Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Товар операциялари бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

2.Товар операциялари бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби 
 
Таъминотчилар олдидаги мажбуриятлар улардан ТМБ, узоқ 
муддатли активлар, турли ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни 
ва охирги тўловларни кейинчалик амалга оширганда вужудга келади. 


Харидорлар олдидаги мажбуриятлар эса улардан ҳали жўнатилмаган 
ТМБ лар, ишлар ва хизматлар учун тўловларни аванс тариқасида 
олдиндан олиб қўйилганда вужудга келади. 21- сон БҲМС га мувофиқ 
бундай товар характеридаги мажбуриятлар ҳисоби қуйидаги счѐтларда 
олиб борилади: 

6010 ― Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счѐтлар‖ 

6020 ―Берилган векселлар‖ 

6110 ― Алоҳида ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счѐтллар‖ 

6120 ― Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган 
счѐтлар‖ 

6310 ―Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар‖ 
Ушбу пассив счѐтларнинг кредитида таъминотчи ва харидорлар 
олдидаги мажбуриятларнинг вужудга келиши, уларни кўпайиши ва 
охирги қолдиқлари, дебетида эса мажбуриятларни узилиши акс 
эттирилади. Мажбуриятларни вужудга келишида узоқ муддатли 
активлар счѐтлари (0110-0190,0410-0490,0710,0810-0890), ТМЗ 
счѐтлари (1010-1090,1110-1120,2010,2310,2510,2810,2910-2990), давр 
харажатлари счѐтлари ( 9410,9420,9430) ва бошқа счѐтлар 
дебетланади. Мажбуриятларни узилишида пул маблағлари счѐтлари 
(5010,5110,5510-5530,5210,5220), кредит ва қарзлар счѐтлари ( 
6810,6820,7810,7820) ва бошқа счѐтлар кредитланади. Таъминотчилар 
ва харидорлар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби уларнинг 
ҳар бири бўйича алоҳида юритилади. 
3. Банк кредитлари ва қарзлар бўйича мажбуриятларнинг 
ҳисоби 
 
Корхоналар банклардан ва бошқа юридик шахслардан ўзларининг 
айланма маблағларини тўлдириш, молиявий–хўжалик фаолиятини 
ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли, шунингдек капитал 
қурилиш ишларини олиб бориш ва бошқа мақсадлар учун узоқ 
муддатли кредитлар ва қарзлар олишлари мумкин. Кредитлар ва 
қарзлар тузилган шартномаларга мувофиқ корхонанинг кассасига 
берилиши, ҳисоб-китоб ѐки бошқа махсус счѐтларига ўтқазиб берилиши,
шунингдек банкдаги махсус ссуда счѐти орқали тўловларни амалга 
ошириш йўли билан тақдим этилиши мумкин. 
21- сон БҲМС га мувофиқ банк кредитларининг ҳисоби 6810 
«Қисқа муддатли банк кредитлари» ва 7810 «Узоқ муддатли банк 
кредитлари» счѐтларида, олинган қарзлар эса 6820 «Қисқа муддатли 


қарзлар» ва 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счѐтларида олиб борилади. 
Ушбу пассив счѐтларнинг кредитида кредитлар ва қарзларнинг 
олиниши, шунингдек улар бўйича мажбуриятларнинг қолдиғи, дебетида 
эса уларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Банк кредитлари ва олинган 
қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар ва улар бўйича ҳисоб –китоблар 
махсус 6920 « Ҳисобланган фоизлар» счѐтида олиб борилади. Олинган 
банк кредитлари ва қарзлар, уларнинг қайтарилиши, ҳисобланган 
фоизлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ѐзувлар билан акс эттирилади: 
Тар-
тиб
рақами 
Операциянинг мазмуни 
Дебет счет 
Кредит 
счет 
Ёзувга асос 
бўлувчи ҳужжат 
1. 
Кредитларни олиниши: 
-Корхона кассасига 
-Ҳисоб –китоб счѐтига 
-Аккредитив счѐтларга 
-Махсус бошқа счѐтларга 
-Таъминотчиларга тўланганда 
-Таъминотчиларга аванс тариқасида 
ўтқазилганда 
5010 
5110 
5510 
5530 
6010 
4310 
4330 
6810, 
7810 
6820, 
7820 
Кредит ва қарз 
шартномалари 
тўлов 
топшириқ-
номаси, кирим 
касса ордери, 
банк 
кўчирмалари
2. 
Кредитларни қайтарилиши: 
-Кассадан 
-Ҳисоб-китоб счѐтидан 
-Аккредитив счѐтлардан
-Махсус счѐтлардан 
-Депозит счѐтлардан 
-Харидорларлар ва буюртмачилардан 
тушган тушумдан 
-Харидорлардан олинган аванс 
тўловларидан
6810, 
7810, 
6820, 
7820 
5010 
5110 
5510 
5530 
5890 
4010 
6310 
Кредит ва қарз 
шартномалари 
тўлов 
топшириқ-
номаси, кирим 
касса ордери, 
банк 
кўчирмалари 
3. 
Узоқ муддатли кредит жорий 
мажбуриятга ўтқазилганда 
7810, 
7820 
6950 
Кредит ва қарз 
шартномалари 
4. 
Кредитлар бўйича фоизлар 
ҳисобланганда 
9610 
6920 
Кредит ва қарз 
шартномалари 
5.
Фоизлар тўланганда 
6920 
5110 
Банк 
кўчирмалари 
Банк кредитлари ва олинган қарзларнинг аналитик ҳисоби уларнинг 
турлари ва қайтариш муддатлари бўйича олиб борилади. 



Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish