Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet106/239
Sana20.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#680871
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   239
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ер солиғи бўйича
имтиёзлар


172 
б) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик ерлар (давлат 
қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, 
заказниклар, ов қилишга мўлжалланганлари бундан мустасно, табиат 
ёдгорликлари), корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган 
тартибда махсус мақсадлар учун берилган, иҳота дарахтзорлари эгаллаган 
ерлар; 
в) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (тегишли муассасалар ва 
ташкилотларга 
доимий 
фойдаланишга 
берилган 
тарихий-маданий 
қўриқхоналар, хотира боғлари, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият 
ёдгорликлари эгаллаган ерлар); 
г) сув фонди ерлари (дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар
денгизлар, музликлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги 
иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув ҳавзалари соҳилидаги сув 
хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга 
белгиланган тартибда берилган ерлар); 
д) электр узатиш линиялари, подстанциялар, умумдавлат алоқа 
линиялари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. 
е) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва уларнинг 
иншоотлари эгаллаган ерлар. Умумий фойдаланишдаги автомобиль 
йўлларига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган 
тартибда уларнинг индекслари ва тартиб рақамларини кўрсатган ҳолда 
тегишли рўйхатларга киритилган автомобиль йўллари тааллуқлидир. 
Автомобиль йўлларининг иншоотларига кўприклар, йўл четидаги 
ариқлар, ён томондаги захира ерлар, кўтарма ортидаги ариқлар ва 
кўтармалар, тоғдаги сув ажратиш каналлари, автобус бекатлари, тушишлар, 
трактор йўллари, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, ўпирилиш, сел, кўчкига 
қарши ва автомобиль йўллари учун ажратилган ерларда жойлаштирилган 
бошқа ҳимоя иншоотлари киради; 
ж) темир йўлларнинг умумий тармоғи ва уларнинг иншоотлари 
эгаллаган ерлар.
Саноат ва бошқа корхоналарга ўтказилган темир йўллар эгаллаган ерлар 
учун солиқ белгиланган тартибда тўланади. 
Темир йўлларнинг иншоотлари таркибига захиралар, тупроқтепалар, 
йўлдаги сув ажратиш, мустаҳкамлаш ва тутиб туриш иншоотлари, йўллар 
бўйлаб қордан ҳимоялаш ва қумни мустаҳкамлаш полосалари, тортиш 
подстанциялари, тоннеллар ва шу сингари сунъий иншоотлар ва йўл 
қурилмалари киради; 
з) умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти йўллари ва 
метрополитен линиялари (шу жумладан, метрополитен бекатлари эгаллаган 
ерлар) ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Мазкур имтиёз трамвай 


173 
йўллари ва троллейбус линиялари, метрополитен линиялари, трамвай ва 
троллейбус бекатлари, шу жумладан диспетчерлик пунктлари, метрополитен 
бекатлари ва шаҳар электр транспорти йўлларидаги бошқа иншоотлар 
эгаллаган ерларга татбиқ этилади. Маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар, 
деполар (депо ҳудудида жойлашган электр транспорти йўллари ва 
метрополитен линиялари эгаллаган ерлардан ташқари), қурилиш ва 
таъмирлаш объектлари эгаллаган ерлар учун солиқ белгиланган тартибда 
тўланади; 
и) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш 
ҳавзалари, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-
соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш ва 
соғломлаштириш жойлари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш 
уйлари, ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар; 
к) магистрал сув қувурлари, магистрал канализация коллекторлари ва 
уларнинг иншоотлари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, шунингдек сув 
таъминоти ва канализацияга тегишли бошқа объектлар эгаллаган ерлар. Сув 
таъминоти ва канализацияга тегишли бошқа объектлар таркибига аҳоли 
пунктларида сув қувури ва канализация тармоғидаги насос станциялари, 
кузатиш қудуқлари ва дюкерлар, сув миноралари ва шу сингари иншоотлар 
киради; 
л) магистрал газ ва нефть қувурлари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган 
ерлар; 
м) магистрал иссиқлик трассалари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган 
ерлар. Иссиқлик трассаларининг иншоотларига насос станциялари, 
иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоблари, иситкичлар, иссиқ 
сув таъминотининг циркуляция насослари киради; 
н) самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан уларни ерда 
бошқариш 
йўлаклари 
ва 
тўхташ 
жойлари, 
фуқаро 
авиацияси 
аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган 
ерлар; 
о) Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган 
объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар - қурилишнинг меъёрий 
муддати даврига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 
қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган объектлар эгаллаган ерлар. Инвестиция 
дастурига киритилган объектлар қурилишининг меъёрий муддати тугагач, 
шунингдек тўхтатиб қўйилган объектларни қуриш давом этилган ёки улар 
фаолият кўрсата бошлаган ҳолларда ер солиғи қурилишнинг меъёрий 
муддати тугашидан ёки объект қурилиши ёхуд ундан фойдаланиш 
бошланганидан кейинги ойдан бошлаб тўлана бошлайди. 


174 
Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилишига ажратилган ер 
участкаларига солиқ солинмайди. Агар Инвестиция дастурига кўра корхона, 
унинг алоҳида цехларини таъмирлаш ёки қайта жиҳозлаш назарда тутилган 
бўлса, бундай ҳолларда мазкур имтиёз қўлланмайди; 
п) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари 
эгаллаган ерлар; 
р) илмий ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ва 
ўрмон фондидаги ерлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги 
илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ўқув юртларига қарашли тажриба, 
экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ва ўқув 
мақсадлари 
учун 
фойдаланиладиган 
ерлари. 
Илмий 
тажрибалар, 
экспериментал ишлар, янги навлар селекциясини амалга ошириш ҳамда 
мавзу доираси тасдиқланган бошқа илмий ва ўқув мақсадлари учун 
фойдаланиладиган экинлар ва кўчатлар эгаллаган ер участкалари солиқ 
тўлашдан озод этилади; 
с) янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш 
ишлари олиб борилаётган суғориладиган ерлар - лойиҳада назарда тутилган 
муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан кўпи билан беш йилга; 
т) рекреацион аҳамиятга молик ерлар (аҳолининг оммавий дам олиши ва 
туризмни ташкил этиш учун тегишли муассасаларга берилган ерлар: ўрмон 
боғлари, боғлар, хиёбонлар, пляжлар ва ҳоказолар). 
Бунда муассаса деганда мулкдор томонидан бошқариш, ижтимоий-
маданий ёки нотижорат тусидаги бошқа функцияларни бажариш учун 
ташкил этилган ҳолда у томонидан тўлиқ ёки қисман молияланадиган 
ташкилот тан олинади; 
у) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар (касалликларнинг олдини 
олиш ва одамларни даволаш ишини ташкил этиш учун қулай табиий 
омилларга эга бўлган ерлар); 
ф) қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалиги корхоналари ҳамда 
ташкилотларининг ўрмонлар ва иҳотазорлар, таълим, маданият ва соғлиқни 
сақлаш объектлари, шунингдек спорт иншоотлари эгаллаган ерлари; 
х) қишлоқ хўжалик корхоналарининг янги ўтқазилган боғ ва 
узумзорлари - улар мева қилиш даврига киришигача, қишлоқ хўжалик 
экинлари экиш учун қатор ораларидан фойдаланилишидан қатъи назар. 
Янги тут кўчатлари ўтқазилган ер участкалари - қатор ораларидан 
қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, 3 
йил муддатга. Шу муносабат билан баҳорда ўтқазилган тут кўчатлари солиқ 
тўлашдан уч йилга озод қилинади, бунга кўчат ўтқазилган йил ҳам киради. 
Кузда ўтқазилган кўчатлар ўтқазилган йилдан кейинги йилдан бошлаб уч 
йилга солиқ тўлашдан озод қилинади; 


175 
ч) солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида 
фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик 
объектлар эгаллаган ерлар. Фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига 
молик объектлар эгаллаган ерлар майдони ҳақиқатда эгаллаган майдондан 
келиб чиқиб қабул қилинади. 
Агар солиқ солинмайдиган ер участкаси мақсадга кўра фойдаланилмаса, 
ушбу майдон учун ер солиғи белгиланган тартибда тўланади. Бундай ер 
участкасидан қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларни парваришлаш учун 
фойдаланилса, солиқ қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун 
ставкалар бўйича тўланади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish