Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Валюта курсига таъсир этувчи омиллар



Download 165,54 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi165,54 Kb.
#225803
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. VALYUTA KURSI (1)

Валюта курсига таъсир этувчи омиллар

Ҳар қандай баҳо каби валюта курси валютага талаб ва таклиф таъсирида асосий қийматидан (яъни валютанинг харид қобилиятидан) нари-бери силжийди. Бундай талаб ва таклифнинг ўзаро мослиги бир қатор омилларга боғлиқ. Валюта курсининг кўпомиллилиги унинг бошқа иқтисодий категориялар билан боғлиқлигини, жумладан, қиймат, нарх, пул, фоиз, тўлов баланси ва бошқалар билан боғлиқлигини акс эттиради. Шунингдек уларнинг мураккаб бирикуви ва баъзи омилларнинг энг муҳим омил сифатида юзага чиқишига олиб келади. Бу омиллар ичида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин.

  1. Инфляция суръатлари. Валюталарнинг харид қобилиятлари бўйича уларнинг ўзаро нисбати ўзида қиймат қонунини акс эттириб, валюта курсини аниқлаш воситасидир. Шу сабабли валюта курсига инфлясия суръатлари таъсир кўрсатади. Мамлакатда инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса, миллий валюта курси шунчалик паст бўлади, (агар бошка омиллар қарши тасир кўрсатмаса).

Инфляция оқибатида пул қадрсизланиши мамлакатда пулнинг харид қобилияти пасайишига ва инфляция суръатлари нисбатан паст мамлакатларнинг валюталари курсидан тушиб кетишига сабаб бўлади. Бундай мойиллик, одатда, ўрта ва узоқ муддатли режада кузатилади. Валюта курсининг тенглаштирилиши, уни сотиб олиш қобилиятининг паритетига мослаштириш ўртача икки йил давомида амалга оширилади. Бу шу билан изоҳланадики, валюта курсининг кундалик котировкаси фақатгина уни сотиб олиш кобилиятига асосан амалга оширилмай, унга шунингдек, бошқа омиллар ҳам таъсир этади.
80- йилларда кўпинча валюта курсининг паритетидан 30%дан ортиқ миқдорда силжиши юз бериб турар эди. Лекин спекулятив ва конюктуравий омилларта сиридан озод бўлган валюта курсларининг ўзаро нисбати қиймати қонунига мувофиқ тарзда пул бирликларининг харид қобилияти ўзгариши билан ўзгаради.
Валюта курсининг инфляция суръатларига боғлиқлиги, айниқса, товар-хизматлар ва капиталларни халқаро айирбошлаш ҳажми ката бўлган мамлакатларда кучлироқдир. Сабаби, валюта динамикаси ва инфляция суръати ўртасидаги кучли боғлиқлик, валюта курсининг экспорт баҳоларда ҳисоб-китоб қилишда юзага келади. Жаҳон бозори нархлари интернационал қийматнинг пулдаги ифодасини акс эттиради. Импорт нархларига келсак, тегишли валюта паритетида ҳисоб-китоб қилиш унчалик қулай келмайди, чунки, унинг ўзи валюта курси динамикасига боғлиқ. Саноати ривожланган мамлакатлар бундай ҳисоб-китоб учун улгуржи баҳолар индексидан фойдалангани маъқулроқ. Чунки бу мамлакатларда улгуржи ички савдова экспорт маълум даражада мос келади.
Бошқа мамлакатларда ушбу индексга кўпгина экспорт қилинадиган товарлар кирмайди. Чакана нархлар асосидаги бундай ҳисоб-китоб нотўғри талқин қилиниши мумкин, чунки у жаҳон савдо объекти бўлмаган бир қатор хизматларни ўз ичига олади. Охирги навбатда жаҳон бозорида реал харид қобилиятига мос равишда стихияли тарзда миллий валюта курсларининг тенглашиши юз бермоқда. Реал валюта курси икки мамлакат нархлари даражаси нисбатига кўпайтирилган номинал курс сифатида аниқланади.

  1. Тўлов баланси ҳолати. Актив тўлов баланси миллий валюта курсининг кўтарилишига олиб келади, чунки унга чет эл қарздорлари томонидан талаб ортади. Пассив тўлов баланси миллий валюта курсининг пасайишига мойиллик яратади, унда қаздорлар миллий валютани чет эл валютасига ўз ташқи мажбуриятларини қоплаш мақсадида сотадилар. Тўлов балансининг нобарқарорлиги тегишли валютага талаб ва таклифнинг сакраш тарзида ўзгаришига олиб келади. Замонавий шароитларда халқаро капитал ҳаракатининг тўлов балансига ва натижада валюта курсига таъсири кўпайди.

  2. Турли мамлакатларда фоиз ставкаларининг ҳар хиллиги. Бу омилнинг валюта курсига таъсири 2 та асосий ҳолат билан тушунтирилади. Биринчидан, мамлакатда фоиз ставкаларни ўзгариши халқаро капитал ҳаракатининг бошқа шартларида ҳам таъсир қилади. Бошқача қилиб айтганда, фоиз ставкасининг кўпайтирилиши чет эл капиталининг оқиб келишини, унинг пасайиши эса капиталнинг (миллий капитални ҳам) чет элга оқиб чиқиб кетишини рағбатлантиради.

Капиталлар ҳаракати, айниқса, спекулятив «қайноқ» пуллар ҳаракати тўлов балансларининг нобарқарорлигини кучайтиради. Операцияларни амалга оширганда банклар миллий ва жаҳон бозорларидаги фоиз ставкаларидаги фарқни эътиборга оладилар. Улар фойда олиш мақсадида чет эл бозорида арзонроқ кредит олиб (пастроқ ставкада) миллий кредит бозорига, агар фоиз ставкалари юқори бўлса, чет эл валютасини жойлаштиришни афзал кўрадилар.

  1. Валюта бозори фаолияти ва спекулятив валюта операциялари.Агар қандайдир бир валюта курси пасайишга мойил бўлса, фирма ва банклар вақтдан унумли фойдаланиб, уни яхшироқ валютага сотадилар. Бунда кучсизлашган валюта позицияси янада ёмонлашади. Валюта бозорлари иқтисод ва сиёсатдаги ўзгаришлардан, курс нисбатлари силжишидан тез таъсирланади. Шу билан бирга, улар валюта спекуляцияси имкониятларини ва стихияли тарздаги «қайноқ» пуллар ҳаракатини кенгайтиради.

  2. Маълум бир валютани евробозорда ва халқаро ҳисоб-китобларда ишлатиш даражаси.

Масалан, банк операцияларининг 60-70%ни долларда, еврода амалга оширилиши шу валюталарга бўлган талаб ва таклиф масштабларини белгилайди. Валюта курсига валютанинг халқаро ҳисоб-китобларда ишлатилиш даражаси ҳам таъсир кўрсатади. 90-йиллар бошида халқаро тўловларнинг 55%ни нефт, учун ҳисоб-китобларнинг 86-90%ни, ташқи қарздорликнинг 70% и долларда амалга оширилган. Шу сабабли, даврий нефтга нархнинг ўсиши, ҳаттоки долларнинг харид қилиш қобилияти тушган шароитларда ҳам давлат қарзлари бўйича тўловларнинг ўсиши доллар курсининг кўтарилишига имкон беради.

  1. Валюта курси нисбатига халқаро тўловларнинг тезлашиши ёки секинлашиши ҳам таъсир қилади. Миллий валюта курсининг пасайишига умид боғлаб, импортёрлар курс кўтарилиши оқибатида зарар кўрмаслик мақсадида, контрагентларига чет эл валютасида тўловларни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Миллий валютани мустаҳкамлашда эса улар чет эл валютасидаги тўловларни секинлаштиришга ҳаракат қиладилар. «Лидз эндлегз» номли бундай усул тўлов баланси ва валюта курсига таъсир кўрсатади.

  2. Миллий ва жаҳон бозорларида валютага ишонч даражаси.У мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий ҳолат билан, шунингдек, валюта курсига таъсир қилувчи юқорида кўрсатилган омиллар билан аниқланади. Шунингдек, дилерлар нафақат ҳозирги вақтдаги иқтисодий ўсиш суръатлари, инфляция, валютанинг харид қобилияти даражаси, валютага бўлган талаб ва таклиф нисбатини, балки уларнинг динамикаси истиқболларини ҳам ҳисобга оладилар. Баъзида ҳаттоки савдо ва тўлов баланси хақидаги маълумотлар ёки сайлов натижалари қандай бўлиши талаб ва таклиф нисбатига, валюта курсига боғлиқ.

  3. Валюта сиёсати. Валюта курсининг давлат бошқаруви ва бозор бошқарув ўртасидаги нисбат валюта курси динамикасига таъсир қилади. Валюта бозорларида валютага талаб ва таклиф механизми орқали валюта курсининг шаклланиши оқибатида курс нисбатларининг кучли ўзгариши рўй беради. Бозорда реал валюта курси юзага келади (Иқтисодий ҳолатни, пул айланиши, молия, кредит ва муайян валютанинг ишончлилигининг ифодаловчи кўрсаткич). Валюта курсини давлат бошқаруви валюта–иқтисодий сиёсатдан келиб чиққан ҳолда, унинг кўтарилиши ёки тушишига йўналтирилган. Шу мақсадда маълум бир валюта сиёсати ўтказилади.

Шундай қилиб, валюта курсининг шаклланиши мураккаб кўп омилли жараён бўлиб, миллий ва жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатининг ўзаро алоқасига асосланади. Шу сабабли, валюта курсини прогноз қилишда юқорида айтиб ўтилган курсни шакллантирувчи омиллар, ҳамда маълум шарт-шароитга боғлиқ равишда уларнинг валюталар нисбатига кўп томонлама таъсири ҳисобга олинади.
Валюта курси ёки миллий валюта баҳоси ҳар қандай бошқа товар баҳоси каби эркин бошқариладиган, ўрнатиладиган бўлиши мумкин. Шунинг учун уни эркин сузиб юрувчи, чекланган даражада сузиб юрувчи ва қайд этилган валюта курсларига ажратилади.
Эркин сузиб юрувчи валюта курси маълум бўлган бозор талаби ва таклифи таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ доллари, эвро, Япония иенаси, Англия фунтстерлинги курслари. Шу боис бу валюталар жаҳон валюта айрибошлашида кенг иштирок этади.
Чекланган даражада сузиб юрувчи валюта курсларининг ўзгариши айрим валюталар ёки валюта савати курси ўзгаришига боғлиқ. Мисол учун, «учинчи дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ўз валюталарини АҚШ долларига, француз франки»га ва бошқа хорижий валюталарга боғлайдилар. Чекланган даражада сузиб юрувчи валюта курслари киритилган мамлакатлар ўз валюталарининг тебраниш чегарасини ҳамкорлик қилаётган шериклари билан келишиб оладилар.
Қайд этилган валюта курси-бу хорижий валютада ифодаланган миллий пул бирлигининг давлат томонидан расмий ўрнатилган баҳоси бўлиб, унга валюта бозори талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсири қилмайди. Ҳозирги вақтда қайд этилган валюта курси ҳам ривожланган маламлакатларда ёки иқтисодиёти ташқи бозорга этарли даражада кириб бормаган мамалакатларда уларнинг молия тизимини ва миллий ишлаб чиқаришни кучли хорижий рақобатчилардан ҳимоя килиш ва қувватлаш мақсадида қўлланилади.
Валюта курсига таъсир этувчи омиллар жуда кўп, уларнинг ичида энг муҳимларини кўриб чиқамиз.
Пул бирликларини сотиб олиш қобилиятлари ва инфляция суръати. Валюталарни сотиб олиш қобилияти бўйича бир бирига нисбатан ўлчаниши (сотиб олиш қобилиятининг паритети) қиймат қонунини акс эттирган ҳолда валюта курсининг асоси бўлиб хизмат қилади.
Валюта курси ва пул бирлигининг сотиб олиш қобилияти ўртасидаги мувофиқлик ҳамма вақт ҳам кузатилмайди. Масалан, 1980 йил ичида АҚШ долларининг курси Дойчмаркага нисбатан 2%га ўсган, аммо шу билан биргаликда ички бозорда долларни сотиб олиш қобилияти 13%га, дойчмарканики эса 6%га пасайган. Бунинг сабаби шундаки, валюталарнинг кунлик курслар котировкаси уларни сотиб олиш қобилиятларига нисбатан корректировка қилинмаслигида ва валюта курсларига бошқа омилларнинг таъсиридадир.
Фоиз ставкалари валюта бозорлари операциялари ва ссуда капиталлари бозорларидаги оператсияларга таъсир этади. Операцияларни амалга оширишда банклар максимал фойда олиш мақсадида миллий ва Халқаро бозордаги фоиз ставкалари фарқларини ҳисобга оладилар. Улар арзонроқ кредитларни хорижий ссуда капиталлари бозорида сотиб олиб, хорижий валютани миллий ссуда капиталлари бозорида нисбатан юқорироқ фоиз устидан жойлаштиришга ҳаракат қиладилар.
Валюта курсининг давлат ва бозор томонидан мувофиқлаштирилишини ўзаро солиштириш унинг динамикасига таъсир этади. Валюта курсининг валютага бўлган талаб ва таклиф механизми орқали валюта бозорларида шаклланиши одатда курс нисбатларини кескин ўзгариши билан хусусиятлидир. Иқтисод, пул муомаласи, молия ва кредит ҳолатининг кўрсаткичи ҳамда муаййан бир валютага бўлган ишонч даражаси бўлмиш аниқ (реал) валюта курси бозорда шаклланади. Валюта курсини давлат томонидан мувофиқлаштирилиши мамлакатнинг валюта-иқтисодий сиёсати вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унинг кўтарилиши ёки пасайишига қаратилгандир. Ушбу мақсадда маълум бир валюта сиёсати амалга оширилади.
Шундай қилиб, валюта курсининг шаклланиши - бу, миллий ва жаҳон иқтисодиётлари ҳамда сиёсатларининг ўзаро муносабатлари билан асосланган мураккаб кўпомилли жараёндир. Шу сабабли валюта курсини прогнозлашда юқорида кўриб чиқилган курсни шакллантирувчи омиллар ҳамда уларни валюталарнинг ўзаро нисбатига бир хилда бўлмаган таъсири аниқ бир вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.


  1. Download 165,54 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish