Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet123/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқ тўловчилар,
солиққа тортиш объекти 
ва базаси 


194 
Таркибида рангли, нодир, асл, қора металлар ва бошқа минерал хом ашё 
бўлган рудаларни бир корхона қазиб олиб, уни бундан кейин қайта ишлаш 
учун бошқа корхоналарга берса (экспорт бундан мустасно), қазиб олинадиган 
рудани қайта ишлайдиган ва солиқ ставкаси белгиланган тайёр маҳсулот 
чиқарадиган корхона солиқ тўловчи ҳисобланади. Масалан, Олмалиқ мис 
қазиб олиш корхонаси таркибида мис бўлган, қазиб олинган рудани бойитиш 
фабрикасига беради, фабрика бойитилган рудани Олмалиқ тоғ-кон 
металлургия комбинатининг мис эритиш заводига топширади. Комбинат 
тайёр маҳсулот - тозаланган мис чиқаради, солиқ ставкаси ҳам унга 
белгиланган. Мазкур ҳолатда рудани қазиб олувчи корхона эмас, балки 
тозаланган мисни олганлик учун комбинат солиқ тўловчи ҳисобланади. 
Республикамизда ушбу солиқни давлат бюджетига таъминлаб берувчи 
(об-ҳаво қилувчи) энг йирик солиқ тўловчилар бўлиб, Олмалиқ тоғ-кон 
металлургия комбинати, Фарғона ва Олтиариқ нефтни қайта ишлаш 
заводлари, Шўртан ва Муборак газни қайта ишлайдиган заводлари, Навоий 
олтинни қайта ишлайдиган корхона шунингдек, Ангрен кўмир қазиб олувчи 
корхона ва бошқа шу каби ер ости бойликларини қазиб чиқарувчи ва қайта 
ишловчи йирик корхоналар ҳисобланади.
Руда қайта ишлаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юклаб 
жўнатилган ёки экспорт қилинган тақдирда рудани қазиб олган корхона 
солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.
Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортиш 
объектлари ҳисобланади: 
а) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажми (шу жумладан йўл-йўлакай 
олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар) уларни қайта 
ишлашдан олинган маҳсулотнинг ҳақиқатда сотилиш қиймати бўйича, 
қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда. 
Қазиб олинган руда таркибидан, асосий фойдали қазилмадан ташқари, 
унга доир ставкалар белгиланган бошқа хом ашё ажратиб олинган тақдирда 
йўл-йўлакай олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар 
солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланади. 
Қазиб олинган фойдали қазилма ёки унинг бир қисми корхона 
томонидан бошқа материалларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш учун хом 
ашё ҳисобланган тақдирда солиқ ушбу хом ашёни қазиб олишнинг ишлаб 
чиқариш таннархидан келиб чиқиб, тасдиқланган ставкалар бўйича тўланади. 
Ҳисобот ойида қазиб олинган, лекин тўлалигича ёки қисман сотилмаган 
фойдали қазилмалар ҳажми учун солиқ сотилган маҳсулотнинг ҳисобот ойи 
ёки сотиш амалга оширилган бундан олдинги ой учун ўртача ҳисобланган 
қийматидан келиб чиқиб тўланади. 


195 
Газ қазиб чиқарувчи корхоналар учун солиққа тортиш объекти бўлиб, 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган сотиш 
баҳоси бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилган ҳолда, 
бирламчи тайёргарликдан ўтган қатламдан қазиб олинган табиий 
(тозаланмаган) газ ҳажми ҳисобланади. 
б) техноген ҳосилалар ҳажми (минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта 
ишлаш чиқиндилари) ажратиб олинган асосий фойдали қазилманинг қонун 
ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий сотилиш қиймати бўйича, бунда қўшилган 
қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилади. 
Техноген ҳосилаларга шу жумладан технологик ёки бошқа сабабларга 
кўра вақтинча ишлатилмаётган минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта 
ишлаш чиқиндилари киради. 
в) тўпланган чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик 
қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларининг ҳисоб қиймати. 
Йиғиш деганда чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик 
қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини табиий очиқ 
жойлар, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган карьерлар, 
кон қазиш саноати буюмлари, дарё қайирларида кончилик ва бошқа махсус 
иш турларини бажармасдан, ер остининг бир бутунлигини бузмасдан олиб 
тўплаш тушунилади. 
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
ставкалари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти қарори билан белгиланади ва 
солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари 
томонидан белгиланган тартибда етказилади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қазиб олинадиган хом-ашё турлари 
бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг табақалаштирилган 
ставкалари белгиланган. Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг табиий 
ноқулай шароитда ишлайдиган конлар давлат томонидан қўшимча равишда 
қўллаб қувватланади. Уларга нисбатан пасайтирилган солиқ ставкаларни 
жорий этиш орқали бундай корхоналар ишлаб чиқаришини ривожлантириш 
ва замонавийлаштиришга қўшимча маблағлар йўналтириш имкониятига эга 
бўлади. Ҳозирги вақтда жами 53 турдаги фойдали қазилмаларга нисбатан 
табақалаштирилган тарзда солиқ ставкалари ўрнатилган. 
2008 йил 1 январдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
ставкалари қуйидагича белгиланган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish