Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 0,66 Mb.
bet34/42
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#168890
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi nazariyasi (ma'ruza matn)

Бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шакли.
Бухгалтерия ҳисоби шакллари вужудга келиши, қўлланиши, ҳисоб ишларини хажмидан, ҳисоб ходимларини малакасидан келиб чиқади. Бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклини вужудга келиши ХIХ аср бошларига тўғри келди ва ҳозирги даврда ҳам кичик фирма ва корхоналарда қўлланилмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли синтетик счетлар ҳам қўлланиладиган бухгалтерияларга хосдир. Табиийки, кичик фирма ва корхоналар фаолияти доираси катта бўлмаганлиги сабабли, қўлланиладиган синтетик счетлар миқдори ҳам кам бўлади.
Кичик фирмалар, улар мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўртача йиллик ишчилар сони ишлаб чиқариш тармоғида 10 кишигача савдо, хизмат ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида эса 5 кишигача бўлган корхоналар ҳисобланади.
Кичик корхоналар эса мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўртача йиллик ходимлар сони саноат тарихида 40 кишигача, қурилиш, қишлоқ хўжалик ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида 20 кишигача, фан, илмий хизмат қилиш, чакана савдо ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида 10 кишигача корхоналар ҳисобланади.
Кичик корхоналар мустақил равишда ишлаб чиқариш ва бошқарув, ҳамда ходимлар сони ва фаолиятидан келиб чиқиб, тегишли органлар тасдиқлаган бухгалтерия ҳисоби шаклларидан бирини танлайдилар.
Бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклини бир ойда хўжалик жараёнлари 100 тадан ошмаган холларда қўллаш мақсадга мувофикдир.
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шаклида дастлабки хужжат маълумотлари Бош дафтар деб аталадиган синтетик регистрда юритилади. Бош дафтарда хронологик ва тизимли ёзувлар биргаликда олиб борилади, шунинг учун ҳам комбинациялашган регистр ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклида ҳисоб ишларида қулайлик яратиш мақсадида ой давомидаги хўжалик жараёнлари реестрини ҳам юритиш мумкин. Хўжалик жараёнлари реестри асосида эса Бош дафтар тўлдирилади

Хўжалик жараёнлари реестри


«____»_____________200__й.



П\р

Муддат

Бошл.хўжалик номи ва №

Хўжалик жараёни мазмуни

Сумма (сум)
















































































































Демак, Бош дафтар шаклда икки турдаги ҳисоб регистрларидан фойдаланиш мумкин:

  1. Бош дафтар.

  2. Ҳисоб объектлари ҳисоб ведомости.

Қайдномаларлар аналитик ҳисоб регистлари ҳисобланади.
Агар корхона ҳисоб объектлари ҳисоб қайдномаларини ҳам юритса, у ҳолда Бош дафтарга маълумотлар ҳам дастлабки хужжатлар, ҳамда қайдномалар маълумотлари асосида ёзиб борилади.
Бош дафтарнинг варақларида хўжалик жараёниннинг бўлган вақтида, дастлабки хужжат тартиб рақами, жараён мазмуни, суммаси, корреспонденцияланувчи счетлар кўрсатилади.
Бу дафтар регистри асосида юритиладиган ушбу шаклнинг қўлайликлари қўйидагилардан иборат.

  • ёзувлар аниқлиги ҳисоб ишларини текширишни осонлаштиради;

  • ҳисоб ишлари камаяди;

  • қўлланиладиган регистрлар миқдори камаяди;

  • Синтетик счетлар бўйича айланма қайднома тузилишига зарурият йуқолади;

  • ҳисоб ходимлари ортиқча меҳнати қисқаради.

Юқорида келтириб ўтилган афзалликлар билан бирга бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклини қўллашда баъзи бир камчиликлар вужудга келиб, улар қўйидагилардан иборат.

  • Корхона катта бўлса, ҳисоб ишларини оқилона ташкил этиш мумкин бўлмай қолади;

  • Кулланиладиган счетлар миқдори купайиши, хато ёзувлар акс эттирилиши эхтимолини оширади;

  • ҳисоб ходимлари ўртасида меҳнат тақсимотини оқилона ташкил этилишини таъминламайди.

Аммо, юқорида таъкидлаганидек, бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклидан кичик корхоналар фойдаланиши у ердаги ҳисоб ишларини яхши олиб борилишига хизмат қилади
Бош дафтарда йил бошига хар бир маблағ ва улар бўйича қолдиқлар акс эттириб чиқилади. Кейин, жараён мазмуни қаторида ой давомида хронологик тартибда хар бир дастлабки хужжат асосида хўжалик жараёнлари ёзиб борилади. Бунда, содир бўлган жараёнга таалуқли сумма, икки ёқлама ёзув усулига кўра, корреспонденцияланган счетлар дебети ва кредитида ёзилади.
Ой оҳирида хар бир счет бўйича дебет ва кредит оборотлари аниқланади ва жами дебет ва кредит оборотлари жамланиб, улар тенглилиги таққослаш орқали текширилади. Дебет ва кредит оборотлар йиғиндиси тенглиги хисоб ишлари тўғри акс эттирилганлигини билдиради. Дебет ва кредит оборотларда аниқланган сумма ўзаро тенг бўлиши билан бирга «Текширув суммаси» қаторидаги жами суммага ҳам тенг бўлиши керак.
Шундан сўнг, хар бир счет бўйича ой оҳирига қолдиқ ҳисоблаб чиқилади. Ой оҳирига аниқланган қолдиқ суммалар актив счетларда дебет томонида, пассив счетларда кредит томонида акс эттирилиб, уларнинг ўзаро тенг бўлиши шартдир.
Сўнггра, ушбу аниқланган қолдиқ суммалар асосида корхона ҳисоботи тузилади.
Юқорида келтириб ўтилган, Бош дафтар счетини жадвал кўринишини, компьютер сабоғини яхши эгаллаган ҳисобчи жадвалли процессор «EXCEL»да самарали қўллаши мумкин.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish