Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/224
Sana14.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#794487
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   224
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

 
Бурибаева Б.И. 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Эпидемиология, юкумли касалликлар кафедраси 
 
Республикамизнинг таълим муассаларида фаолият кўрсатаѐтган ѐш 
истиқболи педагог кадрларга, педагогик технологияларни ўргатиш, 
педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш 
ва олган билимларини ўқув-тарбия жараѐнига қўллай олишга ўргатиш, 
шунингдек, уларга педагогик махорат сирларини очиб беришга олий таълим 
вазирлиги томонидан кўпгина самарадор ишлар қилинаяпти. Олий таълим 
ўқитувчисининг фаолияти шахсни тарбиялаш жараѐнида таълим-тарбия 
олиш шароитларини яратиш, унинг эҳтиѐжларини қондириш ва 
қобилиятларини очиш, ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши 
лозим. Олий мактаб ўқитувчисининг малакаси махсус педагогик фанлар 
юбилан ѐритиладиган икки қиррага эга бўлиши лозим ва у доимо: ―Нима 
учун ўқитиш керак?‖, ―Қандай ўқитиш керак?‖ деган саволларга жавоб 
бериши керак. Бунинг учун Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислох 
қилишнинг самарали омил ва воситалари ишлаб чиқилмоқда. Бунда дунѐ 


32 
ҳамжамияти ва миллий менталитетдан келиб чиққан холда турли тажриба 
синов ишлари олиб борилмоқда. 
Мамлакатимизда педагогика йўналишида кўплаб тадқиқотчилар 
таълимининг самарали усуларини ҳаѐтга тадбиқ этиш устида изланишлар 
олиб бормоқда. Бу эса Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимининг юқори 
эътиборда эканлиги нишонасидир. 
Педагогик таълим сифатига талабнинг ошиши узлуксиз педагогик 
таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб муаммоси ва шарти, унинг 
моҳиятини фундаменталлик, яхлитлилик, изчиллик ва амалий йўналиш 
тамойиллари янгиланишнинг рағбатлантирувчи кучи бўлиб бормоқда.
Ҳозирги пайтда биз таълим оламида туб ўзгаришни кузатмоқдамизки, у 
―Тахлил қилиш‖ йўналишидан ―ахборот‖ йўналишига ўтди. Таълим ахборот 
тизимининг улкан муваффақият қозонганлиги туфайли ахборот хажмини 
кенгайтириш ва шунга мувофиқ равишда ўқитиш вақтини кўпайтириш сари 
интилиш туғилдики, бу хол таълим жараѐнини янада такомиллаштиришни 
тақозо этмоқда. 
Шу жумладан тиббиѐт соҳасида ҳам малакали кадрларни тайѐрлаш 
жамоатчилик ўртасида тиббий профилактика ишларини олиб бориш ҳозирги 
кунда долзарб муаммолардан бири хисобланмоқда. Соҳлом кишилар ва 
беморларга тиббий хизмат кўрсатишда, ҳамда уларни профилактика 
ишларида биз ўқитаѐтган талабаларнинг ўрни борлигини алоҳида таъкидлаш 
лозим, чунки уларнинг бемор билан ўзаро мулоқоти, рухий ҳолатини 
тушуниши, шунга кўра текшириш ва даволаш режасини тузиш, бемор қабул 
қилаѐтган дори-дармонларнинг ижобий натижасига катта таъсир кўрсатади. 
Юртимизда қабул қилинган ва амалга оширилаѐтган ―Таълим 
тўғрисида‖ги ва ―Кадарларни тайѐрлаш миллий дастури‖ тўғрисидаги 
Қонунларнинг асосий мақсади таълим тизимини такомиллаштириш ва жаҳон 
стандарти талаблари даражасида амалга оширилиши лозим бўлган асосий 
йўналишлар - таълим ва тарбия жараѐнининг сифат самарадорлигига 
эришишдир. 
Бунинг усчун биз ўқитувчилар зиммасига бир қанча масъулиятлар 
юкланди. Машғулотларда инновацион технологиялар элементларидан 
фойдаланган холда ташкил этиш долзарб масаладир. Клиник фанларни 
ўқитиш самарадорлиги талабаларнинг ўқув, меҳнат ва жамоат фаолиятларида 
қатнашиш учун зарур бўлган клиник билимлар, кўникмалар, малакаларни 
эгаллашлари билан белгиланади. Таълитм усулларини танлашнинг асосий 
қоидаси таъхлим бериш мақсадига мос келишидир ва бунда натижа 
берадиган замонавий педагогик технология усулидан фойдаланиш лозим. 
Дарс жараѐнида қайси инновацион технологияларни қўллашни 
ўқитувчининг ўзи белгилайди, бунинг учун аввало дарс сценарийси ва 
машғулотнинг технологик харитаси ишлаб чиқилиши зарур. 
Масалан: ―Юқумли касалликлар‖ фанида ―Ўта хавфли инфекциялар‖ 
гупрухига кирувчи ―Бруцеллез‖ мавзусида ―Баҳс-мунозара‖ методини кўриб 
чиқамиз. Бунинг учун талабалар гурухда ишлайди ва педагог томонидан 


33 
мавзуга доир муаммоли савол ѐки вазиятли масала, ѐки бўлимда бемор 
кўриги ўтказилади. Сўнгра педагог томонидан савол берилади. Масалан: 
ҳаракат таянч ва лимфогемопоэтик тизимнинг зарарланиши билан ўтувчи 
касаллик. Гурухдаги талабалар айнан шу тизимнинг зарарланиши билан 
ўтадиган касалликлар тўплами хақида турли фикрларни билдиришади. 
Билдирилаѐтган 
барча 
фикр-мулоҳазалар 
тингланади 
ва 
педагог 
бошчилигида тахлил қилинади. Муаммонинг ечимини хал қилувчи аниқ ва 
мақбул ечим танлаб олинади. Бу усул талабаларга ўз фикрларини баѐн этиш, 
гурухдаги бошқа талабаларнинг фикрини эшитишга, баҳслашаѐтган 
суҳбатдошини ҳурмат қилишга ўргатади. 
Замонавий технологиялардан яна бир усули – ФСМУ технологиясидан 
ҳам клиник фанларни ўқитишда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу 
технология ўз ичига мунозарали масалаларни хал этишда. Бахс-мунозалар 
ўтказишда, ѐки ўқув семинари якунида ўтилган мавзу ва билимларни 
талабалар онгида мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади. Бунинг учун 
талабаларга оддий оқ қоғозга ўтилган мавзу якунида шу мавзу хақида ўз 
фикрларини аниқ ва қисқа холда ифода этиб тасдиқловчи далиллар ѐки инкор 
этувчи фикрларни баѐн этишга ѐрдам беради. 
Усулни 
ўтказиш 
учун 
педагог 
ҳар 
бир 
талабага 
ФСМУ 
технологиясининг 4 босқичи ѐзилган қоғоз варақаларини тарқатади ва якка 
тартибда уларни тўлдиришни илтимос қилади. Бу ерда: 
-
Ф – фикрингизни баѐн этинг; 
-
С – фикрингизни баѐнига сабаб кўрсатинг; 
-
М – кўрсатилган сабабингизни асословчи мисол келтиринг; 
-
У – фикрингизни умумлаштиринг. 
Бу метод орқали талабалар бахс мавзусини якка тартибда белгилаб 
олади. Якка тартибдаги иш тугагач талабалар кичик гурухларга ажратилади 
ва педагог ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ѐзилган катта форматдаги 
қоғозларни тарқатади ва кичик гурухларда ѐзилган фикр ва далилларни 
умумлаштирган холда катта форматдаги қоғозга ѐзишни таклиф этади. 
Педагог кичик гурухларнинг ѐзган фикрларини жамоа ўртасида химоя 
қилишни сўрайди. Бу усул орқали педагог талабаларга ўтилган мавзуни 
яхшилаб ўзлаштиришга эришилади. 
Бу ўринда педагог ўқитувчилар дарс жараѐнида асосий урғуни фақат 
таълимнинг ўзига эмас, балки тарбия билан уйғунликда олиб боришлари 
лозим.
Демак, инновацион технология усулларидан фойдаланиб, ўқувчиларнинг 
фикрлаш қобилияти ривожлантирилади, муаммоли вазиятларни хал этишга 
йўналтиради, касбий фаолиятига қизиқиш уйғотишга, шунингдек мавзу 
асосида билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришни кенгайтириш ва 
мустаҳкамлашга эришилади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish