қуйидагиларни бажариши
кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асослари, персонални бошқариш стратегияси ва инсон ресурсларини бошқариш бутун функционали бўйича ишларни режалаштириш;
ташкилотда инсон ресурсларини бошқариш бўйича ишларни ташкил қилишнинг асосларини ишлаб чиқиш;
қила олиши
ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитини таҳлил қилиш, унинг асосий элементларини аниқлаш, уларнинг ташкилот ва инсон ресурсларига таъсирини баҳолаш;
ташкилотда инсон ресурсларини бошқариш борасида корпоратив, рақобатли ва функционал стратегиялар ишлаб чиқиш;
ташкилотнинг стратегик режаларига мувофиқ ходимларга эҳтиёжни башорат қилиш ва режалаштириш, уни қондириш йўлларини аниқлаш;
билиши лозим:
инсон ресурсларини бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш усуллари;
ташкилотнинг стратегик режаларига мувофиқ ходимлар профессионал таркиби ва сонини режалаштириш усуллари;
ходимларни мукофотлаш ва уларнинг компетенцияларини шакллантириш усуллари.
БОБ. ИНСОН РЕСУРСЛАРИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИ
Инновацион риволаниш даврида инсон ресурсларининг ўрни
«Инсон ресурслари» ижтимоий-иқтисодий тоифа сифатида ишчи кучининг шаклланиши ва келгусидаги меҳнат фаолияти давомида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар билан биргаликда энг муҳим қонуниятларни, яъни уларнинг такрор ишлаб чиқариш, ривожланиш, тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнларини акс эттиради.
«Инсон ресурслари» атамаси илк бора 1970 йилдан бошлаб АҚШ ва Буюк Британияда фан ва бошқарув амалиётида, сўнгра бозор иқтисодиёти ривожланган бошқа мамлакатларда ҳам қўллана бошлади. Бу биринчи навбатда, фан-техника инқилоби даврида инсоннинг иқтисодий фаолиятдаги роли ва ўрни ҳақида қайта фикрлаш ва унга нафақат ишлаб чиқаришнинг
«жонли» омили, балки унга хос қизиқишлар, мотивация, психология, кадриятлар, тадбиркорлик ва ҳ.к.га эга бўлган шахсият сифатида ҳам муносабатда бўлиш билан боғлиқ. Шундай қилиб, шахснинг пассив, ташқи омиллар шартларига мослашувчан шахс сифатидаги тушунчалардан (XVIII- XIX асрлар) уни ўз ҳаётининг, жумладан, меҳнат карьерасининг бунёдкор сифатида тушунишга ўтилиши яққол кўзга ташланиб турибди.
Мамлакатимизда «инсон ресурслари» тушунчаси жамиятнинг (ҳозирги ва келажакдаги) ривожланиш даражасини белгилаб берадиган тушунча сифатида тан олиниши қуйидаги ҳолатлар туфайли юзага келди. Сўнгги йилликларда мамлакатдаги ижтимоий ва меҳнат муносабатлари трансформациялашди, меҳнат жараёни иштирокчиларининг муносабатлари табиати ва ҳатто мафкураси ҳам ўзгарди. Меҳнат фаолиятининг оммавийлиги, имкониятларининг тенглиги ва меҳнат ҳиссаси асосида тақсимланиши билан боғлиқ бўлган қадрият йўналишлари тадбиркорлик, шахсий рақобат, ижтимоий мавқе ва моддий капитал бўйича тақсимланиш билан алмашинди. Бироқ, меҳнат, аввалгидек, ишлаб чиқаришнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Инсон ресурсларининг миқдорий ва сифат тавсифларига, улардан фойдаланиш самарадорлигига хўжалик юритувчи субектнинг самарадорлиги ҳам, умуман жамият тараққиётининг ривожланиши ҳам боғлиқдир.
Инсон ресурслари - инсонинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, такрор ишлаб чиқариш, ривожлантириш, имконият яратиш орқали ҳар қандай жамиятнинг асосий бойлигини ва тараққиётини акс этирувчи тушунча. «Инсон ресурслари» тушунчаси «меҳнат ресурслари» ва
«ходимлар»га қараганда кўпроқ маънога эга, чунки унда инсонларнинг ижтимоий-маданий , шахсий психологик хусусиятлари жамланган. Бошқа
барча турдаги ресурслардан (моддий, молиявий, ахборот ва бошқалар) фарқли ўлароқ, инсон ресурсларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича.
Инсонлар ақл-идрокка эга, шунинг учун уларнинг ташқи таъсирларга (бошқарувга) реакцияси механик эмас, балки эмоционал-мазмуний; менежмент субъектлари ва инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни икки томонлама ҳисобланади.
Ақл-идрокка эга бўлиш туфайли инсонлар доимий равишда такомиллашиб ва ривожланиб боришга қодир, бу ҳар қандай жамият ёки алоҳида ташкилотнинг самарадорлигини оширишнинг энг муҳим ва узоқ муддатли манбаи ҳисобланади.
Инсонлар ўз олдига аниқ мақсадларни қўйиб, маълум бир фаолият турини (ишлаб чиқариш, ақлий ёки жисмоний меҳнат) онгли равишда танлайдилар.
Инсон ресурслари - бу инсонлар ривожланишининг барча босқичларида жисмоний, интеллектуал, ижодий, психологик салоҳият, чуқур билимга эгалик, тажриба, кўникма, ният ва мақсадлар соҳиби бўлган одамлар гуруҳидир.
Ушбу ижтимоий-иқтисодий тоифага нисбатан «ресурслар» тушунчаси ҳозирги вақтда ва келажакда давлат, ҳудудлар меҳнат бозори талаби асосида мутахассилар билан таъминлаш имкониятларни англатади. Ушбу асосга биноан (табиий, капитал, ахборот ресурслари билан биргаликда) қарорлар қабул қилиниши, ҳудудларни ривожлантириш, уларнинг тармоқ структурасини шакллантириш, умумий ва касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.
Бироқ «инсон ресурслари» тушунчаси «меҳнат ресурслари», «меҳнат салоҳияти», «кадрлар», «ишчи кучи» ва бошқа қарор топган тушунчаларни алмаштирмайди. Инсон ресурслари мамлакат аҳолиси таркбида меҳнат ресурсларининг юзага келиши ва шаклланиши жараёнида орттирилган ёки орттириладиган назарий ва амалий билимлари, касбий даражаси, малакаси, физиологик, психологик ҳолатининг хусусиятларини қамраб олади. Инсон ресурслари таркибига аҳолининг қуйидаги тоифалари киради (1.1-расм).
Инсон ресурслари таркибида мактабгача ёшдаги аҳолининг мавжудлиги қуйидаги омиллар билан асосланади. Дунёга келган ҳар бир инсон аллақачон маълум бир психофизиологик маълумотларга, характерга, реакцияга, кейинги касбий ривожланиш имкониятларини шакллантирадиган маълум фаолият турлари учун қобилиятларга эга бўлиб, улар мактабгача таълим даврида янада аниқроқ кристалланади ва одатда ушбу жараёнда, таълим, касб танлаш давомида янада яхшироқ юришга имкон берадиган баъзи кўникмаларни эгаллаш билан бирлашади. Фуқароларнинг бу контингенти ҳам олдинги авлодларнинг тажрибаси эгаси, ҳар қандай жамиятнинг келажакдаги иқтисодий фаровонлиги ва хавфсизлиги асосидир. Айнан шахснинг дастлабки шаклланиш босқичида давлат, унинг
муассасалари, ота-оналар ва мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари томонидан жисмоний, интеллектуал, маънавий ривожланиши, касбга йўналтириш, ватанпарварлик тарбияси масалаларига катта эътибор талаб этилади.
Бу ерга молиявий ресурслар, моддий ресурслар, шу жумладан ҳаётда бажариши лозим бўлган вазифаларини англаб етиш мақсадида маблағлар киритиш, муносиб касб, шахсий қобилиятга мос келадиган иш топиш учун харажатларни (жамоат ва индивидуал) камайтириш орқали ўзини оклайди, ёшларнинг битта касб таълим муассасасидан бошқасига «сакраб юриши»ни истисно қилади, якунда корхоналарнинг юқори иқтисодий самарадорлик билан ишлашига олиб келади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |