Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Товарнинг ҳаѐтийлик даври тезлашуви



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

6.2-расм. Товарнинг ҳаѐтийлик даври тезлашуви 
 
Товар рақобатбардошлиги
Товарни харид қилиш жараѐнида танловни амалга оширар экан, 
харидор бу товарни мазкур бозордаги унга ўхшаш бўлган бошқа 
Сотув хажми 
Вақт 


141 
товарлардан ажратиб турувчи хислатларини белгилаб беради. Айнан 
шу товарни сотиб олар экан, харидор шу тариқа унинг 
жозибадорлигини, ўзининг муайян эҳтиѐжини қондириш даражасини 
ҳамда бу товарни сотиб олиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ 
бўлган харажатларга тайѐрлик даражасини баҳолайди. 
Харидорнинг муайян эҳтиѐжларини қондиришда рақобатчи 
товарларга нисбатан унинг устунлигини таъминловчи сифат ва 
қиймат тавсифномалари йиғиндиси товарнинг рақобатбардошлик 
даражасини белгилаб беради. 
Электрон 
тижоратнинг 
ривожланиши, 
бозорларнинг 
глобаллашув тенденциялари кучайиши рақобатни кучайтирувчи 
манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. Унинг ўсиши корхоналар 
олдига ўз товарлари рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг 
рақобатли устунлигини яратиш вазифасини қўяди. 
Устунлик таққослагандан сезилади, шунинг учун нисбий 
тавсифнома ҳисобланади ва турли омиллар билан изоҳланади. 
Устунлик омилларини иккита кенг тоифага тақсимлаш мумкин — 
ташқи ва ички рақобатли устунлик - улар товар ва фирманинг ўз 
рақобатчилари билан курашиш қобилиятини тавсифлайди. 
Ташқи рақобатли устунлик товарнинг «бозор кучи»ни акс 
эттиради. Бу куч уни рақобатчиларга нисбатан қимматроқ нархда 
сотиш ва унга ўхшаш бошқа товарлардан норози харидорлар 
эҳтиѐжларини қондириш имкониятини асослаб беради. Ички 
рақобатли устунлик эса товар таннархи рақобатчиларга нисбатан 
пастроқ бўлиб, маҳсулдорлик юқорилиги ва ишлаб чиқариш 
харажатларидаги устунликка асосланади. 
Шундай қилиб, товар рақобатбардошлиги унинг истеъмолчилар 
учун жозибадорлик даражаси сифатида кўриб чиқилиши мумкин 
бўлиб, бу уларнинг бир қатор талаблари мажмуини қондириш 
имкониятини белгилаб беради. Харидор товардан фойдаланиш 
натижасида ундан олинувчи фойдали самарани ва уни сотиб олиш ва 
эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларни баҳолар экан, 
товарни танлаб олишни асослаб беради. Шу сабабдан товар 
рақобатбардошлиги истеъмолчи томонидан товар нархи, сифати ва 
унга кўрсатиладиган сервис даражасини таққослаш йўли билан 
аниқланади. Товарнинг маркетинг муҳити каби кўрсаткич ҳам 
таққосланиши лозим. 


142 
Товарнинг рақобатбардошлик ва жозибадорлик омилларини акс 
эттирувчи таснифий схемани нарх — сифат — сервис — маркетинг 
муҳити занжири сифатида ифодалаш мумкин (6.3-жадвал). 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish