Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet125/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Сотув ҳажми ва маркетинг коммуникациялари комплекси харажатлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлашга асосланган усул. Ушбу усулнинг камчилиги – маркетинг коммуникациялари сотув ҳажмига таъсир даражаси аниқланмайди, чунки МКК амалга ошириш доимо ҳеч бўлмаса минимал даражада ўсишга олиб келади.
Корхона ва уни маҳсулотлари таниқлилиги ва эсда қоларлилиги, хабардорлик даражасини баҳолашга асосланган усул. Ушбу усулнинг камчилиги – истеъмолчилар унинг давомида хабардорлик шакллантирилган олдинги маркетинг коммуникациялари комплексини амалга ошириш таъсири остида қолиши мумкин.
Маркетинг коммуникациялар комплекси амалга оширилишидан олдин ва кейин сотув ҳажмини таққослашга асосланган баҳолаш усули. Бироқ ушбу ҳолатда бошқа омиллар таъсир сезилади.
Иккита бир хил турдаги корхоналарнинг сотув ҳажмини таққослашга асосланган усул. Бу ҳолатда кўплаб иккинчи даражали омиллар таъсири бартараф қилинади, леикн таққослаш учун мос келадиган корхона топиш жуда қийин.
Ташкилот қолдирадиган таассурот, яъни унинг имиджи (образи) умумий идрок қилиш ва баҳолашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Имидж – ҳар қандай ижтимоий ҳодиса ёки жараённи баҳолашда муҳим роль ўйнайдиган объектив омилдир. «Имидж» (image) сўзи инглиз тилидаги «тасаввур», «образ» сўзидан келиб чиққан. Ушбу тушунчага Д.Доти томонидан қуйидагича таъриф берилади: «...компания ва у таклиф қиладиган товарлар ва хизматларга қандайдир алоқаси бўлган ҳамма нарса... Бу ажойиб бир тарзда аралашиб ва умумйи бир комплексга айланиб қоладиган образлар ва сўзлар билан мунтазам равишда яратиладиган асар»21.
Ҳозирги маънода «имидж» сўзи XX асрдан бери фойдаланилади, 40- йиллардан бошлаб эса атама реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар томонидан ҳам қўллана бошлади. яхши ва барқарор имидж зарурати шу билан изоҳланадики, «барқарор нуфузга эга бўлган савдо маркаси йилдан-йилга ўсиб борадиган даромадлар ва ишлаб чиқариш доимий
ҳажмини таъминлайди. Барқарор марка жуда ҳам ғайратли бўлиб, бу вақт ўтиши билан улкан маблағлар тежалишига олиб келади. Барқарор имиджга ва нуфузга эга бўлган ташкилотлар бозорда юқорироқ нархлар ва яхши сотувни таъминлайди. Улар янги «юлдуз» пайдо бўлиши билан кўп нарса йўқотмайди ва пайдо бўлган товарнинг янгилик элементи заифлаша бошлаши билан нуфузини тезда тиклайди. Барқарор нуфузли фирмалар улар тасарруфида бўлган компания активларини оширади»22. Шундай қилиб, имидж – сунъий образ, инсонда, мулоқот доирасида, одамлар гуруҳида психологик таъсир ва оммавий коммуникация воситалари ёрдамида жамият ёки индивидуал онгда шакллантириладиган товар, лойиҳа, инсон, фирма, ташкилот ҳақида юзага келадиган тасаввурдир. Фирма имиджи – бу мижозларнинг фирма ва унинг маҳсулотларига, товарларига бўлган ишонч омили, кредитлар, сотувлар сонининг ўсиш омили, демак, фирма, унинг мулкдорлар ва ходимлари учун юксалиш ёки пасайиш омили саналади. Имидж оммавий онгда объектга муайян муносабатни шакллантириш мақсадида тарғибот ва реклама орқали яратилади ва объектнинг ҳақиқий хусусиятларини ва мавжуд бўлмаган хусусиятларни бирлаштириши мумкин. Ташкилот (компания, фирма) имиджи - бу унинг образи, одамлар онгида мавжуд бўлган турли хил жамоат гуруҳларининг яхлит идрок қилинишидир. Корпоратив имидж ташкилот томонидан яратиладиган коммуникация хабарлари комплексини жамоатчилик томонидан қабул қилиниши натижасида юзага келади. Бу ташкилот устида ким ишлаши ва умуман ишланишидан қатъий назар ҳар қандай ташкилот учун мавжуд.
Шундай қилиб, ташкилот имиджи одмлар онгида мавжуд бўлган тасаввурлар (образлар) ва уларнинг объекти саналган баҳолар тизими сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Имиджнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, биргаликда улар компания имиджи ҳақида умумий тасаввурнинг таркибий қисмлари ҳисобланади.

  1. Товар (хизмат) имиджи – одамларнинг улар фикрига кўра, товар эга бўлган ноёб тавсифлар ҳақида тасаввури.

  2. Товар истеъмолчиари имиджи истеъмолчиларнинг айрим шахсий (психологик) хислатлари, жамиятдаги мақоми, турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурларни қамраб олади.

  3. Ташкилотнинг ички имиджи – бу ходимларнинг ўз ташкилоти ҳақида тасаввури. Ички имиджни белгилаб берадиган асосий аниқловчилар ташкилот маданияти ва ижтимоий-психологик муҳит ҳисобланади.

  4. Ташкилот раҳбари ёки топ-менежерининг имиджи раҳбарнинг қобилиятлари, қадриятга оид йўналишлари, психологик хислатлари ва ташқи кўриниши ҳақида тасаввурларни ўз ичига олади.

  5. Ташкилотнинг визуал имиджи – ташкилот ҳақида тасаввурлар бўлиб, офис интерьери, савдо ва намойиш заллари, ташкилотнинг ирма рамзлари ҳақида ахборотни қайд қиладиган, кўриш орқали ҳис қилиш асосида шакллантиради.

  6. Фирманинг ижтимоий имиджи – кенг жамоатчиликнинг минтақа ва жамият иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида фирманинг ижтимоий мақсадлари ва роли ҳақида тасаввурлари. Ижтимоий имидж ҳомийлик, меценатлик, жамоат ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, экология, бандлик, соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал қилишда иштирок этиш, муаян шахсларга кўмаклашиш каби фирма фаолиятининг ижтимоий жиҳатлари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш воситасида шакллантирилади.

  7. Ташкилотнинг бизнес-имиджи – ташкилот ҳақида ишбилармонлик фаоллиги субъекти сифатида тасаввур. Ташкилот бизнес- имиджининг таркибий қисмлари сифатида ишбилармонлик нуфузи, сотув ҳажми, нисбий бозор улуши, технологиялар инновационлиги, товарлар хилма-хиллиги, нарх сиёсати мослашувчанлиги ва ҳ.к. киради.

  8. Давлат структуралари учун фирма имиджи фирма ҳақида минтақавий маъмурит, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият вакилларининг тасаввурлари ташкил қилади. Қуйидагилар давлат структуралари учун имидж кўрсаткичлари ҳисобланади: фирма маҳсулотининг минтақа учун муҳимлиги, фирманинг минтақа ижтимоий дастурларида иштирок этиш даражаси, корхона томонидан федерал ва минтақавий қонунлар бажарилиши, минтақа аҳолиси учун тақдим этиладиган иш ўринлари сони, фирманинг норасмий мулоқотлар учун очиқлиги.

  9. Фирманинг истеъмолчилар орасидаги имиджини уларнинг фикрига кўра, фирма маҳсулотлари эга бўлган ноёб хислатлар: савдо маркасининг сифати, дизайни, машҳурлиги; корхона тақдим этадиган сервис хизматлари ва чегирмалар тизими; маҳсулот нархи; фирманинг эълон қилинган вазифалари ва стратегияси ҳақида, шунингдек, фирма услуби ҳақида тасаввурлари ташкил қилади.

  10. Персонал имиджи – бу персоналнинг йиғма, умумлаштирилган образи бўлиб, унинг учун энг хос бўлган жиҳатларни очиб беради:

    • профессионал компетенциялар: ҳаракатчанлик (хизмат кўрсатиш сифати ва тезлиги); лавозим мажбуриятларини бажаришда тартиблилик; ишларни бажаришда аниқлик; хабардорлик (мижозни қизиқтирган савол бўйича маълумот нома тақдим этишга тайёрлик); профессионал, юқори малакали тайёргарлик;

    • маданият: чиқишимлилик (мулоқотда хушмуомалалик, жилмайиб туриш); нутқ тўғрилиги; ходимларнинг ижтимоий-психологик тавсифлари;

    • ижтимоий-демографик ва жисмоний маълумотлар: ёши, жинси, маълумоти, жисмоний нуқсонлари борлиги ёки йўқлиги;

    • визуал имидж, кийинишда ишбилармонлик услуби, чиройли соч турмаги ва ҳ.к.

Персонал имиджи ташкилот ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот асосида шаклланади. Бунда ҳар бир ходим ташкилотнинг «юзи» сифатида кўриб чиқилади, унга қараб бутун ташкилот персонали ҳақида мулоҳаза юритилади. Шундай қилиб, ташкилотнинг тўлақонли ижобий имиджини яратиш жараёнида бевосита мижозлар билан ишлайдиган ходимлар ролига ортиқча баҳо бериш қийин.

6.26-расмда юқорида санаб ўтилган асосий элементларини мужассам этадиган фирма имиджи эҳтимолий структураси акс эттирилган, 6.11- жадвалда эса – имидж ҳосил қилувчи омиллар.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish