг почта қутиларини турли ҳилдаги спам билан тўлдириб ташлайди. Интернетда ахборотнинг тарқалиш тезлиги ҳаётдагига ўҳшайди. Агар ахборот қизиқарли ва шов-шувли бўлса- тез тарқалади, қизиқиш уйғотмайдиган ахборот секин тарқалади.
Интернет орқали тақиқланган ахборотларни, тухматларни, давлат сирларини тарқатиш ман этилади. Бу ахборот қайси давлатдан келган бўлса, ўша давлат қонунларига биноан жазоланади.
2011 йилнинг 3 июнида БМТ томонидан резолюция қабул қилиниб, унда интернетдан фойдаланиш инсоннинг асосий хуқуқларидан бири деб қайд этилди. Шундай қилиб жаҳоннинг қайсидир ҳудудларида интернетнинг ўчириб қўйилиши инсон ҳуқуқларининг бузилиш холати ҳисобланади.
Текширишлар шуни кўрсатадики, Интернетнинг кўп манбалари тижорат билан боғлиқдир. Интернетдан бевосита реклама, маҳсулотларни ёки хизматларни сотиш, маркетинг изланишларни амалга ошириш, электрон тўловларни амалга ошириш, банк ҳисоб рақамларини бошқариш учун фойдаланилади. Oxford Economics компаниясининг ҳисоботига кўра интернет орқали амалга оширилаётган хизматларнинг умумий қиймати 20.4 триллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бутунжахон савдо хажмининг 13,8 % ни ташкил этади.
Йилдан йилга газета ва бошқа қоғозли нашрларни ўқийдиганлар сони камайиб бормоқда. Кўпчилик керакли маълумотларни интернетдан топишни афзал деб билади. Масалан АҚШда 1989 йилдан 2009 йилгача бўлган вақт мобайнида бир кунда чиқариладиган газеталарнинг нашри 62 млн.дан 49 млн.га тушиб кетди.
Электрон кутубхоналар йилдан йилга бойиб бормоқда. Оддий кутубхоналарда топилмайдиган китобларни Интернет тармоқлари орқали топиш мумкин. Кўпчилик ёзувчи ва шоирлар, хатто энг таниқлилари ҳам ўз асарларини интернет тармоғи орқали чоп этишмоқда.
Интернет орқали МР3 формати ёрдамида янги қўшиқ ва клипларни намойиш этиш анчадан бери давом этяпти. Ижрочилар учун бу яхши ва арзон реклама бўлиб уларнинг рейтингини кўтарилишига ва дискларини тез сотилишига ёрдам бермоқда.
Шунингдек интернет орқали янги филмлар намойиш этилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ноқонуний равишда чиқарилган бўлиб, муаллифлик ҳуқуқларини поймол этиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Алоқанинг оммабоп турларидан электрон почтани, IP-телефонияни, Skype дастурини айтиб ўтиш жоиздир. Интернет оммавий алоқа воситасига айланган бўлиб бир вақтнинг ўзида миллионлаб инсонлар ўзаро алоқа ўрнатадилар. Ижтимоий алоқа тармоқлари ҳар бир инсоннинг ижодини намойиш этадиган майдонга айланиб қолган. Шунннгдек Бутунжахон ўргимчак тўри орқали ижтимоий муҳим воқеалар ҳал этилиши мумкин.
Кўпчилик давлатларда тармоқнинг тўлақонли ишлашига тўсиқлар қўйилган бўлиб, давлат сиёсатига тўғри келмайдиган сайтларга фильтрлаш тизимлари ўрнатилган. Бу ҳолатни сўз эркинлигининг демократик принципларига зид деб қарамаслик лозим. Чунки ҳар бир давлатнинг ички қонун-қоидалари бўлиб, уларга аралашишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Масалан порнографик сайтлар ёки диний экстремистик мазмундаги сайт кабилар кўпчилик давлатлар томонидан тақиқлаб қўйилган. Шунингдек хар бир фойдаланувчи шахсий компьютерига фильтр ўрнатиб ёқимсиз сайтлардан ҳимояланиши мумкин.
Кўпинча цензурани енгиб ўтиш ёки тақиқланган сайтларга кириш учун прокси хизматидан фойдаланилади. Прокси хизмати орқали компьютер тармоқлари мижозларига бошқа тармоқ хизматларидан бевосита фойдаланиш имкони берилади. Мижоз аввал прокси серверга уланади ва у орқали бошқа серверда жойлашган бирон бир ресурсга мурожаат қилади. Мисол тариқасида шуни келтириш мумкинки, кўпгина ҳолларда компьютер тармоқларидаги бир гуруҳ фойдаланувчилар ягона интернетга уланган компьютер орқали компьютер хизматларидан фойдаланишади. Баъзи ҳолларда мижоз сўрови ёки сервер жавоби прокси сервер томонидан муайян мақсадларда ўзгартирилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Прокси сервер шунингдек мижоз компьютерини баъзи тармоқ ҳужумларидан химоялашга имкон беради.
Интернетнинг машҳурлиги ортгани сайин, унинг салбий томонлари ҳам кўриниб қолди. Ҳусусан баъзи инсонлар компьютер ёнида кунига 18 соатдан ўтириб, ҳақиқий ҳаётдан воз кечишмоқда. Психологик асосга эга бўлган интернет- тобеълик физиологик асосга эга бўлган наркотик тобеълиги билан солиштирила бошланди. Бундай инсонлар ҳаёлида фақат тезроқ интернетга уланиб компьютер ёнида ўтиришдан бошқа мақсади қолмаяпти. Турли текширишлар дунё бўйлаб интернет- фойдаланувчиларининг 10% интернет тобеълигига учраганлиги таъкидланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |