Таълим вазирлиги тошкент молия институти


I БОБ. СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЯСИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

I БОБ. СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЯСИ
 
1.1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти
ва объектив зарурлиги 
 
Солиқ тушунчаси иқтисодий категория 
сифатида давлатнинг пайдо бўлиши ва уни 
фаолиятининг давомийлиги билан бевосита 
боғлиқдир. Шу ўринда 
солиқ категорияси
давлатни иқтисодий сиёсати орқали иқтисодий воқейлик сифатида юзага 
чиқишини таъкидлаш лозим. Солиқ тушунчаси тор маънода давлат ихтиёрига
солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларини 
ифодалайди.
Маълумки, солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан 
боғлиқдир, яъни давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш 
учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг 
амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча 
субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият 
кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти 
иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни 
объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни 
норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва 
рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг 
табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, 
ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат 
томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида 
юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.
Солиқларнинг амал қилишини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида 
икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: 
биринчидан,
давлатнинг қатор 
вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, 
иккинчидан,
бозор 
иқтисодиёти қонун-қоидалари. 
Давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп бўлиб, бозор 
иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор 
муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар 
пайдо 
бўла 
бошлайди. 
Буларга 
бизнинг 
республикамизда 
кам 
таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти 
инфратузилмасини ташкил қилиш кабилар киради. Давлат кучли ижтимоий-
сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, талабалар, кўп 
болали оналар ва бошқаларни маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб, 
айрим чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish