Таълим вазирлиги


-§. Қўшилган қиймат солиғи



Download 1,28 Mb.
bet22/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

2-§. Қўшилган қиймат солиғи


Қўшилган қиймат солиғи, товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш, уларни сотиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидатовар (ишлар, хизматлар) импорт қилиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобда турГан ёки ҳисобда туриши шарт бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳисобланади.
Қушилган қиймат солиғи солинадиган объект бу товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, бажариш ва импорт қилиш оборотидир.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, бажариш обороти, шунингдек Ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаларга мувофиқ белгиланадиган оборот солиқ солинадиган объекти хисобланади. Аммо қўшилган қиймат солири Тўлашдан озод қилинган ва ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган товар (иш, хизмат)лар обороти бундан мустаснодир.
Товар (иш, хизмат)лар айирбошланган ёки текин берилган тақцирда, солиқ солинадиган оборот миқцори, солиқтўловчидан айирбошлаш ёки товар (иш, хизмат)ларни бериш, топшириш пайтида таркиб топган нархлар даражасидан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан бироқ амалда таркиб топган харажатлардан кам бўлмаган шқцорда белгиланади.
Импорт қилинадиган товар (иш, хизмат)ларга солинадиган солиқ мйқцорига, товар (иш, хизмат)ларни божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган бож қиймати, шунингдек Ўзбекистон республикасига товар (иш, хизмат)ларни импорт қилишда тўланадиган акциз солиғи, божхона божлари миқцори киритилади.
Қўшилган қиймат солиғидан қонунда белгиланганлар озод этилади. Булар жумласига:
суғурта бўйича воситач^лар ва агентлар амалга оширадиган суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш операциялари, шу жумладан бундай операциялар билан боғлиқ хизматлар;
ссудалар бериш ва ўтказиш;
пул омонатлари, жорий ҳисоб варақлари, тўловлар, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга дахлдор операциялар;
қонуний тўлов воситаси бўлган чет эл валютаси ва пуллар муомаласига дахлдор операциялар, нумизматика мақсаддарида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;
қимматли қоғозлар муомаласига дахлдор операциялар, уларни тайёрлаш ва саклаш операциялари бундан мустасно;
махсус вакил қилинган органлар томонидан бажариладиган ва давлат божи, йиғимлар ундириладиган харажатлар;
болаларни мактабгача тарбия муассасаларида боқишга, беморлар ва қарияларни парвариш қилишга доир хизматлар;
дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари;
интеллектуал мулк объекглари бўлган ҳуқуқларни олгаклик учун потент божлари, рўйхатга олиш йиғимлари ва лицензия тўловлари;
протез-ортопедия буюмлари, ногаронлар учун инвентарлар ишлаб чиқариш ва ногиронларга ортопедия протезлаш хизмати кўрсатишга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулотлари, даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш — ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотлари;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган товарларни божсиз олиб кириш нормалари доирасида жисмоний• шахслар томонидан импорт қилинаётган товарлар;
ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш;
почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар ва конвертлар сотиш;
алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақаларни олувчиларга етказиб бериши;
Ўзбекистон республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг илмий-технийавий дастурлари доирасида давлат контрактлари бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва новация ишлари;
шаҳар йўл^овчилар транспортининг хизматлари (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари, шунингдек, умумий фойдаланииадаги темир йўл ва автомобиль транспортида (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар а*грофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари;
аҳолига кўрсатиладиган уй-жой-коммунал ва уй-жойдан фойдачаниш хизматлари;
халқтаълими соҳасидаги ўқув-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ хизматлар, шунингдек, олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги таълим учун ҳақ;
сақлаб туриш бўйича ваколатли давлат идораларига 1?шматбаҳо .металларни реализация қилиш оборотлари;
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг удумлари ва маросимлари ўтказишга доир хизматлари;
тиббий санитария-курорт, соғломлаштириш ва туристик-экскурсия хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг асосий (соҳа) фаолияти бўйича кўрсатадиган хизматлари, болалар дам олиш лагерларининг хизматлари;
хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг қиймати;
гурометеорология ва аэрология ишлари;
геология ва типография ишлари;
умумий фойдаланишдаги йўлларни ишлатиш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келадиган тушум;
нашриётларнинг, газста ва журналлар таҳририятларининг, матбаа ва китоб савдоси корхоналарининг, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг, Узбскистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятига доир маҳсулотлари ва хизматлари;
ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экология экспертизаси хизматлари;
архив ҳужжатларини илмий-техникавий жиҳатдан қайта ишлаш, гаъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланишга, иш юритишни такомиллаштиришга доир хизматлар;
давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўрганиш хизматлари;
рсспубликада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда импорт қилувчиларга сотиладиган бинокорлик матсриаллари;
қурилиш ва махсус монтаж ишларини амалга оширувчи пудрат, таъмирлаш-қурилиш, махсус монтаж ташкилотлари хусусий уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажми;
экспорт қилинаётган товарларни, шунингдек, чет эл мамлакатларининг Ўзбекистон республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган юклари (транзит юклар)ни ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш бўйича хизматлар;
ишловчилари умумий сонининг эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридии шахслар бундан мустасно; . ,
табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодиса ёи!и фалокатлар юз берганда ёрдам кўрсатиш учун олиб келинадиган мол-мулк, шунингдек инсонпарварлик ёрдами сифатида ойиб келинадиган товарлар киритилади.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish