Таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana15.06.2022
Hajmi0,56 Mb.
#673285
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
xususij telekanallar izhodij ish

ХУЛОСА 
 
Тадқиқот натижасида қуйидаги илмий-назарий хулосаларга келинди:
1. Мамлакатимиздаги мавжуд телеканалларнинг тенг ярми хусусий 
тармоққа тўғри келаётгани, ўз-ўзидан уларнинг аудиторияси кенглиги бу 
борада илмий-амалий тадқиқотларни нақадар муҳимлигини кўрсатиб 
турибди. 
2. Телевидениенинг таъсир доираси кенг эканлиги экранга чиқаётган 
телевизион маҳсулотнинг оммалашув имкониятларини оширади. Аудитория 
эҳтиёжи натижаси ўлароқ, уларнинг талаб ва истаклари асосида кўрсатув 
тайёрланиши заруратини келтириб чиқарди. Бу жараённинг ўзига хос 
хусусиятлари, қонуниятлари таҳлили журналистиканинг бир қатор назарий 
ва амалий муаммоларини ҳал этиш имконини беради.
3. Хусусий телеканалларда аудитория, меҳмонлар ва асосий 
иштирокчилар билан мулоқотга киришиш, савол-жавоб қилиш маданияти 
профессионал нуқтаи назардан шаклланиб бормоқда. Кўрсатувларнинг 
қизиқарли ва томошабинбоп бўлишини таъминлаш ва мулоқот жараёнида 
кутилмаган (парадоксли) ҳолатларни юзага келтириш учун омма билан 
ишлаш тажрибасида ўсиш кузатилмоқда. “Меҳр кўзда”, “МТВ-шоу” бунинг 
исботидир.
4. Жамиятдаги мавжуд жараёнларни ёритишга ҳаракат қилинаётгани ҳам 
ўзига хос хусусиятдир. Махсус аудиторияга мўлжалланган, ёши, касби, 
жинси, 
қизиқишига, 
аудитория 
маълум 
қисми 
қатламларининг 
қизиқишларини қондираётгани ҳам уларда такомиллашув жараёни 
кетаётганини кўрсатади
5. Хусусий телеканаллардаги кўрсатувларда ижодий-ишлаб чиқариш 
жараёнлари таҳлили натижасида қуйидаги нуқсонлар аниқланди: 
- хусусий телеканалларда техник имкониятлар юқори, бошловчи, 
журналист ва режиссёр улардан тўлақонли фойдаланиляпти. Аммо, жиддий 


60 
мавзудаги тўғридан-тўғри чиқишлар, интерактив лойиҳалар ҳалигача ташкил 
этилмаган. 
- ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, муаммоли кўрсатувлар оз, мавжуд 
кўрсатувлар аудиториянинг талаб ва истакларини тўлиқ қамраб ололмагани, 
жиддий мавзудаги чиқишларда кенг жорийланмагани, мавзуларнинг 
томошабинлар учун муҳим аҳамият касб этмагани учун бу йўсиндаги 
дастурларнинг оммавийлиги паст;
- кўрсатувларда аксар ҳолларда пала-партишлик сезилади, мавзу 
муҳокамасида изчиллик етишмайди. Буни тўғрилаш йўлларидан бири – 
маълум бир мавзуга ихтисослашишдир;
- журналист ва бошловчиларда таҳлил этиш маҳорати талаб 
даражасида эмас. Мавзуни чуқур ўрганмаслик натижасида айрим масалалар 
тўлиқ очилмай қолаётир. Бу танланган экспертлар ва студияга таклиф 
этилганлар билим ва салоҳиятига ҳам боғлиқ;
- бошловчининг имиджи кўрсатувларда алоҳида ўринга эга. Ҳар бир 
бошловчининг ўз услуби бўлиши лозим. Бу – кийиниш, нотиқлик, савол 
қўйиш, жавоб бериш, топқирлик, импровизация, мулоқот маданияти, тил ва 
услубда намоён бўлади. Бошловчи кутилмаган янги унсурлар, усуллар излаб 
топиши, изланишларда давом этиши, тажрибасини ошириб бориши зарур. 
Дастур қанчалик машҳур бўлмасин, унинг шаклу-шамойилига мунтазам 
ўзгариш олиб кирилмас экан, томошабин эътиборини қозонолмайди. Бу 
ҳозирда бошловчилар фаолиятидаги кемтик нуқталардан бири сифатида юз 
кўрсатмоқда;
- студияга ташриф буюрганлар билан мулоқот суст ёки умуман йўлга 
қўйилмаган ҳоллар ҳам мавжуд. Асосий эътибор меҳмонлар ёки экспертларга 
қаратилиб, аудитория иккинчи даражага тушиб қолади. Бу замонавий 
телевидениенинг энг муҳим қонуниятларидан бири – интерактивлик талабига 
риоя қилмаслик натижаси. Студияда олиб бориладиган кўрсатувлар 
аудиториянинг фаол иштироки билан муваффақиятга эришади;


61 
-каналлар ўз-ўзини маблағ билан таъминлаши боис, айрим кўрсатувлар 
савияси паст. Рейтингни ошириш учун дуч келган санъаткор қўшиғини 
эфирга узатиш, ҳар хил сериаллар намойиши, бўлар-бўлмас бизнинг 
менталитетга тўғри келмайдиган айрим кўрсатувлар эфирга узатиляпти. 
Мисол учун, “Адреналин” кўрсатувида оилали, бола-чақали одамларнинг 
оталарга хос бўлмаган қилиқлар билан экранда намоён бўлиши на Milliy 
менталитетга, на одоб-ахлоқ қоидаларига мос келади.
Халқ орасида машҳур бўлган лойиҳани ўз эфирида кўришни истаётган 
телеканаллар ижодкорлари бир жиҳатни унутмасликлари лозим. Бугунги 
ижодкорга қўйилаётган биринчи талаб креативликдир. Ҳар бир кўрсатувни 
тайёрлаш учун журналистда янгича қараш, янгича ёндашув, янгича тафаккур 
бўлиши лозим. 
“Меҳр кўзда”, “Бу менинг онам”, “Келин-куёв шоу”, “Реал хит”, “МТВ 
шоу” сингарикўрсатувларни тайёрлашда бу жиҳатлар эътиборга олинмоқда. 
Ижодкорлар мавзуга ўзига хос ёндашувлари билан томошабинда илиқ 
таассурот 
уйғотмоқда. 
Кўрсатувларда 
мавзулар 
хилма-хиллигига, 
режиссурага алоҳида эътибор билан қаралган. Муаллиф сўзи, режиссёр ғояси 
кўрсатувни бир бутунликда ижодий асарга айлантиради. Бу жиҳатдан 
кўрсатувларга катта аҳамият қаратилмоқда. Кўрсатувларда муаллиф 
позицияси яққол намоён бўлаётганини ҳам қайд этишимиз керак..
Кўрсатувларда жаҳон тажрибасидан ўтган энг яхши жиҳатлардан 
фойдаланилмоқда. Аудитория талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда 
фаолият олиб бораётган кўрсатувлар ижодкорлари ижод дунёсига кенг йўл 
очиб ва бир кўринишдаги “шаблон” кўрсатувлардан қочаётганини ижобий 
баҳолаш жоиз.
Шунингдек, 
бошловчиларнинг 
тили, 
услуби 
борасида 
қатор 
камчиликлар мавжуд. Шева сўзларнинг тез-тез қўлланилиши, адабий тил 
қоидаларига риоя этмаслик, метономия ва бошқалар.Ўзбек адабий тили 
қонун қоидаларини яхши билмаслик оқибатида, эга ва кесим, келишиклар, 
гап тузилишида қўпол хатоликлар юзага келмоқда. Бу айниқса нодавлат 


62 
телеканаллар фаолиятида кузатилади. “Zo’r TV” телеканалининг бир қанча 
лойиҳаларида сценарийларга таянилмай, импровизацияга берилиб кетиш 
оқибатида услубий ғализликлар учрамоқда.
Бу сингари камчиликларнинг бартараф этилиши телекўрсатувларнинг 
замон талаблари даражасига кўтарилишида алоҳида аҳамиятга эга.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish