Таълим вазирлиги


 Бизнес рискини баҳолаш мақсадлари



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

2. Бизнес рискини баҳолаш мақсадлари. 
Корхона 
мулкчилик 
мажмуаси 
сифатида 
унинг 
фаолиятига 
мўлжалланган мулкнинг барча турларини ўз ичига олиши мумкин: ер 
участкалари, биноалар, иншоотлар, ускуналар, жиҳозлар, хомашё, маҳсулот, 
талаб этиш ҳуқуқлари, қарзлар, шунингдек корхона ва унинг 
маҳсулотларини, иш ва хизматларини ўзига хослигини ифодаловчи 
белгиларга (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган 
ҳуқуқлар ва бошқа алоҳида ҳуқуқларни, агар ўзга ҳолат қонун ёки шартнома 
билан белгиланмаган бўлса. 
Бизнес риски қуйидаги мақсадларда баҳоланади: 
1. Корхона, фирмани жорий бошқарув унумдорлигини ошириш; 
2. Фонд бозорида корхона аксияларини олди-сотди вазиятида 
қимматли қоғозлар нархини аниқаш. Асосланган инвестицион ечимни қабул 
қилиш учун корхона мулкини ва ушбу мулкнинг харид қилинаётган акциялар 
пакетига тўғри келадиган улушини, шунингдек бизнесдан истиқболда 
бўлиши мумкин бўлган даромадлар ёки зарарлар салмоғини топиш; 
3. Корхонани қийматини аниқлаш, агар у қисман ёки тўлиқ олиб 
сотилса кўп ҳолларда битим бекор қилиниши бунинг оқибатида бизнес 
рискини юзага келиш хавфини бартараф этиш ёки ҳамкорларнинг бири 


192 
ўлганда қўш эгалик улушларини белгилайдиган битимни имзолаш учун 
корхона қийматини аниқлаб рискни камайтирувчи чораларни қўллаш; 
4. Корхонани қайта тузиш учун бозор баҳоланишини ўтказиш, 
корхона фаолияти якунланганда, бириктирилганда, қамраб олиниши ёки 
холдинг таркибидан мустақил корхоналар ажраб чиқиши ҳолатларда; 
5. Корхона ривожланиши лойиҳасини ишлаб чиқиш. Стратегик 
режалаштириш жараёнида фирманинг истиқболдаги даромадларини, унинг 
бардошлилик даражаси ва имидж қадри ҳам баҳоланиши муҳим ўрин тутади; 
6. Корхонанинг кредит тўлаш қобилияти ва кредитлашда гаров 
қийматини аниқлаш; 
7. Суғурталаш, ушбу жараёнда йўқотишлар арафасида активлар 
қийматини аниқлаш зарурати юзага келади; 
8. Асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш. Инфляция 
корхонанинг молиявий ҳисоботини нотўғри кўрсатади, шунинг учун 
корхонанинг мулки мустақил баҳоловчилар томонидан вақти-вақти билан 
баҳоланиши зарур. 
Бу вазиятда уни исботлаш учун корхонанинг хусусий капиталини, 
активларини, бизнесини ва бошланғич тўлиқ қийматини билиш зарур. Агарда 
олди-сотди келишуви, кредитлаш, суғурталаш, ижарага олиш (бериш) ёки 
лизинг, пай киритиш объекти корхона мулкининг бирор-бир элементи бўлса, 
шунингдек мулк солиғи аниқланганда зарур объект алоҳида баҳоланади, 
масалан кўчмас мулк, машина ва ускуналар, номоддий активлар. 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish