Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Электрон бизнес тоифалари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Электрон бизнес тоифалари
Электрон бизнесни ўзаро алоқа қилувчи субъектлар тури бўйича 
қуйидаги асосий тоифаларга ажратиш мумкин (1.6.-расм): 
1) бизнес-бизнес (business-to-business, B2B); 
2) бизнес-истеъмолчи (business-to-consumer, B2C); 
3) истеъмолчи-истеъмолчи (consumer-to-consumer, С2С); 
4) бизнес-маъмурият (business-to-administration, B2A); 
5) истеъмолчи-маъмурият (consumer-to-administration, C2A). 
1.6-расм. Электрон бизнес тоифалари 
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР
МАЪМУРИЯТ


34 
Бизнес-бизнес. 
Бизнес-бизнес йўналиши бугунги кунда энг 
ривожланган ва оммавий йўналиш ҳисобланади. У компаниялар 
ўртасида EDI (Electronic Data Interchange) ва ҳужжатлар билан 
ишлаш XML (eXtensible Markup Language) тили каби махсус 
технологиялар ва электрон маълумот узатиш стандартларига 
асосланувчи барча алоқа даражаларини қамраб олади. 
Jupiter 
Communications 
(www.jupitercommunications.com) 
маълумотларига кўра В2В бозори жами айланмаси 2009 йилда 8 трлн. 
доллардан ортган.
EMarketer маълумотларига кўра, 2009 йилда бутун электрон 
тижоратда В2В
 
соҳаси улуши 90 %ни, 2010 йилда эса — 95 %ни 
ташкил қилди.
ЕMarketer мутахассисларининг фикрига кўра 2010 йилда АҚШ 
аввалгидек В2В соҳасида етакчиликни сақлаб қолган ва бу бозорнинг 
59 %и америкаликларга тегишли, тижоратнинг мазкур туридан 
олувчи даромад эса 847 млрд. долларга тенг бўлмоқда. 
Мамлакатимизда B2B ривожланиши бир ерда туриб қолгани 
йўқ. Ҳозирги пайтда савдо майдончалари сони юздан ортиб кетган, 
Brunswick Warburg (www.bw.ru) тадқиқот маълумотларига кўра В2В 
бозорининг йиллик ўсиши 245 %га тенг. 
Бизнес-истеъмолчи. 
Кенг тарқалиш бўйича иккинчи ўрин 
бизнес-истеъмолчи йўналишига тегишли. Бу йўналишнинг асосини 
электрон чакана савдо ташкил қилади. Бу тоифанинг энг тарқалган 
элементи ҳозирданоқ якуний истеъмолчиларга товар ва хизматлар 
кенг доирасини таклиф этаѐтган Интернет-дўконлар ҳисобланади. 
В2С сектори ҳозирги пайтда ҳажми бўйича В2В секторидан 
ортда қолаѐтган бўлиб, гарчи бу тенденция сақланиб қолсада, у жами 
электрон тижорат ҳажмида сезиларли улушга эга бўлади.
Истеъмолчи-истеъмолчи. 
Охирги 
пайтларда 
истеъмолчи-
истеъмолчи йўналиши тобора кўпроқ аҳамият касб этмоқда. У 
тижорат ахбороти алмашиниш учун истеъмолчиларнинг ўзаро алоқа 
қилиш имкониятларини қамраб олади. Бу бирор-бир товарни харид 
қилиш тажрибаси, бирор фирма билан алоқа қилиш тажрибаси 
бўлиши мумкин. Худди шу соҳага Интернет-аукционлари орқали 
жисмоний шахслар ўртасидаги савдо шакллари ҳам мансубдир. 
Интернетда савдонинг кимошди (аукцион) шакли электрон 
тижоратнинг ѐш, лекин истиқболли соҳаси бўлиб, унинг айланмаси 
бугунги кунда Интернет орқали чакана савдо айланмасига 
яқинлашмоқда. 
Ҳозирги 
пайтда 
Интернет-аукционлар 
орқали 


35 
харидни амалга ошираѐтган фойдаланувчилар сони миллионлаб 
кишини ташкил этади. Энг оммавий Интернет-аукционлардан бири 
саналган eBay (www.ebay.com) 2009 йилда кунига 4900 дан ортиқ 
турли тоифадаги 5,5 млн.дан ортиқ товарларни савдога қўйган. 
Бизнес-маъмурият 
ва 
истеъмолчи-маъмурият. 
Электрон 
бизнеснинг охирги тоифалари бизнес-маъмурият ва истеъмолчи-
маъмуриятдир. 
Бизнес 
ва 
маъмуриятнинг 
ўзаро 
алоқалари 
тижорат 
тузилмаларининг маҳаллий ҳокимиятлардан тортиб то халқаро 
ташкилотларгача давлат ташкилотлари билан ишбилармонлик 
алоқаларини 
ташкил 
қилиш 
учун 
электрон 
воситалардан 
фойдаланишида намоѐн бўлади. Бу йўналиш турли мамлакатлар 
ҳукуматлари томонидан товар ва хизматлар харидини амалга ошириш 
учун Интернетдан фойдаланишда кўпроқ жорий этилмоқда. 
Истеъмолчи-маъмурият 
йўналиши 
нисбатан 
камроқ 
ривожланган, бироқ вақт ўтиши билан у ҳам давлат тузилмалари ва 
истеъмолчиларнинг ижтимоий ва солиқ соҳаларида самарали 
алоқаларини ташкил қилиш учун ривожланиши мумкин. Масалан, 
ҳозирги кунда АҚШнинг айрим штатларида солиқ декларацияларини 
бевосита Интернет орқали тўлдириш имконияти мавжуд. 
Мамлакатимизда ҳам электрон тижоратни йўлга қўйиш учун 
зарур 
шарт–шароитлар 
яратилмоқда. 
Бунга 
Ўзбекистон 
Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган ―Электрон 
тижорат тўғриси‖даги, ―Электрон ҳужжат айланиш тўғрисида‖ги ва 
2003 йилда қабул қилинган ―Электрон имзо тўғрисида‖ги қонунлар 
ва бу йўналишдаги қонуности ҳужжатлари асос бўлмоқда. Улар 
республикамиз иқтисодиѐтининг кўпгина тармоқларида электрон 
маркетингни самарали ташкил этишга имкон бермоқда. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish