Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Корхона имиджини бошқариш концепцияс



Download 8,59 Mb.
bet130/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

6.27-расм. Корхона имиджини бошқариш концепцияс


Компания маданияти аниқланганидан сўнг бошқалардан ижобий фарқланиб турадиган бу «характер»ни мақсадли гуруҳларга етказиш ва уларни компаниянинг реал ютуқлари ҳақида хабардор этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Ушбу босқичда корпоратив айнан ўхшашлик шакллантирилади. Корпоратив айнан ўхшашлик – бу компания индивидуаллигини акс эттирадиган коммуникатив воситалар тизимидир. Корпоратив айнан ўхшашлик компания миссияси, структураси, бизнеси ва даъволарини акс эттириши лозим. Корпоратив айнан ўхшашлик устида ишлаш шу қадар муҳимки, кўпинча структурали ўзгаришларга, бошқарувчиларни алмаштиришга ёки бошқа бозорларга хизмат кўрсатишга интиладиган ташкилотни қайта қуришга олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, ташкилот «индивидуаллиги» ўзгаради. Бу ўзгаришлар ижобий имидж учун интерьерни таъмирлаш ёки фасадларни безашдан кўра муҳимроқдир.
Корпоратив имиджни самарали бошқаришни амалга ошириш учун ташкилот имиджининг структураси ва шахслар онгида имидж шакллантириш психологик жараёнларининг хусусиятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш зарур. Қуйидагилар бу мақсадга эришишга хизмат қилади:

    • ташкилотнинг тижорат фаолияти ҳақида ҳисоботларни вақти- вақти билан эълон қилиш;

    • харидорлар (истеъмолчилар) жамиятлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш;

    • мос келувчи нотижорат мақолалар нашр этиш ва телефильмлар намойиш этиш;

    • жамоатчилик ва хайрия фаолияти.

Ташкилотнинг идрок қилинадиган ва ўлчанадиган хусусиятлари тўплами, уларнинг салмоғи хусусиятларини баҳолаш, жамоатчилик томонидан идрок қилиш корпоратив имидж хусусиятлари ҳисобланади. Имидж қанча вақтдан бери мавжудлиги, унинг аниқлиги ва барқарорлиги, ижобийлик даражаси, оптималлиги, фаолият йўналишлари ҳамда имидж яратиш ва қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳам имиджнинг муҳим хусусиятлари ҳисобланади. Лекин нима бўлганда ҳам корпоратив имиджни бошқариш ҳар бир ташкилотнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Шундай қилиб, имидж – бу нафақат жамоатчилик фикрини бошқариш воситаси, балки шу билан бир пайтда бошқарув объекти ҳамдир. Ташкилот
имиджини бошқариш узлуксиз равишда амалга оширилиши лозим. бунга энг катта зарурат корпоратив тизим ривожланишининг кейинги босқичларида юзага келади.
Охирги йилларда анъанавий брендинг стратегиялри билан бир қаторда, компаниялар «кобрендинг» номини олган янги маркетинг амалиётига тобора кўпроқ мурожаат қилмоқда – бу жамиятнинг долзарб ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган, фойда кўриб ишламайдиган ташкилотлар ва компаниялар маркетинг ўзаро алоқаларининг янги шаклидир. Натижа сифатида компания маркетинг фаолиятида ижтимоий аҳамиятга молик маркетинг, ёки ижтимоий аҳамиятли муаммо маркетинги (CRM, Cause-Related Marketing) деб номланган янги йўналиш шаклланади. Ўз маҳсулоти рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш учун ўз брендларига ижтимоий қадриятлар интеграция қилишни назарда тутадиган компаниялар учун бундай иттифоқлар стандарт кобрендинг стратегиясига айланиши лозим. Истеъмолчиларнинг компаниялар ҳамкорлиги бундай шаклларига ижобий муносабатига хизмат қиладиган омиллар қаторига қуйидагиларни
киритиш мумкин:

    • истеъмолчиларнинг компания таклиф қилаётган лойиҳада иштирок этишдан манфаатдорлик, қизиқиш ва мотивация ҳолати сифатида таърифланадиган ижтимоий аҳамиятли муаммога жалб қилинганлиги;

    • ижтимоий аҳамияти муаммо билан миссия атамалари, атрибутлар, тоифалар ва бошқа тасаввурлар билан белгиланадиган компания мувофиқлиги. Бошқача қилиб айтганда, гап ижтимоий муаммолар компания мавжуд бўлиши мақсадида унинг қадриятлари, маҳсулотлари ва хизматларига қанчалик уйғунликда интеграция қилингани ҳақида боради.

Иш берувчи имиджини шакллантириш хулқ-атвор маркетинги концепцияси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бунда «ташкилотда уларнинг ташкилот фаолияти бўйича нималарни афзал кўриши ва кутаётган натижаларини тадқиқ этиш асосида мижозлар ва ҳамкорларнинг талабларини қондирадиган хулқ-атвор шакллантиришга қаратилган бошқарув фаолияти тури» тушунилади. Ушбу талқинда хулқ-атвор маркетингининг моҳияти сифатида ўзига хос бошқарув фаолияти намоён бўлади. Унинг предмети мижозлар ва ҳамкорлар томонидан талаб қилинадиган ташкилот ходимлари хулқ-атвор, воситаси эса – ташқи муҳит субъектларининг нималарни афзал кўриши ва кутаётган натижаларини ўрганиш ҳисобланади.
Хулқ-атвор маркетингининг бошқача талқинлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда асосий эътибор мақсадлар ва воситаларига қаратилади. Масалан, ёндашувлардан бирининг доирасида хулқ-атвор маркетинги – бу ташкилотни ташқи муҳит ўзгаришларига мослаштириш учун ходимлар хулқ-атвор моделларига мувофиқ ташкилотда ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар ва контрагентар хулқ- атворини ўрганишдир. Бунда турли гуруҳлар – ходимлар (ички хулқ-атвор маркетинги), мижозлар ва таъминотчилар (ташқи хулқ-атвор маркетинги) хусусиятлари тадқиқ этилади, яъни ташкилот бу гуруҳлар хулқ-атворини ўрганади ва қаси хулқ-атвор ўзаро манфаатли ҳамкорлик нуқтаи назаридан афзалроқ ва уни қандай шакллантириш мумкин деган саволга жавоб излайди. Кенгроқ талқинда имиджни шакллантиришни бошқаришда хулқ-атвор маркетинги нафақат компания персонали, балки барча стейкхолдерлар, масалан, аҳоли, буюртмачилар, инвесторлар ва ҳ.к. хулқ-атворини ўрганишни тақозо этади. Бу субъектлр гуруҳларининг хулқ-атворини ўрганиш уларни ташкилот хулқ-атворига мослаштириш учун ҳам, кўплаб ташкилотлр учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган имиджни бошқариш хулқ- атвор омилларини ҳисобга олиш учун ҳам муҳим. Уларнинг баъзилари ҳатто компаниянинг брендини иш берувчи сифатида тарғиб қилиш учун алоҳида бюджетларни шакллантиришни бошлайдилар; бошқалар кучли малакали мутахассисларнинг кадрлар хизматига жалб қилинади. Яқин вақтгача кадрлар функциясига бундай аҳамият берилмасди ва ушбу лавозимларда объектив равишда етарли даражада малакага эга бўлмаган одамлар ишларди. Ҳозирда кўплаб инвестиция холдинглари ва девелоперлик компанияларига HR-технологияларини ривожлантириш нуқтаи назаридан анча илғор бўлган
бошқа секторларнинг ходимлари келган.
Персонални бошқаришга нисбатан хулқ-атвор маркетинги ходимларда қуйидаги талабларга жавобберадиган хулқ-атвор шакллантиришга йўналтирилган бошқарув функциялари йиғиндисини амалга оширишни англатади:

    • энг яқин муҳит вакиллари;

    • ходимлар, топ-менежерлар, менежерлар, функционал ва чизиқли раҳбарлар;

    • стейкхолдерлар – буюртмачилар, инвесторлар, пудратчилар, субпудратчилар ва лойиҳанинг бошқа қатнашчилари.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ижобий кадрлар имиджини яратишга сарфланган ҳаракатлар ўн карра ҳажмда қайтади. Биринчи навбатда, компаниянинг барқарорлигини ошириш ва рақобатчилардан қимматли ишчиларни оғдириб олиш учун ишчи кучи ва маблағларни қисқартириш кўринишида. Меҳнат бозорида жалб этувчан имиджга эга бўлган компания автоматик равишда ушбу бозорнинг энг яхши мутахассисларини жалб қилади.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish