УСМ – уруғ тозалаш қурилмаси (1.16-расм). Пахта чигитидан оғир аралашмаларни, енгил органик ва минерал ифлос аралашмаларни тозалашда УСМ уруғ тозалаш қурилмасидан фойдаланилади. УСМ қурилмаси асосий уч қисмдан иборат. 1 – таъминлагич, чўкиш камераси (4), инерцион сепаратор (6). Қурилма қуйидагича ишлайди.
Чигит таъминлагичга(1)га келади, майда минерал аралашмалардан тозаланиб, бу ердан чигит бир хил кенглик ва қалинликда аспирация канали(2)га узатилади. Уруғлар ва енгил аралашмалар вентилятор (10) орқали ҳосил қилинаётган ҳаво оқими бўйлаб юқорига кўтарилади, оғир аралашмалар эса пастда қолади.
Канал(2)дан уруғлар ва енгил аралашмалар чўкиш камераси(4)га тушади, у ердан енгил аралашмалар (толалар, органик ифлосликлар, пуч уруғлар) ҳаво оқимида кўтарилиб ҳаво ўтказгич(5)га кетади. Тозаланган уруғлар эса пастга тушиб вакуум клапан (3) орқали ишлаб чиқаришга берилади. Енгил аралашмалар ҳаво ўтказгич (5) орқали, инерцион сепаратор(6)га боради. Бу ерда бутун чигит енгил аралашмалардан ажралади.
Ҳаво сепаратор(6)дан – заслонка (9) орқали вентилятор(10)га, бу ердан момиқ, енгил органик аралашмалар, минерал чанглар вентилятор орқали ўтиб ҳаво оқими билан циклонли ҳаво тозалаш қурилмасига (7) тушади ва бу ердан ифлос аралашмалардан тозаланган ҳаво оқими атмосферага чиқариб юборилади.
Пуч чигит
Тозаланган
чигит
Чигит
1.16-расм. УСМ – уруғ тозалаш қурилмаси
7-§. Уруғларни аралашмалардан
комбинацион тозалаш
Ҳозирги вақтда мойли уруғларни тозалаш жараёни кўплаб замонавий машиналарда икки ва ундан ортиқ тозалаш усулларни умумлаштириб олиб боришни талаб этмоқда. Бундай машиналар катта технологик самара беради, чунки улар ишлаб чиқариш биноларида катта юзани эгалламайди. Тозаловчи машиналардан кенг тарқалганлари ҳаво-элакли дон сепараторлари бўлиб, улар аралашмаларни икки ёки уч усул билан тозалайди. Кунгабоқар, зиғир, каноп уруғи, соя, канакунжут, рапс ва бошқа мойли уруғларни тозалашда бундай машиналар кенг қўлланилади. Уруғ ва ифлосликлар аралашмасини сепараторда ажратиш уларнинг ўлчамлари фарқига асосланиб, элаш усули билан ва бир вақтнинг ўзида аэродинамик хусусиятлари фарқига қараб ҳаво билан ҳайдаш йўли орқали олиб борилади. Бундан ташқари замонавий сепараторларда доимий магнит ёрдамида уруғдаги ферромагнит аралашмалар ҳам ушлаб қолинади.
Аспирацион қурилмадаги ҳаво ҳаракатининг ҳарактерига қараб сепараторлар икки гуруҳга бўлинади:
Ўзгарувчи ҳажмли ҳаво ёки очиқ ҳаво циклли сепараторлар;
Ўзгармас ҳажмли ҳаво ёки ёпиқ ҳаво циклли сепараторлар.
1.17-расмда очиқ ҳаво циклли сепараторларни технологик схемаси тасвирланган.
Машинани асосий қисмларига: элакли кузов I, аспирацион қурилма II қабул қилувчи қутиси билан, вентиляторлар III, ҳаракатга келтирувчи механизм IVлар киради. Баъзи турдаги сепараторларда вентиляторлар машинадан ташқарида бўлади.
Уруғни сепараторда тозалашнинг технологик жараёни қуйидаги тартибда боради. Уруғ қабул қилувчи қути(1)га келиб тушади ва бир хил қатламда биринчи пуфлаш канали(3)га берилади. Вентилятор (15) ёрдамида бино ичидан сўриб олинаётган ҳаво берилаётган уруғ оқими орасидан ўтиб, енгил аралашмаларни аспирацион камера(14)га олиб кетади, у ерда заррачалар чўкади ва қия ариқча ёрдамида машинадан чиқиб кетади. Аспирацион аралашмаларнинг катта қисмидан бўшаган ҳаво енгил аралашмалардан тозалаш учун вентилятор ёрдамида циклон ёки енгил чиқиндиларни ушловчи фильтрга берилади.
Биринчи пуфлаш каналидан ўтган уруғ илгариланма-қайтма ҳаракатла-нувчи элак кузовига тушади. Элакли кузовдаги уруғ қабул қилувчи элак(4)га тушади, тасодифий йирик аралашмалар ушлаб қолинади ва оқим бўйлаб ариқча(5)дан чиқариб юборилади. Уруғ ва аралашмалардан иборат ўтувчи маҳсулот элак(6)ка тушади, у ерда йирик аралашмалар тушувчи, уруғ ва майда аралашмалар эса ўтувчи бўлади. Кейинги бўшатувчи-сараловчи элак(7)да уруғни йириклиги бўйича икки фракцияга саралаш жараёни кечади. Элак устида ҳаракатланаётган фракция машинадан чиқиб кетади, уруғ ва чиқиндилар остки оралиқ элак(8)га келиб тушади. Оралиқ элакда майда уруғлар чиқиндилардан ажратилади, уруғ элак устида ҳаракатланади, “оралиқ”деб номланувчи майда аралашмалар эса ўтувчи бўлади. Йирик ва майда аралашмалардан тозаланган уруғ бўшатувчи ва оралиқ элаклар устидан тушувчи бўлиб, клапан (11) орқали иккинчи пуфлаш канали(10)га тушади ва вентилятор (12) ҳосил қилаётган ҳаво оқими билан пуфланади. Ҳаво билан илашиб уруғдан ажралиб чиққан енгил аралашмалар аспирацион камера(13)да чўкади ва ундан очиқ нов бўйлаб чиқариб юборилади.
Аралашмалардан тозаланган ҳаво вентиляторга келиб тушади ва у ердан циклон ёки енгил чиқиндилар ушланадиган фильтрга узатилади.
Иккинчи пуфлаш каналидан чиқишда уруғ оқими металл аралашмаларни ушлаб қоладиган доимий магнит (9) юзасидан ўтади. Тозаланган уруғ аспирацион каналнинг пастки тешиги орқали машинадан чиқариб юборилади.
Биринчи ва иккинчи пуфлашда аспирацион режим, яъни каналдаги ҳавонинг тезлиги бурилувчи клапанлар ёрдамида бошқарилади. Улар вентиляторларнинг чиқиш тешикларига ўрнатилган. Элакларни унинг ячейкаларига кириб қолган уруғ ва ифлос аралашмалардан тозалаш учун бўшатувчи–сараловчи ва оралиқ элаклар чўткали механизмлар билан таъминланади, улар элаклар остига жойлашади ва улар юқори бўлмаган тезликда илгариланма-қайтма ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |