Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet141/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ҳисоб-китобларни 
тақдим этиш ва солиқни 
тўлаш тартиби 


223 
1) солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати 
органларига даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида (асосий иш 
жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслардан ташқари) белгиланган 
шаклда маълумотнома тақдим этиши шарт, унда қуйидагилар акс 
эттирилади: 
- солиқ тўловчининг – жисмоний шахснинг идентификация рақами; 
- солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш 
жойи манзили; 
- ўтган солиқ даври якунлари бўйича даромадларнинг умумий суммаси 
ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган 
умумий суммаси; 
- солиқ агентининг идентификация рақами; 
- солиқ агентининг номи, жойлашган ери (почта манзили);
2) йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунига 
қадар, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш 
муддатида давлат солиқ хизмати органларига ҳисобланган ва амалда 
тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган 
даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни 
белгиланган шаклда тақдим этиши шарт. 
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида 
ушлаб қолинганда солиқ жамғариб бориладиган тизимда қатнашувчи 
фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 
белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган бадаллар чегирилган ҳолда қуйидаги 
муддатларда тўланади:
а) даромад тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ 
суммаси шу мақсадларда пул маблағлари олиш учун банкка ҳужжатлар 
тақдим этиш билан бир вақтда бюджетга ўтказилади; 
б) тўловни натура ҳолида ёки маҳсулотни реализация қилишдан, ишлар 
бажариш ёхуд хизмат кўрсатишдан тушган тушумдан тўловчи юридик 
шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган 
ой тугаганидан кейин беш кун ичида бюджетга ўтказилади. 
Банкда ҳисобрақамига эга бўлган юридик шахслар томонидан жисмоний 
шахслар даромадига солинадиган солиқни тўлаш санаси солиқ тўловчи 
ҳисобрақамидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган кун, бошқалар, шу 
жумладан жисмоний шахслар учун эса - маблағлар кредит муассасасининг 
кассасига ўтказилган кун ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб 
варағидан солиқ суммаси жисмоний шахс томонидан тўланганда, тўлов 
санаси жисмоний шахс ҳисобрақамидаги маблағлар ҳисобдан чиқарилган кун 
ҳисобланади. 


224 
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилган 
жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни тўлаш тўлов 
хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак. 
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқнинг йил мобайнида 
тўлаб борилган суммалари тегишли ҳисобот йили учун солиқ тўловчига 
ҳисоблаб чиқарилган солиқ ҳисобига ўтказилади. 
Декларация – солиқ идораларига солиқ 
тўловчи жисмоний шахслар томонидан 
топшириладиган ва ўз ичига олинган 
даромадлар ва ушбу даромадлар билан боғлиқ 
харажатлар ҳақидаги маълумотларни акс 
эттирадиган ҳамда солиқ тўловчининг ҳисобланган солиқларни ихтиёрий 
равишда ва белгиланган вақтда давлат бюджетига тўлашга мажбур этадиган 
хужжат ҳисобланади.
Солиқ кодексига кўра жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади 
ҳақидаги декларация қуйидаги ҳолларда солиқ органларига топширилади: 
а) мулкий даромад, Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда 
улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳаққи тариқасида олинган 
даромад (агар бундай даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган 
бўлса); 
б) асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги
шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган 
жисмоний шахслар томонидан; (Асосий бўлмаган иш жойидаги меҳнат 
тўлови бўйича даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга энг юқори 
ставка бўйича даромадидан солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза 
топширганлар бундан мустасно) 
в) резидент - чет эллик жисмоний шахслар томонидан; 
Жисмоний шахслар доимий истиқомат жойидаги давлат солиқ хизмати 
органларига жами йиллик даромадлари ҳақида декларацияни қуйидаги 
муддатларда тақдим этишлари керак: 

асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, 
шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган 
резидент - жисмоний шахслар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 
апрелидан кечиктирмай;

резидент - чет эллик жисмоний шахслар назарда тутилаётган 
даромадлар ҳақида - Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир 
ой мобайнида белгиланган шаклда.
Чет эллик жисмоний шахснинг фаолияти тақвимий йил мобайнида 
тўхтаган ва у Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган бўлса, амалда 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish