Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet177/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

«бир кунлик фирма» 
лар айнан савдо соҳасида кўплаб учрайди.
Солиққа оид қонунбузилишларнинг миқёсини аниқлаш учун уларнинг 
ЯИМдаги салмоғини ўрганиш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади, чунки солиққа оид қонунбузилишларнинг асосий қисми 
солиққа тортиладиган объект суммасини камайтириб кўрсатиш ва сотиш 
ҳажмининг маълум қисмини бирламчи бухгалтерия хужжатларида акс 
эттирмаслик йўли билан амалга оширилмоқда. Бу эса, солиқ тўловлари билан 
ЯИМнинг ўртасидаги узвий алоқадорликни юзага келишига замин яратади. 
Солиққа оид қонунбузилишларнинг олдини олиш ва уларга барҳам 
бериш 
амалдаги 
тадбирларни 
ва 
усулларни 
доимий 
равишда 
такомиллаштириб боришни тақозо қилади. Солиққа оид жиноятларнинг 
ўсиши давлатнинг молиявий ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга 
салбий таъсир кўрсатади ва бунинг оқибатида давлат солиқсиз тушумларни 
қидиришга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида, давлатнинг ички ва ташқи 
қарзларининг ўсишига олиб келади. 
Солиққа оид қонунбузилишларни аниқлаш, огоҳлантириш ва уларга 
барҳам бериш мақсадида амалга ошириладиган солиқ назоратининг 
узлуксизлик тамойилини қўллашни кучайтириш лозим. Мазкур тамойил 
солиқ қонунчилигини бажаришга оид маълумотларни тўплаш ва таҳлил 
қилиш, юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ 
салбий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини прогнозлаш ҳамда 
солиқ тўлашдан бўйин товлаш усулларидан фойдаланиш заруратини юзага 
келтирувчи ҳолатларни аниқлашга нисбатан қўлланилиши керак.
Ҳалқаро амалиётда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини 
аниқлашда 2 хил услубиётдан кенг фойдаланилади: 
1) Маълумотлар базасини бир-бири билан таққослаш услубиёти. 
2) Статистик услубиёт. 
Мазкур услубиётлардан фойдаланиш солиқ тўлашдан бўйин 
товлашнинг турли усулларидан фойдаланиш ҳолларини аниқлаш имконини 
беради. Лекин, улар солиқ қонунчилигини бузган солиқ тўловчилар 
томонидан жиноят ҳолати содир этилгандан кейин юзага келган ҳолатнигина 
аниқлаш имконини беради. Бу эса солиқ текшируви натижасида мазкур ҳолат 
аниқлангунга қадар қонунбузарликни содир этишга йўл қўйган шахслар 
қонунбузарликларини тўғирлаб қўйишларига имкон бериши мумкин. Бунинг 
натижасида мазкур ноқонуний ҳаракатлар натижасида давлатга етказилган 
зарарнинг реал миқдорини аниқлаш имконияти бўлмай қолади. 
Солиқлар тўлашдан бўйин товлаш усулларининг хилма хиллиги ва 
уларнинг янги шаклларининг юзага келаётганлиги солиққа оид 
қонунбузилишларни таҳлил қилиш тизимини кучайтиришни тақозо қилади. 


281 
Таҳлил тизимини кучайтириш солиқ тўловчиларнинг фаолиятида ва ҳатти-
ҳаракатларида юзага келаётган тенденцияларни аниқлаш имконини беради. 
Бу эса, ўз навбатида солиқ қонунчилигини келгусида тузишга йўл қўйувчи 
солиқ тўловчиларни олдиндан аниқлаш имкониятини беради. 
Маълумки ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти фойда олишга қаратилган. 
Шу сабабли солиқ юки оширилганда, битим ҳажмини баҳо ҳисобидан 
эластиклигини таъминлай олмайдиган солиқ тўловчилар, солиқ тўлашдан 
бўйин товлашга ҳаракат қиладилар, чунки улар қўшимча харажатларни 
қоплаш имкониятига эга эмас. 
Таъкидлаш лозимки, монопол корхоналар товарлар баҳосини ошириш 
йўли билан битимлар ҳажмининг эластиклигини ошириш имкониятига эга, 
лекин улар ҳам солиқ юки ошганда уни камайтиришнинг ноқонуний 
йўлларидан фойдаланишга ҳаракат қилади, аммо монопол корхоналар бошқа 
солиқ тўловчилардан фарқли ўлароқ, давлат органлари томонидан солиқ 
назоратига кўпроқ тортиладилар. Шунинг учун монопол корхоналар 
товарлари баҳосини ошириш йўли билан солиқ юкини харидорга юклатиш 
учун сезиларли имкониятларга эга. Шунинг учун улар ноқонуний йўллар 
билан солиқ тўлашдан бўйин товлашдан манфаатдор эмаслар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish