4. Хўжалик жараёнлари
Турли мулкчилик шаклларқда фаолият юритувчи корхоналарнинг вазифаси, ўз фаолияти жараёнида маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Бу вазифани бажариш учун биринчи навбатда таъминот жараёнини босиб ўтиши, ишлаб чиқариш ва ундан кейин эса уни сотиш жараёнига келиши керак. Бу учта босқич ҳар доим бир -бирларининг ўрнини эгаллайди ва шу билан корхонада маблағларнинг узлуксиз айланишини ҳосил қилади.
Маблағлар айланишидаги асосий босқич- бу моддий бойликларни яратиш жараёни содир бўладиган ишлаб чиқариш босқичидир. Бу ерда ишлаб чиқарилган буюмлар нафақат ташқи кўриниши ва хусусияти билан, балки қийматининг хажми билан фарқ қиладиган янги маҳсулот тайёрланади. Янгидан тайёрланган маҳсулот, сарфланган ишлаб чиқариш воситаларининг ходимлар меҳнати билан яратилган зарурий ва қўшимча маҳсулотдан ташкил топган янги қийматлардан иборат бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёнини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, биринчидан, унга қилинган харажатлар - сарфланган маблағлар, ишчи кучи ва иккинчидан, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар - тайёр буюмларда қайд этилади. Ишлаб чиқариш харажатлари пул шаклида ҳисобга олинади. Бу ишлаб чиқариш харажатларини ягона ўлчов бирлигида ифодалаш, тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобот йиғма кўрсатгични олиш учун зарур. Пул шакли билан биргаликда, моддий харажат сарфлари бухгалтерия ҳисобида тегишли тартибда натура ва меҳнат ўлчовларда ҳам кўрсатилади. Бу ўлчовлар пулда баҳолаш учун асос ҳисобланиб, улардан харажатлар ҳажмини бошқариш учун фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисоби меҳнат воситалари ва ишчи кучи сарфини акс эттира туриб, ишлаб чиҳариш жараёнининг бошқа томонини англатадиган ишлаб чиқариш истеъмолини ҳам ўз ичига олади.
Кўпгина корхоналарда ишлаб чиқариш воситалари бирданига тайёр маҳсулотга айланмайди. Чунки уларга меҳнатнинг таъсири янгитдан яратилган меҳнат маҳсули сифатида, маълум вақтни талаб қилади. Шу вақтнинг ўтиши давомида улар тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлиб туради.
Ишлаб чиқариш жараёнида яратилган миллий даромадни тақсимлаш жараёни вужудга келади. Тақсимлаш пайтида зарурий маҳсулотнинг пулдаги ифодаси, корхона ва давлатнинг марказлаштирилган соф даромадининг суммаси ҳисоблаб чиқилади. Бунда корхонанинг фойдаси бухгалтерия ҳисобида кейинроқ, яъни сотиш тугагандан сўнггина аниқланади ва қайд қилинади. Корхонанинг маблағлари бошқа босқичларда, яъни операция жараёнида содир бўлади. Бу - корхона таъминоти ва тайёр буюмларни сотиш босқичларидир.
Таъминот доирасида корхона пул маблағлари ҳисобига ўзига зарур бўлган моддий бойликларни сотиб олади. Сотиш босқичида ишлаб чиқариш жараёнида яратилган маҳсулотнинг истеъмолчиларга сотиш содир бўлади. Бу босқичнинг якунида корхона захиралари яна пул шаклига киради.
Корхонанинг таъминоти ва сотиш жараёнларини акс эттиришда бухгалтерия ҳисоби қуйидагиларни қайд қилиши зарур: жараёнлар билан боғлиқ бўлган харажатлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш ва маҳсулот сотишсига қилинган харажатлар; таъминот жараёнида харид қилинадиган буюмлар; сотиш учун мўлжалланган ва сотиш жараёнида жойлашган ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳамда сотилган буюмлар учун корхоналар томонидан олинадиган пул маблағлари ва ҳ.к.
Сотилган маҳсулотнинг суммаси ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар суммасидан корхона томонидан белгиланган соф даромад миқдорига кўп бўлади.
Шундай қилиб, сотиш жараёнининг якунланиши моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни тақсимлаш имконини беради. Бу ерда бухгалтерия ҳисоби давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган, корхона томонидан олинган суммаси, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда солиғи аниқланади ва қайд қилинади.
Сотиш жараёни тугагандан сўнг корхона тегишли органларга берилиши керак бўлган суммаларни ўтказиш имконига эга бўлади.
Товар ишлаб чиқариш шароитида корхона маблағларининг айланиш даври унинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан хўжалик алоқаларини юзага келтиради. Бундай алоқалар корхонада мол етказиб берувчилар ва харидорлар бияан таъминот ҳамда маҳсулот сотишни амалга оширишда, бош компания бипан унга у ёки бу маблағларни топшириш ёки олиб қўйиш пайтида, банк муассасалари билан улардан ссудалар олишда, бюджетдан ташқари ташкилотлар билан ижтимоий эҳтиёжларга доир ҳисоб - китобларда юзага келади. Хўжалик алоқалари бухгалтерия ҳисобида корхона маблағларини айланиш даврининг тегишли босқичлари акс эттирилаётган пайтдан қамраб олинади.
Ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини ишлаб чиқариш мақсадлари учун қилинган истеъмолдан ташқари, корхонада ноишлаб чиқариш истеъмоллари ҳам содир бўлади.
Ноишлаб чиқариш истеъмолига корхона тасарруфидаги маблағларидан фойдаланиш киради. Уларнинг таркибига уй-жой, маиший хизматлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа шу каби маблағлари киради. Бу маблағларнинг ҳолати ва улардан фойдаланишни ҳам бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинади.
Корхона маблағларининг айланиш даври шундан иборатки, улар - ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш - товарларга, товарлар эса яна йул шаклига айланади. Демак, маблағларнинг айланиш даври фақат унинг хар хил босқичлари кетма - кет узлуксиз кслиб турсагина содир бўлиши мумкин.
Маблағларнинг айланиш даврини тўғри ташкил қилиш, уларни хар бир босқичини; бўлган муддатларда бўлишини талаб қилади. Корхоналарда вужудга келадиган жараёнлар одатда хар доим, деярли узлуксиз содир бўлади. Шунинг учун ҳам, корхоналар хар бир босқичда, яъни уч шаклдаги - пул, ишлаб чиқариш ва товар маблағларига эга бўлиши керак. Шу билан бирга бу маблағларнинг миқдори корхона фаолиятининг хажмига тўғри келиши ва хар бир боскичда нормал ишни таъминлаши керак.
Барча жараёнлар - таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш - алоҳида хўжалик операцияларидан иборат. Масалан, таъминот ва сотиш қатор харқц қилиш - сотиш ҳодисаларидан ташкил топади. Ишлаб чиқаришда меҳнат буюмларини маҳсулот тайёрлашга сарфлаш, корхона ходимларига бажарган ишлари учун иш ҳақи ҳисоблаш, меҳнат воситаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланганлик учун амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ва хоказоларни қайта - қайта қийматда амалга оширади.
Ҳар бир операциянинг асосий мазмуни корхона маблағларининг харакати, уларнинг шаклларининг ўзгаришидан иборат. Масалан, материалларни харид қилишда корхона пул маблағлари ўрнига ўзларига керак бўлган меҳнат буюмларини олади ва уларни сарфлашда меҳнат буюмларни ишлаб чиқариш жараёни юзага келиб, тайёр маҳсулот олинади.
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, хўжалик операциялари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширшцца корхона маблағларининг ҳаракатидан иборат экан.
Хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бошқариш объекти ҳисобот керакли ахборотларни олиш, маблағлардан самарали фойдаланиш даражасини баҳолаш имконини беради. Шунинг учун хам улар бух-галтерия ҳисобининг асосий мазмунини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |