Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тавсия этиладиган адабиётлар



Download 0,64 Mb.
bet10/14
Sana21.04.2022
Hajmi0,64 Mb.
#568562
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4.зборник задач

Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик) Т.: -“MEHNAT” 2009 -511 б.
2. Abdurahmonov Q.X., Xolmo’minov Sh.R. “Mehnat iqtisodiyoti” – T. ТDIU: 2005 -160б.
3. Зайцев Н.Л. Экономика, организация и управление предприятиям: учеб. пособ. 2-е изд. –М.: Инфра-М, 2008.-455с.
4.Мокий М.С. Экономика организации (предприятия): Учеб. пособ. – 3-е изд.,– М.: «Экзамен», 2008. – 254 с.
5.Раздорожный А.А. Организация производства и управление предприятием.- М.: «Экзамен», 2009.- 877с.
6.Экономика и социология труда. Учебник. / Под. ред. А.Я. Кибанова. – М.: ИНФРА-М, 2010. – 548 c.


Интернет веб-сайти:

  1. www.ecsocman.edu.ru – Меҳнат иқтисодиёти

  2. www.bearingpoint.uz – Ўзбекистон иқтисодиёти


МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР
27- МАСАЛА
Мамлакат миллий иқтисодиётида миллий даромадлар 4,2% ўсган, моддий ишлаб чиқаришда иш билан бандлар сони эас 0,6 % га ошган. Мазкур йил учун ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчага ошганлигини аниқланг.

28- МАСАЛА


30 йилда миллий даромад 6 марта ўсди, аҳоли сони 24 % га ошди, моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган аҳолининг умумий аҳоли сонидаги улуши 10 %га қисқарди. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги неча фоиз ўсди.

29- МАСАЛА


5 йил давомида миллий даромад 290 дан 375 млрд. сўмгача ўсди, бу вақт давомида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 153,4 дан 170 млн. кишигача ўсди. Моддий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар салмоғи 76,9 фоиздан 75 фоизга тушди. Берилган даврда ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчага ўсди?

30- МАСАЛА


Агар миллий даромад яратишда банд бўлган меҳнатга яроқли аҳоли сони 9,5 млн.дан 9,3 млн. кишига камайган. Яратилган миллий даромад ҳажми жорий даврда 9664100 млн. сўмдан 9872100 млн. сўмга кўпайган бўлса(шу даврда баҳолар 120% ўсган), шу давр мобайнида ижтимоий меҳнат унумдорлигини ўзгаришини аниқланг.

31- МАСАЛА


Агар миллий даромад 2048,4 дан 2233,1 млрд сўмгача ошса (нарх 120 % га ўсган бўлса), меҳнатга лаёқатли аҳоли сонидан, моддий ишлаб чиқаришда бандлар 8,5 млн. кишидан 7,3 млн. кишигача камайса, ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчага ўзгарган?

32- МАСАЛА


Ялпи Миллий маҳсулот таққослама баҳоларда 2048 дан 9664 млрд сўмгача ўсди. Ушбу даврда иқтисодиётда бандлар 18% га ўсди,улардан моддий ишлаб чиқаришда бандлар эса 72% дан 65% га тушди. Моддий ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги қандай ўзгарган?

33-МАСАЛА


Жадвалдаги шартли мисол асосида жонли ва ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатларини аниқланг. Хулоса ёзинг.

Кўрсаткич

Базис йили минг сўм

Ҳисобот йили минг сўм

Ишлаб чиқариш хажми

45600

42248

Жонли меҳнат сарфи

10250

10762

Ўтмишдаги меҳнат сарфи

25100

26602

34-МАСАЛА
Пойафзал фабрикасидаги меҳнат унумдорлиги режасининг бажарилишини шартли натурал ўлчовда аниқланг.



Пойафзал тури

Ишлаб чиқариш ҳажми, минг сўм

Меҳнат сарфи,минг киши соат

режа

Ҳақиқатда

режа

Ҳақиқатда

Ишчи ботинкалар

100

112

200

218

Хром ботинкалар

400

350

840

725

Лакли модел туфлилар

300

385

900

1155



«Ишчи ботинкалар» бирлигини қабул қилиб, шартли жуфтларга ўтказиш коэффицентини режадаги меҳнат сарфи бўйича аниқланг.

35-МАСАЛА


Цехдаги 20 та дастгоҳни модернизациялаш имкони бор, бу тадбир эса уларнинг унумдорлигини 50 % оширади. Ишлаб чиқариш участкаси 2 сменада ишлайди. Цехда жами 250 киши ишлайди. Ишлаб чиқариш хажми ўзгармаганда цехда меҳнат унумдорлигини қанчага ошириш ва қанча ишчи кучини тежаш мумкин бўлади?

36-МАСАЛА


Маҳсулот тайёрлашнинг янги технологиясига ўтганда, тайёрланадиган маҳсулотнинг меҳнат сарфи 3,25 соатдан 2,5 соатга камаяди. Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси –10 минг дона.
Бир ишчининг иш вақти жамғармаси 1820 соат бўлса, меҳнат унумдорлиги қанчага ошади ва қанча иш кучи тежалади? Нормалар ўртача ҳисобда 120% бажарилган участкадаги ишчилар сонини аниқланг.

37-МАСАЛА


Бир ишчи ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш йилига 7000 сўмдан 7420 сўмга етган кейинги йилда 12740 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришлиши белгиланган. Меҳнат унумдорлиги неча фоиз ошади ва қанча ишчи кучи тежалади?

38-МАСАЛА


Квартал давомида ёғоч тайёрлаш ва ташиб чиқариш унумдорлиги ўсишини натурал ўлчовда ҳисобланг.
а) режа бўйича ишловчилар сони 1260 киши ҳақиқатда – 1120 киши;
б) ёғочларни тайёрлаш ва ташиб чиқариш режа бўйича 245,7 минг м3, ҳақиқатда 260,4 минг м3.

39-МАСАЛА


Агар коронада 3 хил маҳсулот ишлаб чиқарилса меҳнат унумдорлиги ўсишини шартли-натурал усулда ҳисобланг. Электр кофеянчгич меъёрий меҳнат сарфи 12 норма-соат; электр гўшт қиймалагич меъёрий меҳнат сарфи 18 норма-соат, шарбат сиқиб чиқаргич меъёрий меҳнат сарфи 24 норма-соат. Ишлаб чиқариш ва меҳнат сарфлари қуйидаги маълумотларда акс этган.



Маҳсулот турлари

Сони, дона

Меҳнат сарфи, киши-смена

Режа

ҳақиқатда

режа

ҳақиқатда

Кофе янгич

1200

1150

1700

1530

Гўшт қиймалагич

700

735

1500

1545

Шарбат чиқаргич

920

935

2700

2680

40-МАСАЛА
Келтирилган маълумотлар асосида ишлаб чиқариш хажми ва меҳнат унумдорлиги (меҳнат ўлчовида) режасини бажарилишини аниқланг.



Маҳсулот тури

Сони, дона

1 донага вақт нормаси киши-соат

режа

ҳақиқатда

МГ-8 асбоб қутиси

1000

1100

0,5

Бошқарувчи реле

800

500

1,2

Индукцион ғалтак

1200

1700

0,3



1400 киши-соат ишланган, ишлаб чиқариш нормаларини 5% ошириб бажариш режалаштирилган.

41 -МАСАЛА


Меҳнат унумдорлигининг ўсиши товар маҳсулоти бўйича ўлчанганда бирлашма бўйича режага нисбатан 104,2% ни ташкил қилган. Бирлашманинг ҳар бир корхоналарида эса мос равишда 102; 103,4 ва 96%. Бирлашма бўйича ишловчилар сони 1176 киши, шу жумладан 1-корхонада 630; 2-корхонада 356 ва 3-корхонада-190 киши. Меҳнат унумдорлигининг доимий таркиби динамикаси индексини ҳисобланг ва бирлашма ишлаб чиқариш дастури тузилмасининг ўзгариши меҳнат унумдорлигига қандай таъсир қилганлигини аниқланг.

42-МАСАЛА


Цехлар бўйича меҳнат унумдорлиги қуйидагича ўзгарган: 1-цех (150 ишчи)-10% ошган; 2-цех (130 ишчи)-5% камайган; 3-цех (90 ишчи)-8% ошган. Ассортиментдаги силжишлар ҳисобига тузилмавий индекс 1,09 ни ташкил қилган. Бутун корхона бўйича меҳнат унумдорлиги динамикасини аниқлаш керак. (Ҳисоб-китоб ўзгарувчан таркиб индекси асосида товар маҳсулот бўйича амалга оширилади).

43-МАСАЛА


Қандолатчилик фабрикасида ҳисобот йилида меҳнат унумдорлиги цехлар бўйича ва умуман фабрика бўйича хажм кўрсаткичлари ва ишловчилар сонига қараб ўзгарган.



Цех

Маҳсулот хажми, минг сўм

Ишловчилар сони, киши

Режа

ҳақиқатда

режа

Ҳақиқатда

№1 –карамель

2750

2810

112

115

№2-вафлили

1675

1710

93

93

№3-шоколадли

3870

3710

69

66

Жами

8295

8230

274

274



Меҳнат унумдорлигининг ўзгарувчан, доимий таркиби ва тузилмавий силжишлар динамикаси индексларини ҳисобланг ва хулоса қилинг.

44-МАСАЛА


Маҳсулотнинг норматив меҳнат сарфи 500 норма-соат, ҳақиқатдаги меҳнат сарфи эса 420 соатни ташкил қилган. Ташкилий-техник тадбирларни жорий қилиш режаси бўйича норматив меҳнат сарфини 440 соатга (нормалар 110% бажарилишини режалаштирганда) камайтириш кўзда тутилган. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги қанча % ошишини ва нормалар бажарилиши даражасини ўзгаришини аниқланг.
45-МАСАЛА
Бир корхонада ўртача кунлик товар ишлаб чиқариш 54800 сўм, бошқасида 59730 сўм. Ўрнатилган меҳнат тартиб қоидаларига кўра иш сменаси давомийлиги биринчи корхонада 7 с 40 мин., иккинчисида 8 с. 12 мин. Агар иккила корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни солиштириш мумкин бўлса уларнинг қайси бирида меҳнат унумдорлиги юқори.

46-МАСАЛА


Ишчи бир дона детални тайёрлаш учун 10 минут сарфлайди. Иш вақтидан унумли фойдаланиш ҳисобига бир дона детал учун кетадиган вақт сарфи 8 минутни ташкил этди. Агар цехда 8 соатлик иш режими ташкил этилган бўлса, ишчининг кунлик меҳнат унумдорлиги дарражасини ва маҳсулот бирлигига кетадиган вақт сарфини камайишини аниқланг.

47 -МАСАЛА


Корхонанинг ҳисобот материаллари асосида товар, шартли соф ва соф маҳсулотлар бўйича меҳнат унумдорлигининг ўзгаришини ҳисобланг, натижаларни таққосланг, моддий харажатлар ва амортизацион ажратмалар даражасининг ўзгариши ҳақида хулосалар қилинг.



Кўрсаткич

Режа

Ҳақиқий

1. Товар маҳсулот млн.сўм

43,0

46,2

2.Моддий харажатлар, амортизация
ажратмаларисиз млн.сўм.



30,4



34,2

3. Амортизация ажратмалари млн.сўм.

2,5

3,5

Ишловчилар сони, киши

2860

2868

48 -МАСАЛА


Агар маҳсулот бирлигига норматив даромад 29 сўм, иш ҳақи-21 сўм, режа бўйича маҳсулот хажми 100 минг дона, ҳақиқатда 103,5 минг дона, режа бўйича ишловчилар сони-910, ҳақиқатда – 900 киши бўлса меҳнат унумдорлиги режасини бажарилишни норматив соф маҳсулот ўлчови бўйича аниқланг.

49 -МАСАЛА


Фабрикада меҳнат унумдорлигини турли усулларда ўлчанганда унинг ўсишини қуйидаги кўрсаткичлари аниқланган: ялпи маҳсулот бўйича режага нисбатан 106%, товар маҳсулот бўйича –105,7% сотилган маҳсулот бўйича –105,9%, соф маҳсулот бўйича-103%. Келтирилган кўрсаткичлар нисбатини ҳисобланг ва уларнинг фарқланиши сабаларини тушунтиринг.

50 -МАСАЛА


Қуйидаги жадвал кўрсаткичларидан фойдаланиб бирлашмада меҳнат унумдорлиги ўзгаришини аниқланг.



Бирламчи фирмалар

Ҳисобот йилида жорий йилга нисбатан меҳнат унумдорлигини ўзгариши

Ҳисобот йилидаги ишловчилар сони,киши

I

+35

592

II

-8,3

79

III

0,6

126

IV

Ўзгармаган

30

51 -МАСАЛА
Қуйидаги жадвал маълумотларга асосланиб корхоналар бўйича меҳнат унумдорлиги ўзгаришини аниқланг.



Кор
хоналар



Ишлаб чиқариш ўлчовлари

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ишловчи-лар сони, киши

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ишловчилар сони, киши

Жорий даврда

Ҳисобот даврида

А

Товар маҳсулотларнинг қиймати

3600 минг.сўм

300

4400 минг.сўм

360

Б

НСО

900 минг сўм

150

1050 минг сўм

150

В

Ишлаб чиқариш ҳажмининг меҳнат сиғими

434 минг соат

388

427 минг.
Норма соат

393

Г

Шартли натурал бирликда

1645 минг.сўм

898

1750 минг.сўм

890

52-МАСАЛА


Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб, ишчиларнинг кунлик ва йиллик унумдорлиги ўзгаришини аниқланг.



Кўрсаткичлари

Базис йил

Ҳисобот йили

Соатлик унумдорлик, сўм

650

0

Ишчи кучининг давомийлиги, соат

7,5

7,2

1 ишчининг йил давомида ишлаган кунлари

220

225

53 -МАСАЛА


Цех тўлиқ меҳнат сарфи 9 киши-соатни талаб этадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.
Агар ҳақиқатдан ой давомида 10 минг дона маҳсулот тайёрланиб, норматив технологик меҳнат сарфи 80 минг норма-соатни, асосий ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормасини бажарилиши 106%ни ташкил этган бўлса, меҳнат унумдорлигини аниқланг.
Цехда 6 та ёрдамчи ишчи бўлиб, улардан ярмиси ой давомида 8 соатлик иш режасида 21 кун, қолганлари эса 15 кун ишлаган.
Штатлар жадвали бўйича цехда 4та раҳбар ва мутаҳассислар режалаштирилган бўлиб, қолганлари эса ой давомида тўлиқ ишлаган. Бошқарув ходимларининг меҳнат сарфи ишлаб чиқарилган маҳсулот салмоғида 15%ни ташкил этган.

54 -МАСАЛА


Корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини жорий йилга нисбатан 2% га оширди. Жорий ва ҳақиқатда ишлаган ишловчилар сони қуйидаги жадвалда берилган:



Ишчилар

Жорий йилда

Ҳисобот йилида

Асосий цехлар

50

51

Таъмирлаш цехи

5

6

Омбор ва таранспорт

8

10

Бошқа ёрдамчи цехлар

25

24

Бошқа персонал

22

22



Корхона бўйича умуман меҳнат унумдорлиги даражаси қандай ўзгарган. Агар ҳисобот йилида ишлаган ишловчилар сони сақланиб қолганда меҳнат унумдорлиги даражаси қандай ўзгарган бўларди.

55-МАСАЛА


Ҳисобот даврида озиқ-овқат дўконининг товар айланиши ҳажми илгариги баҳода 134 млн. сўмни, сотувчилар сони эса 20 кишини ташкил этган. Жорий даврда ҳар бир сотувчига унумдорлик 6,7 млн.сўмни ташкил этган.
Ҳисобот даврида жорий даврга нисбатан баҳолар 3% га камайган. Ҳисобот даврида жорий даврга нисбатан унумдорликни ўзгариши даражасини аниқланг.

56-МАСАЛА


Жорий йилда пўлат қуйиш цехида 101,8 минг т. маҳсулот тайёрланди, ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони-60 киши, ишловчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони эса 70 кишини ташкил қилади. Ҳисобот йилида ишчиларнинг умумий сони ўзгармаган ҳолат пўлат қуйиш 3% га ошган, ишловчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони 2 кишига камайган.
Йиллар бўйича ҳар 1 ишчига ва ишловчига тўғри келадиган ишлаб чиқариш даражасини ҳамда ишлаб чиқариш индексини ўзгаришини аниқланг.

57-МАСАЛА


Қуйидаги жадвал кўрсаткичларидан фойдаланиб цехда ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги даражаси ўзгаришини ҳисобланг.

Маҳсулот тури

Тайёрланган маҳсулот, дона

Маҳсулот бирлиги учун белгиланган вақт нормаси, соат

Базис

Ҳисобот

А

2400

2500

15

Б

850

900

8

В

1750

1500

10

Жорий йилда ишловчилар сони 120 кишидан 150 кишига кўпайган.

4-БЎЛИМ. ИШЛОВЧИЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ. ИШ ҲАҚИ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


Иқтисодий ҳисоботларда иш ҳақининг реал ва номинал турлари ажратиб кўрсатилади. Номинал иш ҳақи (Зн) - бу ишловчининг бажарилган иш учун ҳақиқатда қўлига оладиган пул суммасидир. Реал иш ҳақи эса (Зр) - бу ишловчининг оладиган номинал иш ҳақи эвазига кўрсатилган хизматлар ва товарлар сотиб олиш учун ҳақ тўлаш имкониятидир. Номинал ва реал иш ҳақининг динамикаси ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:


Iзр IзнIц, (21)
Бу ерда Iзр - реал иш ҳақининг индекси;
Iзн - номинал иш ҳақининг индекси;
Iц - кўрсатилган хизматлар ва товарлар баҳоси индекси.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ишловчиларининг иш ҳақи жамғармаси бюджетга тўланадиган тўловлардан (фойдага солиқдан ташқари) ташқари корхона ҳисобида қолган қисмидан ташкил топади.
Корхона харажатларининг қолган қисми ишчи кучининг амал қилиши билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар (ижтимоий кафолатлашга, пенсия таъминотига ва ҳоказо)ни назарда тутади. Билвосита конвенция харажатларнинг нормативлари давлат томонидан иш ҳақи жамғармасига нисбатан фоизларда белгиланади.
Ишловчиларга индивидуал тарзда иш ҳақи ҳисобланаётган вақтда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш лозимдир.
Ҳар қандай разряддаги ТС (ДО) ишловчиларнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

ТСn (ДОn) ТС1 (ДО1)*ТКn, (22)


Бу ерда ТСn (ДОn) - n - разрядли ишловчининг тариф ставкаси (лавозим маоши);


ТС1 (ДО1) - 1 разряли ишловчининг тариф ставкаси (лавозим маоши);
ТКn - тариф ставкасида қўлланиладиган n - разрядли тариф коэффициенти.
Вақтбай иш ҳақи (3п) бўйича ишловчининг иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

ЗпТСпф, (23)


Бу ерда ТСп - ишловчининг вақт бирлигидаги (соат, кун) тариф ставкаси;


Тф - ҳисобот давридаги ҳақиқатда ишланган иш вақти хажми (соат, кун).
Ишбай иш ҳақи (3сд) бўйича ишловчининг иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

ЗсдR*Q (24)


Бу ерда R - ишбай расцепка - маҳсулот бирлигига белгиланган иш ҳақи миқдори (бажарилган иш хажми);


Q - тайёрланган маҳсулотлар бажарилган ишлар миқдори.
Ишбай расцепкаларни ҳисоблашда, қўлланилаётган ишбай иш ҳақининг турларига асосан маълум хусусиятларни ҳисобга олинади.
Ишловчининг иш ҳақи унинг шахсий кўрсаткичларига асосан, тўғри индивидуал ишбай системаси бўйича ҳисоблаганда, ишбай расцепка қуйидаги формулалардан бири ёрдамида аниқланади:

RТС раб.вир (25)


ёки
RТсрабвр,


Бу ерда ТСраб - бажарилаётган иш разрядининг тариф ставкаси.


Нвўр - ишловчига ўрнатилган ишлаб чиқариш нормаси.
Нвр - ишловчига бажарилган ишга (маҳсулот бирлигига) белгиланган вақт нормаси.
Ишбай расцепкаларни ҳисоблашда вақт бирлиги тариф ставкаси нисбати ва иш вақти (ишлаб чиқариш) нормаси нисбатини мос келишини таъминланишини назарда тутиш лозим.
Агар ишлаб чиқариш нормаси смена бўйича ўрнатилган (белгиланган) бўлса, у вақтда расценкани ҳисоблашда кунбай ставка, агар соатбай бўйича ўрнатилган бўлса, унда соатбай ставкадан фойдаланилади.
Индивидуал иш ҳақининг шаклланишида жамоа (бригада) ишбай системаси асосида ташкил этилган бўлса, унда жамоа (умумбригада) ишбай системаси қўлланилади. Бунда вақт бирлигида бригада томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган иш учун жамоа ишбай расцепкалари ҳисоблаб чиқилади. Бригада томонидан йиғилиш, монтаж қилиш ва ҳ.к. каби ишлар бажарилганда жамоа ишбай расценкаси қуйидаги формула ёрдами аниқланади:

Rхол ТСрабi*tнi (26)


Бунда Зсд.бр - ишбай бўйича ишловчи бригада аъзоларининг умумий иш ҳақи.


Тсi - бригададаги i - ишчининг соатбай тариф ставкаси.
Чфi - ҳисобот даврида - i ишчи томонидан ҳақиқатда ишланган иш соатлари, киши - кун;
КТУ i - i ишчининг қатнашиш коэффициенти.
m - бригададаги ишловчилар сони.
Вақтбай ва ишбай иш ҳақларининг ҳамма усуллари мукофотлаш билан тўлдирилиши мумкин. У вақтда ишловчининг (бригада аъзоларининг) иш ҳақи (Зпр) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Зпр Зосносн*П)100 (29)


Бунда Зосн - ишловчининг (жамоа аъзоларининг) асосий иш ҳақи. Зосн - вақтбай ишловчилар учун ҳақиқатда ишланган иш вақтини тариф ставкаларига кўпайтириш асосида, ишбай ишловчилар учун эса бажарилган иш (ишлаб чиқарилган маҳсулот)ни расцепкаларга кўпайтириш йўли билан уларга тўланадиган иш ҳақи ҳисобланади. П - мукофотлаш шартлари ва шкаласи бўйича мос ҳолда ишловчиларнинг асосий иш ҳақига тўланадиган мукофотлар фоизи.





Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish