Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўзбекистон Руспубликасида валюта курси ўзгаришини динамикаси тахлили



Download 165,54 Kb.
bet4/5
Sana24.02.2022
Hajmi165,54 Kb.
#225803
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. VALYUTA KURSI (1)

Ўзбекистон Руспубликасида валюта курси ўзгаришини динамикаси тахлили

Кейинги йилларда валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилгани қайд этилсин.
Мақбул миқдорда ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича изчил амалга оширилаётган сиёсат Ўзбекистоннинг мажбуриятларини ўзвақтида бажарадиган ишончли, тўловга лаёқатли халқаро шерик сифатидаги имиджини таъминлади, кейинчалик валюта курсини либераллаштириш учун зарур олтин-валюта захирасини шакллантириш, валюта ресурсларини реал иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ва диверсификация қилишнинг устувор соҳаларига йўналтириш, жаҳон молиявий инқирозининг салбий оқибатларини юмшатиш имконини берди.
Шу билан бирга, валюта муомаласи соҳасининг ҳаддан зиёд маъмурий тартибга солиниши алоҳида тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёз ва преференсияларнинг асоссиз равишда камсамарали бўлган тизимини шакллантирди, бизнес юритишда тенг бўлмаган шарт-шароитларнинг вужудга келиши ва рақобатнинг бозор тамойиллари бузилишига олиб келди, хорижий инвестицияларни жалб қилишда, товарлар ва хизматлар экспортини оширишда, умуман, мамлакатимиз иқтисодий ривожланишида тўсқинлик қилувчи омилга айланди.
2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:
биринчидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш;
иккинчидан, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш;
учинчидан, валюта ресурсларидан фойдаланишда бозор инструментларининг ролини ошириш, валюта бозорида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, валюта сиёсатининг ноанъанавий тармоқларда экспортни ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлантирувчи ролини ошириш;
тўртинчидан, сифатли иш ўринлари ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бевосита рағбатлантириш учун иқтисодиётнинг барча секторларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, билим ва технологиялар жалб этишга хизмат қиладиган ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш;
бешинчидан, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий монетар сиёсатни амалга ошириш, бу борада монетар инструментлардан фаол ва мослаштирилган ҳолда фойдаланиш, давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, шунингдек, очиқ бозорда операциялар ҳамда давлат қимматли қоғозларини банклар ликвидлигига гаровга бериш бўйича операцияларни амалга оширишни амалиётга жорий қилиш;
олтинчидан, монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш ҳамда Давлат бюджетининг мутаносиблигини таъминлаш орқали пул массаси ҳаддан зиёд ўсишининг олдини олиш;
еттинчидан, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг таваккалчиликларга бардошлилигини, шу жумладан, валюта сиёсатини либераллаштиришнинг вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирини юмшатишга қаратилганс амарали чораларни қўллаш ҳисобига ошириш;
саккизинчидан, валюта сиёсатининг янги шароитларида таянч тармоқлар корхоналари самарали фаолият юритиши учун уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
тўққизинчидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари турмуш даражасига валюта сиёсатини либераллаштиришнинг салбий оқибатларини камайтириш имконини берадиган ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасининг ноқонуний муомаласини ва нақд чет эл валютаси билан ноқонуний операцияларни амалга оширишни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрсин.
Шу билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқарувчи ЯТТлар ва фермер хўжаликларининг экспорт фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларга чет эл валютасидаги даромадларини ўз хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш, бунда банк ҳисобварақларидан нақд чет эл валютасини ечиб олишгача бўлган ҳуқуқ берилади.
Кейинги йилларда экспортчиларни рағбатлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди, уларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кўплаб имтиёзлар берилди, экспорт фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор тартиботлар бекор қилинди. Экспорт борасида мавжуд имтиёзларга қарамасдан валюта тушумини мажбурий сотиш талаби экспортни янада рағбатлантириш йўлида асосий тўсиқ бўлиб, экспортчилар ўз валюта тушумини тўлиқ тасарруф этиш имкониятига эга эмас эди, бу эса экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган сиёсатга мос келмайди.
Шу сабабли мазкур Фармон билан товарлар (иш, хизматлар) экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш тартиби мулкчилик шакли ёки экспорт қилинаётган маҳсулот туридан қатъий назар, барча экспортчи ташкилотлар учун бутунлай бекор қилинди.
Бозор тамойиллари асосида валюта ресурслари оқимининг самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, ташқи савдода валюта сиёсатининг рағбатлантирувчи ролини ошириш мақсадида миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси фақатгина валюта биржасининг банклараро электрон савдоларида валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Бунда айирбошлаш курсини бозор механизмлари асосида шакллантириш мақсадида банклараро савдоларда Марказий банкнинг иштироки камайтирилади. Алоҳида ҳолларда Марказий банк айирбошлаш курсининг ҳаддан ортиқ тебранишини бартараф этиш учун хорижий валютани сотиш ёки сотиб олиш операцияларини амалга ошириши мумкин.
Айирбошлаш курсини эгилувчан ҳолда тартибга солиш республикага келадиган барча валюта ресурслари (експорт тушуми, трансчегаравий пул ўтказмалари ва бошқалар) оқимининг расмий бозорга келиб тушиши орқали чет эл валютасига бўлган жами талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш ва олтин-валюта захиралари ҳажмларини аввалгидек юқори даражада сақлаб қолиш имконини беради.
Валюта сиёсатини ислоҳ қилишга Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги 1-зарурий қадам сифатида қаралмоқда ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан пул-кредит, солиқ-бюджет ва иқтисодий сиёсатнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарали мувофиқлаштирилишига боғлиқ..
Айирбошлаш курси барқарорлигини таъминлашда пул-кредит кўрсаткичларининг ўзгариши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, Марказий банка монетар инструментлардан фаол ва кенг равишда фойдаланиш орқали миллий валютанинг барқарорлигини ва инфляциянинг паст даражада бўлишини таъминлаш, пул массаси ҳаддан зиёд ва асосланмаган ҳолда ўсишининг олдини олиш, давлат харажатлари ва даромадларининг мутаносиблигини таъминлашга қаратилган қатъий монетар сиёсат юритиш вазифаси юклатилган.
Фармонда кўзда тутилган фискал чора-тадбирларни кўриш, яъни бюджет харажатларини қатъий равишда Давлат бюджетига келиб тушган даромадлар доирасида амалга ошириш, 2019-2018 йилларда Давлат бюджетини профицит билан ижро этиш имконини беради.
Бунда иқтисодиётда нархлар ўзгариши устидан самарали назоратни таъминлаш ҳамда монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган пул-кредит сиёсатининг янги тамойил ва механизмларини жорий қилиш муҳим ўрин тутади.
Валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида банк тизими барқарорлигини таъминлаш борасида вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан банк тизимининг барқарорлиги тижорат банкларининг капиталлашув даражасини сақлаш, пруденсиал назоратни кучайтириш, шунингдек, валюта сиёсатини либераллаштиришнингсодир бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали таъминланади.
Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг дастлабки босқичи сифатида давлат банкларининг устав капиталига 655 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ киритилганини таъкидлаш жоиз. Банкларнинг ликвидлигини таъминлаш учун уларга қайта молиялаштириш кредитларини бериш механизми жорий қилинди.



1-расм. 2019йил сентябр-ноябр ойларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ички валюта бозорида харид қилинган чет эл валютаси мақсадлари ва йўналишлари
Чет эл валютасига бўлган талабнинг таркиби эса, ишлаб чиқариш мақсадлари импорти учун – 1 212 млн. доллар, хорижий кредитларни сўндириш учун – 91 млн. доллар, халқ истеъмоли моллари ва дори-дармонлар импорти учун – 78 млн. доллар, чет эллик инвесторларнинг даромадларини репатриация қилиш учун – 55 млн. Доллар ва бошқа мақсадлар учун сотиб олиш ҳисобига шаклланган.

2-расм 2019йилда валюта бозорида чет эл валютасида амалга оширилган операциялар ҳажми (млн.долларда)8

Умуман олганда, валюта бозори эркинлаштирилганидан сўнг ички валюта бозоридаги операцияларнинг ўртача ойлик кўрсаткичлари сезиларли даражада ошди. Жумладан:


- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишнинг ўртача ойлик миқдори 25фоизга (ёки 116 млн. доллар), жорий йилнинг биринчи яримйиллигидаги 461 млн. доллардан сентабр-ноябр ойларида 577 млн. долларга ўсди;
- чет эл валютасини сотишнинг ўртача ойлик миқдори 
4 баробардан кўпроқ – жорий йилнинг биринчи яримйиллигидаги 172 млн. доллардан 707 млн. Долларгача ошди, хусусан, экспортерлар томонидан чет эл валютасини сотишнинг миқдори 2 баробардан кўпроқ ошди.
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 644 млн. доллар миқдорида нақд чет эл валютаси сотиб олинди.

3-расм. 2019йил сентябр-октябр ойларида аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш бўйича битимларининг фоиздаги улуши9

Банкларнинг аҳолида чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг асосий қисми Тошкент шаҳри (29 %), Фарғона (11 %), Самарқанд (9 %), Андижон (9 %) ва Наманган вилоятлари (8 %) ҳиссасига тўғри келмоқда.


4-расм.2019йил сентябр-ноябр ойларида аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш бўйича битимлар ҳажмининг фоиздаги улуши10

Конверсион операцияларнинг (жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш) ҳажми 23 млн. долларни ташкил қилди. Ҳар ойда конверсион операциялар миқдорининг кескин ўсиб бораётганлиги, асосан, импорт билан шуғулланувчи ЯТТларнинг операциялари ҳисобига тўғри келмоқда.Умуман олганда, жорий йилнинг сентабр ойи бошидан буён алмашув курсининг кескин ўзгаришлари кузатилмади, алмашув курси 8049 - 8110 сўм/долл. оралиғида ўзгариб турди (1 фоиздан кам).


Валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг дастлабки натижалари.Валюта бозорини эркинлаштириш ҳамда алмашув курсини шакллантиришнинг бозор механизмларини жорий этилиши, ташқи иқтисодий алоқалар шароитларини яҳшилаш билан бир қаторда республикага чет эл валютаси оқимининг мунтазам равишда ўсишига замин яратмоқда.Хусусан, ўтказилаётган ислоҳотлар маҳаллий товар ва хизматларнинг нарх рақобатбардошлигини яхшилаб, маҳаллий экспортчи корхоналарнинг хўжалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди ва жорий йилнинг 9 ойи давомида экспорт тушумларининг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ ошди.
Жорий йилнинг сентабр-октабр ойларида Ўзбекистон Республикасининг соф олтин-валюта заҳиралари 754 млн. долларга ошди ва жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига 26 млрд. доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги операцияларининг фаол равишда норасмий сектордан банк секторига ўтиши кузатилмоқда.

1-жадвал.2019йил сентябр-ноябр ойларида банклар томонидан жисмоний шаҳсларга чет эл валютасини сотиш тўғрисида11

Валюта бозорини эркинлаштириш нақд пул маблағларининг муомаласи билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳам бартараф этиш имконини яратиб, нақд ва нақдсиз кўринишдаги пулларо расидаги тафовутларга, банклардан нақд пул олишдаги қийинчиликларга бархам берилди.


Октабр ойидаги банк кассаларидаги нақд пул айланмаси ҳажми биринчи яримйилликдаги ўртача ойлик кўрсаткичга нисбатан 2,3 баробардан кўпроққа ошди, бунда нақд пул тушуми ва унинг сарфланиши ўртасидаги мувозанат таъминланди. Бунда, банк кассаларига тушум ҳажми биринчи яримйилликдаги ўртача ойлик 2 трлн. Сўм миқдоридаги кўрсаткичдан октабр ойидаги 5,7 трлн. Сўмга ёки 2,8 баробарга ошди.
Шунингдек, аҳолининг банкларда жойлаштирилган миллий валютадаги депозитлари ҳажмида ҳам ижобий ўсиш динамикаси кузатилмоқда. Хусусан, сўнгги икки ойдавомида аҳоли муддатли депозитлари ҳажми 9 фоизга ўсди.
Шу билан бирга чет эл валютасидаги депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 9 фоиздан 4 фоизгача пасайиши кузатилди.

5-расм.2019йил сентябр-ноябр ойларида банклар томонидан жисмоний шаҳслардан чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисида
(14 ноябр ҳолатига)12

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 19 декабр санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан бўладиган янги қийматини эълон қилди.


Унга кўра, АҚШ долларининг қиймати бироз 8 сўм 62 тийинга қимматлаб, 8101 сўм 62 тийинни ташкил этди. Евро эса пасайишда давом этмоқда. Бу сафар пасайиш 3 сўм 62 тийинни ташкил этиб, 1 евро қиймати 9528 сўм 32 тийин этиб белгиланган.
4. Мамлакатда валюта курсини ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили
Бозор муносабатлари жадал қарор топа­ётган шароитда мамлакатда муваффақиятли монетар ва валюта сиёсатининг қўлланилиши миллий валюта курси барқарорли­гини таъминланиши, валютавий назоратни самарали қўллланилиши кўп жиҳатдан мам­лакат миллий валюта тизимининг қай дара­жада тараққий этганлигига боғлиқ.
Миллий валюта тизимининг ривожланишини тадқиқ қилишда, унинг элементларини такомиллаштиришдаги асосий муаммо ва ному­таносибликларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, валюта тизими элементларини такомиллаштириш миллий валюта тизимининг ўзини ривожлантиришга хизмат қилади.13
Шу ўринда, дастлаб, миллий валюта ти­зими элементи хисобланмиш валюта курси валюта бозори режимига тўхталамиз, Ўзбекистон валюта бозорида асосий алмашув курси бу Марказий банк курси бўлиб, у Республика валюта биржасидаги банклараро савдо сессияларининг ўртача тортилган курслар асосида аниқланади. Ушбу курс бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги божхона тўловла­рини ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланилади.
Сўмнинг алмашув курсини аниқлашда асосий резерв валюта бўлиб АҚШ доллари ҳисобланади ва унинг нисбати асосида тўғри котировка қўлланилади. Сўмнинг бошқа хо­рижий валюталарга нисбатан алмашув курси кросс-курсни қўллаш орқали аниқланади.Шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз тижорат банклари ҳозирда нақд хорижий валюта савдосида асосий тўрт резерв валюта­дан, яъни АҚШ доллари, эвро, Британия фунтстерлинги,Япон иенидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси миллий валю­та тизимини ривожлантириш борасида сезиларли муаммолар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажра­тиб кўрсатиш мумкин:
1. Ўзбекистон Республикасида муддатли валюта битимлари бозорининг шаклланиш жараёнининг ниҳоясига етмаганлиги. Хўжа­лик субектларига тегишли валюта захираларининг валюта рискидан ҳимоя қилиш имконияти кескин чекланмоқда.
Республикамизда муддатли валюта бозо­рини ривожлантиришнинг бирламчи ҳуқуқий базаси яратилган бўлсада, ҳамон ўз ечими­ни топмаган бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
- деривативлар воситасида валюталарни сотиб олиш ва сотиш операцияларини ҳуқуқий жиҳатдан чеклаб қўйилганлиги;
- республикамизда валютавий деривативлар билан боғлиқ бўлган валюта операция­ларини тартибга солувчи алоҳида меъёрий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги.
Шуниси характерлики, валюта дериватив­лари билан боғлиқ операцияларни амалга оширишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш муддатли валюта бозорининг ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Жорий валюта бозорининг ликвидлили­гини таминлаш, кунлик валюталар савдо­сини шакллантириш муддатли валюта бозорини шакллантириш учун асос бўлиб хиз­мат қилади.
2. Сўмнинг номинал алмашув курсининг пасайиш тенденциясига эга эканлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мил­лий валюта тизимининг муҳим элементи бўлган халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш механизмининг такомиллашмаганлиги. Ушбу муаммонинг моҳияти шундаки, республикамиз тижорат банклари томони­дан корхоналарнинг импорт тўловлари бўйи­ча очилаётган ҳужжатлаштирилган аккреди­тивларнинг 90 фоиздан ортиқ қисми таъмин­ланган аккредитивларга тўғри келмоқда.14
Бунинг натижасида мамлакатимиз корхона­ларига тегишли бўлган валюта маблағлари­нинг сезиларли қисми уларнинг хўжалик оборотидан чиқиб қолмоқда. Чунки, халқа­ро ҳисоб-китобларнинг таъминланган акк­редитив шакли корхона маблағларининг маълум муддат мобайнида, яъни шартнома шартлари бажарилгунга қадар банк-эмитент томонидан ушлаб турилишини кўзда тута­ди. Шу сабабли, аккредитивдан фойдала­ниш шарт-шароитларини ўзгартириш, илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради.
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг хо­рижий валютадаги захираларининг диверсификация даражасининг пастлиги.
Ўзбекистон миллий валюта тизимини ри­вожлантириш билан боғлиқ юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуй­идаги илмий-амалий таклифларимизни шакллантирдик:
1. Муддатли валюта битимлари бозори­ни шакллантириш учун шарт-шароит яратиш лозим. Бунда биржадан ташкари банклараро валюта бозорини ривожланиши муддатли валюта бозорини шаклланишига хизмат килади. Бундан ташкари, валютавий деривативлар билан боғлиқ операцияларни тартибга солувчи алоҳида меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш лозим.
2. Сўм алмашув курсининг пасайишига барҳам бериш мақсадида самарали ва ошкора интервенсия сиёсатини амалга оши­риш. Бунда сўм алмашув курсининг мақсадли йўлакчаларини жамоатчиликка эълон қилиш ва унинг белгиланган йўлакча доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг валюта бозорида фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биржадан ташқари валюта бозорида Бирлашган барқарорлаштириш фонди (ББФ) маблағлари ҳисобидан фаолият юритади. Мазкур маблағларидан қонунчиликка мувофиқ валюта бозорини эркинлаштириш даврида тўлов балансини ва миллий валютани алмаштириш курси барқарорлигини сақлашда фойдаланилади. Шу сабабли, ББФнинг этарлича эркин алмашинадиган валюталарга эга бўлиши ва бу маблағларнинг интервенсия мақсадларида самарали фойдаланилиши мақсадга мувофиқ саналади.
3. Халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш лозим. Бунинг учун халқаро ҳисоб-китоб муносабатларида соф инкассо бўйича ва банкларнинг ордерли чеклари воситасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда очиқ ҳисобрақамлари бўйича ҳисоблашиш амалиётини жорий қилиш, республикамиз тижорат банкларининг ривожланган хорижий давлатларнинг тижорат банклари билан тўғридан-тўғри ва иккитомонламали вакиллик муносабатлари ўрнатишларини таъминлаш керак.
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий валютадаги захираларининг диверсификация даражасини ошириш лозим. Бун­да мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари валюталарига устуворлик бериш талаб этилади.Евро, Британия фунтстерлинги Япон иенидан валюта бозори битимларида фойдаланиш амалиётини ривожлантириш лозим. Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида интеграция жараёнларининг чуқурлашувига монанд тарзда Россия рублининг валюта битимларида кенг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.15
2019-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:
Валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:16 
биринчидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш; 
иккинчидан, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш;
учинчидан, валюта ресурсларидан фойдаланишда бозор инструментларининг ролини ошириш, валюта бозорида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, валюта сиёсатининг ноанъанавий тармоқларда экспортни ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро иқтисодий хамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлантирувчи ролини ошириш;
тўртинчидан, сифатли иш ўринлари ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бевосита рағбатлантириш учун иқтисодиётнинг барча секторларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, билим ва технологиялар жалб этишга хизмат қиладиган ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш; 
бешинчидан, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий монетар сиёсатни амалга ошириш, бу борада монетар инструментлардан фаол ва мослаштирилган ҳолда фойдаланиш, давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, шунингдек, очиқ бозорда операциялар ҳамда давлат қимматли қоғозларини банклар ликвидлигига гаровга бериш бўйича операцияларни амалга оширишни амалиётга жорий қилиш; 
олтинчидан, монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш ҳамда Давлат бюджетининг мутаносиблигини таъминлаш орқали пул массаси ҳаддан зиёд ўсишининг олдини олиш; 
еттинчидан, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг таваккалчиликларга бардошлилигини, шу жумладан, валюта сиёсатини либераллаштиришнинг вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирини юмшатишга қаратилган самарали чораларни қўллаш ҳисобига ошириш; 
саккизинчидан, валюта сиёсатининг янги шароитларида таянч тармоқлар корхоналари самарали фаолият юритиши учун уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш; 
тўққизинчидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари турмуш даражасига валюта сиёсатини либераллаштиришнинг салбий оқибатларини камайтириш имконини берадиган ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, миллий валюта тизими элементлари ва консептуал асосларининг такомиллаштирилиши муваффақиятли валюта сиёсатини қўллаш орқали мамлакат экспорт салоҳиятини валютавий назорат самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароит яратилишига хизмат қилади.

Хулоса
Курс ишининг натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги хулосаларга келдим.
Валюта курси – бу бир мамлакат пулбирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро валюта бирликларида ифодаланган баҳосидир. Ташқи валюта курси алмашув қатнашчилари учун валюта бозоридаги талаб ва таклиф нисбати орқали аниқланадиган бир валютани бошқасига қайта ҳисоблаш коефициентидир. Бироқ валюта курсининг қиймат асоси бўлиб валютанинг харид қобилияти ҳисобланади. Валютанинг харид қобилияти инвестиция, товар ва хизматларнинг ўртача миллий нархлари даражасини ифодалайди. Бу иқтисодий (қиймат) категорияси товар ишлаб чиқаришга тегишли бўлиб, у товар ишлаб чиқарувчилар ва жаҳон бозори ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Қиймат товар ишлаб чиқариш иқтисодий шартларининг кенг кўламли ифодаси бўлгани учун, турли мамлакатларнинг миллий пул бирликларининг таққосланиши қиймат муносабатига асосланади ва у ишлаб чиқариш ва алмашув жараёнларида юзага келади. Товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар ҳамда сотиб олувчилар валюта курси ёрдамида миллий нархларни бошқа мамлакат нархлари билан солиштирадилар.
Таққослаш натижасида мазкур мамлакатларда ишлаб чиқариш ёки хорижда инвестицияни ривожлантиришнинг фойдалилиги даражаси кўринади. Қиймат қонунига қанчалик амал қилинмасин, охир оқибат валюта курси унинг таъсирига бўйсинади. Валюта курси валютанинг реал курс нисбатлари кўринадиган миллий ва жаҳон иқтисодиётларининг ўзаро алоқасини ифодалайди.
Ҳар қандай баҳо каби валюта курси валютага талаб ва таклиф таъсирида асосий қийматидан (яъни валютанинг харид қилиш қобилиятидан) нари-бери силжийди. Бундай талаб ва таклифнинг ўзаро мослиги бир қатор омилларга боғлиқ. Валюта курсининг кўпомиллилиги унинг бошқа иқтисодий категориялар билан боғлиқлигини, жумладан, қиймат, нарх, пул, фоиз, тўлов баланси ва бошқалар билан боғлиқлигини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси миллий валюта тизимининг барқарорлигини таъминлашда принципиал аҳамиятга эга бўлган муаммолар сақланиб қолмоқда. Улардан асосийлари қуйидагилардан иборат:
- миллий валютанинг қадрсизланиш жараёнининг давом этаётганлиги;
- халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш тартибини белгилайдиган алоҳида меъёрий ҳужжат мавжуд эмаслиги.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикасида валюта курси режимини танлашда асосий эътибор экспорт тушуми ва импорт тўловлари ўртасидаги ижобий салдонинг барқарорлигини таъминлашга қаратилиши лозим.
Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда республикамиз мамлакат экспорт тушумининг умумий ҳажмида хом-ашё ресурсларининг экспортидан олинган тушум сезиларли даражада юқори салмоқни эгаллайди. Хомашё ресурсларининг жаҳон бахосининг ўзгариши натижасида улардан олинадиган экспорт тушуми камаяди ва шунинг асосида ташқи савдо айланмасининг нобарқарорлиги юзага келади.



Download 165,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish