Инвентаризация
бухгалтерия
ҳисобида
унинг
маълумотларини
тўғрилигини, корхона активларини ҳақиқий ҳолатини,
моддий жавобгар шахсларнинг ўз функцияларини
сидқидилдан виждонан бажараѐтгалигини, мулкни
талон-тарож қилинмаганлигини аниқлаш усули.
Молиявий ҳисобот
маълум
даврдаги
молиявий
хўжалик
фаолияти
кўрсаткичларини пулда белгиланган шакл ва мазмунда
ифодалаш усули.
Меъѐрлаштириш
корхона активлари минимал миқдори, эскириш
даражаси, сарф-харажатларини ҳисобдан чиқариш, солиқ
ва тўловлар ва бошқа ҳисоб-китобларда давлат
томонидан белгиланган меъѐрларни қўллаш усули.
Лимитлаштириш
корхона активларининг зарур қолдиқларининг энг кичик
миқдорларини белгилаш ва қўллаш усули.
Бюджетлаштириш
корхона хўжалик фаолияти бизнес режа кўрсаткичлари,
пул оқимларини прогнозлаштириш усули.
«Бухгалтерия ҳисоби» фанида унинг объектларини ўрганишда
қўлланиладиган махсус усулларнинг барчаси бир-бири билан узвий
боғлиқдир. Ушбу боғлиқликларга мисоллар қуйидаги 4-жадвалда
келтирилган.
4-жадвалда
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган махсус усулларининг
ўзаро боғлиқлиги
Усуллар
Усулларнинг ўзаро боғлиқлиги
Баланс, счѐтлар ва
ҳисоботнинг ўзаро
боғлиқлиги
Ҳисобот даври бошига тузилган баланс маълумотлари
счѐтларни очишга асос бўлади, ҳисобот даври охирида эса
счѐтлар маълумотлари якуний балансни тузишга асос бўлади.
Балансда акс эттирилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий
капиталнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг кенгроқ
тафсилоти молиявий ҳисоботнинг алоҳида шаклларида
келтирилади. Демак, баланс ва ҳисобот бир-бирини тўлдиради
Ҳужжатлаштириш,
счѐтлар ва икки
ѐқлама ѐзувнинг
ўзаро боғлиқлиги
Бухгалтерия
ҳисобининг
характерли
жиҳати
барча
операцияларни қатъий ҳужжатлаштирилиши, ҳужжатларда
акс эттирилган суммаларни у ѐки бу счѐтга олиб борилиши,
бунда
суммани
счѐтларнинг
бирини
дебетига
ва
иккинчисининг кредитига ѐзилишидадир. Демак, бухгалтерия
ҳисобида
шакллантириладиган
ахборотларнингтўғрилиги
айнан юқоридаги усуллар асосида уларни олдинма-кетин
қўллаш асосида назорат қилинади
Баҳолаш ва бошқа
усулларнинг ўзаро
боғлиқлиги
Баҳолашсиз ҳеч қандай актив ва мажбуриятни ҳисобда акс
эттириб бўлмайди. Баҳолаш учун активлар қиймати
(таннархи) калькуляция қилинади. Ушбу иккала усул асосида
аниқланган қиймат кейинчалик ҳужжатларда, счѐтларда, икки
ѐқлама ѐзувларда, баланс ва ҳисоботда, инвентаризацияда
қўлланилади. Демак, баҳолаш ва калькуляциясиз ҳисобда
қўлланиладиган биронта бошқа усулни қўллаб бўлмайди.
Инвентаризация ва
бошқа
усулларнинг
боғлиқлиги
Мулк ва мажбуриятларнинг реал ҳолатини баҳолаш усули
сифатида инветаризация счѐтлар, баланс ва ҳисобот
маълумотлари реаллигини таъминлайди, унинг натижалари
тегишли равишда ҳужжатлаштирилади ҳамда счѐтларда икки
ѐқлама ѐзув асосида акс эттирилади.Демак, инвентаризация
бухгалтерия ҳисобининг назорат функциясини бажаришнинг
ҳамда унинг барча усулларини тўғри қўлланилаѐтганлигига
баҳо беришнинг асосий воситаларидан биридир.
Лимитлаштириш,
меъѐрлаштириш ва
бюджетлаштириш
усулларининг
бошқа усуллар
билан боғлиқлиги
Ушбу усуллар бухгалтерия ҳужжатлатларини тузиш,
счѐтларни юритиш, баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларини
тузишда амал қилиниши ҳамда назорат қилини лозим бўлган
шартлардан
ҳисобланади.
Ҳужжатлар,
счѐтлар,
инвентаризация, баҳолаш ва калькуляция қилиш усуллари
ѐрдамида корхонада белгиланган лимитларга ва меъѐрларга
амал қилинаѐтганликка, шунингдек тузилган бюджетлар
ижросига баҳо берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |