Мослашмаган
Crista tuberculi costae
Capitulum humeri
Corpus radii
Basis mandibulae
Collum mandibulae
Ани
қ
ловчи
Мослашган
Musculus rectus capitis posterior major
Manubrium latum sterni
Concha nasalis inferior
Fissura profunda cranii
191
Дарҳақиқат, ўқувчи – талаба бу бўш идиш эмас, чин маънода ѐндириш
мумкин бўлган машъалдир. Фақат бу машъалларни сиз-у биз каби моҳир
педагоглар иштиѐқини, қизиқишини уйғотишимиз керак.
Бунинг учун аввало ўзимиз ѐниб, тинимсиз ҳаракат қилишимиз керак.
Адабиѐтлар:
1.
Мирзиѐев Ш.М. Тошкент шаҳар фаоллари билан учрашув
маърузасидан ―Халқ сўзи‖ – 2017 йил 45-сон.
2.
Омонов Н.Т., Хаттабоев М.В., ―Педагогик технологиялар ва
педагогик маҳорат‖ Тошкент, 2016.
3.
Гулякова М.В., Хорченко Г.И., Интерактивнқе методы обучения в
вузе: педагогическая инновация // Концепт. – М., 2013. №11.
ТИББИЁТДА ЛОТИН ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИЯННИГ
РОЛИ
Ҳамракулова М.Р.
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти
Ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси
Бугунги кун ҳар бир мутахассисдан ўз касбий соҳаси бўйича чуқур
билимга эга бўлишни ва ѐндош соҳалар бўйича ҳам кенг билим олишни талаб
этмоқда. Акс ҳолда у замондан ортда қолади.
Таълимда шахсни фаоллаштиришга қаратилган, ўқув жараѐнининг
шахсга йўналтирилганлиги аввало ҳар бир шахсдан (талабадан) ўз ички
имкониятларини, қизиқишларини қобилиятларини очишга хизмат қилади.
Тиббиѐт институтларида лотин тили фанининг ўқитилиши – лотин тили
фани тиббиѐтнинг асосий таянчи бўлганлигидандир. Ахир, беҳудага:
―In via est in medicina, via sine langua latina‖.
– Лотин тилисиз тиббиѐтга йўл йўқ дейишмаганку.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида Ўзбекистан Республикасидаги
таълим тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор қаратилган. Бу модел
беш таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан
ва ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий моделининг асосий таркибий
қисми ―шахс‖ биринчи ўринда туради. Бошқача қилиб айтганда бутун таълим
тизими, шу жумладан, ўқитиш шахсга йўналтирилган бўлиши лозим. Шунинг
учун замонавий педагогик технологиялардан таълим жараѐнини, ўқитишнинг
шахсга йуналтирилган технологиялари асосида амалга оширилиши талаб
этилади. Шахсга янгича қараш қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
таълим жараѐнида шахс объект эмас, субъект ҳисобланади; ҳар бир таҳсил
олувчи қобилият эгаси, кўпчилиги эса истеъдод эгаси ҳисобланади; юкори
этик қадриятлар (сахийлик, муҳаббат, меҳнатсеварлик, виждон ва бошқалар)
шахснинг устувор хислатлари ҳисобланади.
192
Таълим
жараѐнидаги
муносабатларда
демократлаштириш
қуйидагиларни ўз ичига олади: таҳсил олувчи ва таълим берувчи ҳуқуқларини
тенглаштириш; таҳсил олувчининг эркин танлаб олиш ҳуқуқи; хатога йўл
қўйиш хуқуқ; ўз нуқтаи назарига эга бўлиш хукуқи таҳсил олувчи ва таълим
берувчи муносабати туфайли: тақиқламаслик; бошқариш эмас, биргаликда
бошқариш; таъқиқлаш эмас, ишонтириш; буюриш эмас, ташкил этиш;
чегаралаш эмас, эркин танлаб олиш имконини бериш.
Таълим жараѐнининг янги муносабатларида самарали натижа
бермайдиган ва ноинсоний ҳисобланадиган зўравонлик педагогикасидан воз
кечиш кўзда тутилади.
Таълим технологиясининг анъанавий таълимдан афзаллиги, у таълим
жараѐнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, кутиладиган натижалари,
унинг мазмуни, таълим методлари, шакллари ва воситалари ҳамда тахсил
олувчи ва таълим берувчиларнинг фаолиятларини тизимга келтириб, таълим
боскичларини лойихалаб, таълим жараѐнини назорат қилиш ва таълим
натижаларини баҳолаш каби злементларни ўзаро узвий боғлаб, тизимга
келтириб туриб унинг лойихасини тузишдадир. Замонавий педагогик
технология асосан ўз ичига қуйидаги омилларни олади: -таълимда умумий
мақсадни қўйилиши; - умумий мақсаддан аниқ мақсадга ўтиш; -назорат
топшириқларини ишлаб чиқиш; -таълим олувчининг билим даражасини
дастлабки (ташхисли) бахолаш; -бажарадиган ўқув тадбирлари мажмуаси; -
натижани бахолаш.
Ҳозирги кунда ―ИНТЕРНЕТ‖ - қудратли ахборот манбаи бўлиб хизмат
қилмоқда. Интернетдан ўқув материалларини тезгина олиш ҳисобига
ўқитувчининг ўзи ҳам ўқиб, ўрганиб бориш имкониятига эга бўлади.
Ўқитувчи талабаларга янги ва долзарб ахборотларни шу тарзда тез етказа
олади. Ҳали босилиб чиқилмаган журнал мақолаларининг мундарижалари,
рефератлари ва ҳаттоки, тўла холдаги матнларни интернет орқали олишимиз
мумкин. Тил ўргатиш ва ўрганиш бир-бири билан узвий боғлиқ. Бу жараѐн
эшитиш, англаш ва нутқдан иборат. Тил ўрганиш кўп вақт талаб қиладиган
сермашаққат жараѐндир. Ҳозирги кунда ѐш авлодни тарбиялаш ва уларга
мустаҳкам билим бериш хар бир педагогнинг олдида турган муҳим
вазифасидир. Биз педагоглар ҳар бир дарсимизни юксак савияда ўтишимиз
дарсларда турли интерфаол усуллардан фойдаланишимиз доимо изланишимиз
керак. Ҳар бир педагог дарсларни қандай қилсак қизикроқ ва самаралироқ
ўтишимиз учун бош қотиришимиз керак. Келажакда шифокор бўлишдек улуғ
мақсадни олдига қўйган ҳар бир йигит қиздан етук шифокор бўлиш учун
лотин-грек тилларини мукаммал ўрганиш ва уларни ҳаѐтга тўғри татбиқ қила
билиши талаб этилади.
―In via est medicina, via sine lingua latina‖- ―Лотин тилисиз тиббиѐтга йўл
йўқ‖.
Ҳа, дарҳақиқат шундай, чунки лотин-грек тиллари тиббиѐт тилидир. Шу
туфайли шифокор бўлишга бел боғлаган ҳар бир талабадан бу тилни, унинг
терминларини яхшироқ ўрганиш талаб этилади.
193
Маълумки, ҳар бир тилнинг қурилишида, яъни грамматикасида ўзига
хос хусусиятлар, бир-бирига ўхшаш ва ноўхшаш томонлари кўзга ташланади.
Тил ўргатишни олдига мақсад қилиб қўйган ҳар бир педагог, албатта, бу
томонларни кўздан қочирмаслиги лозим. ―Клиник атамалар‖ мавзусига кириш
орқали ўз фикримизни ѐритишга ҳаракат қилдик.
Одатда ―Грек атамалари‖ 3 хил йўл билан ҳосил бўлади: Олд
қўшимчалар орқали; Сўз ясовчи қўшимчалар билан; Мураккаб сўзлар
ѐрдамида.
Клиник атамаларни пайдо бўлишида фақат олд қўшимчаларни эмас,
балки сўз ясовчи қўшимчаларнинг ҳам жуда катта аҳамияти бор. Мисолларга
мурожаат қиламиз: bronchitis — бронхларнинг яллиғланиши adenitis - безнинг
яллиғланиши glaucoma – кўз ички босимининг ошиб кетиши angiоma –
томирнинг шиши, myoma - мушакнинг шиши.
Клиникада шундай атамалар ҳам борки, бунда биргина қўшимча икки
хил маънода ишлатилиши мумкин: leucocytosis - лейкоцитларнинг кўпайиши
phlebostenosis - венанинг қуриши (торайиши) angiostenosis - томирнинг
қуриши (торайиши)
Клиник атамаларни хосил қилишда энг самарали усул ҳисобланган
мураккаб усул ҳақида ѐки сўзлар орқали хосил бўладиган терминлар устида
тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик. Мураккаб атамалар 2 хил йўл билан амалга
оширилади:
1. Сўзнинг иккинчи қисми ундош билан бошланса икки сўз орасига ―о‖
харфи орттирилади: my+o+logia - myologia - мушак ҳақидаги фан;
cardi+o+logia - cardiologia - юрак касалликлари ҳақидаги таълимот.
Сўзнинг иккинчи қисми унли билан бошланган бўлса ҳеч қандай ―о‖
орттирилмайди: neur+algia - neuralgia асаб оғриғи.
Шу клиник атамалар машғулотнинг ўзидаѐк фақат терминларни ўзини
берибгина қолмай, балки уларнинг номларини, сабабларини, давосини ҳосил
қилиш йўлларини бериш керак. Масалан: касалликнинг номи: brachialgia -
елка оғриги, ostealgia - суяк оғриғи, касалликнинг сабаби: pediatria - болалар
касалликнинг сабабини ўрганувчи, уни даволовчи фан; gerontologia - тирик
организмларни, одам тузилиш қонунларини ўрганадиган тиббиѐтнинг бўлими
ѐки кексалик ѐшидаги касалликларни ўрганувчи фан, касалликнинг давоси:
phytotherapia - ўсимликлар билан даволаш, pharmacotherapia - дори билан
даволаш; balneotheapia - минерал сувлар билан даволаш; heliotherapia — қуѐш
нурлари билан даволаш.
Бу материалларни бергандан кейин эса талабаларни 3 гурухга бўлиб: 1-
гурухдан: касалликларнинг номини келтириб чиқариш; 2-гурухдан: касаллик
сабабларини ва 3-гурухдан касалликнинг даволарини хосил қилиш талаб
этилади. Энг юқори кўрсаткичга эга бўлган гурух талабалари
рағбатлантирувчи балл билан мукофотланади. Бундай усуллар орқали
талабаларни мустақил фикрлашга, ўз устида ишлашга одатлантириш мумкин
деб ўйлаймиз.
194
Do'stlaringiz bilan baham: |