Хулоса
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар амалиётидаги энг мураккаб
муаммолардан бири жисмоний шахслар даромадини солиққа тортиш муаммосидир. Энг мақбул
солиққа тортиш тизимини ишлаб чиқган ҳолда мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига таъсир
қилиш, тадбиркорликнининг тараққий этишига ёрдам бериш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиб
бориш бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳам, ундан кейин ҳам давлатнинг бош мақсади
бўлиб қолаверади.
Республикамизда солиққа тортиш тизими шаклланишига жуда кўп вақт кетмаган бўлса ҳам,
солиққа тортиш тизимимиз йил сайин янгиланиб, такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Ҳозирги
кунда бутун дунё мамлакатларида давлатнинг аниқ амал қилувчи солиққа тортиш тизими
мавжудлиги унинг юксак даражада тараққий этганлигининг белгиси ҳисобланади. Шунинг учун
солиққа тортиш тизимини жаҳон солиқ амалиёти даражасида шакллантириш ва ривожланган
мамлакатларнинг солиқ амалиётидаги илғор тажрибаларидан солиққа тортиш тизимимизда
фойдаланиш бозор муносабатларига ўтиш шарт-шароитига мослашишда алоҳида аҳамиятга
эгадир.
Иқтисодий
ислоҳатлар
шароитида
солиқлар
давлат
бюджети
даромадларини
шакллантиришнинг асосини ташкил этади. Мавжуд молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш,
уларни тўғри йўналтириш самарадорлигини ошириш ва ижтимоий иқтисодий асосга
таянаётганлиги жуда муҳимдир. Солиқ бюджет сиёсатининг яхлитлигига эришиш мамлакатда
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, самарали бюджет-солиқ сиёсатини юритишга,
аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади.
Жисмоний шахслар даромад солиқлари таҳлил қилинганда, асосий солиққа тортиладиган
база, яъни иш ҳақи нуқтаи назаридан мавжуд шароит қониқарли ҳисобланади. Жисмоний
шахсларни солиққа тортиш бўйича фискал сиёсатнинг мақсади, аҳолининг ўрта ва юқори
даромадли гуруҳларини кўпайтиришдан иборат бўлиши лозим.
Солиқ тизимини бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш шароитида иқтисодий тараққий
этган мамлакатларнинг жисмоний шахсларни даромадларини солиққа тортиш юзасидан илғор
тажрибаларини ўрганиш ва самарали бўлган усулларини иқтисодиётимизнинг ўзига хос
хусусиятларини инобатга олган ҳолда тадбиқ этиш бош масала ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизмининг бир бўғини ҳисобланиб, амалга оширилаётган солиқ
сиёсати мамлакатнинг макроиқтисодий ва микроиқтисодий кўрсаткичларига сезиларли тарзда
таъсир этади.
Курс ишимизнинг ниҳоясида жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишнинг
таркибий тузилиши, ҳуқуқий асослари ва Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ
қилиш
шароитида
жисмоний
шахслар
даромадини
солиққа
тортиш
механизмини
такомиллаштириш ҳамда уни ўрганиш асосида олинган асосий хулосаларни қисқача акс
эттирамиз.
Улар қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқнинг иқтисодий
моҳияти ва назарий-ҳуқуқий асослари умумлаштирилди.
Иккинчидан, жисмоний шахслар даромадини солиққа тортиш механизмининг амалдаги
ҳолатига баҳо берилиб таҳлил қилинди.
Учинчидан, жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишнинг таркибий тузилиши ва
Ўзбекистон Республикаси солиққа тортиш тизимида тутган ўрни белгилаб олинди.
Тўртинчидан, солиқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида жисмоний шахслар даромадини
солиққа тортишнинг назарий-ҳуқуқий асослари ўрганилди.
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида жисмоний
шахслар даромадини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилди.
31
Do'stlaringiz bilan baham: |