Интернет сайтлари
www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали.
www.ziyonet.uz –таълим портали
www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
http://www.standart.uz – Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги) расмий сайти
www.sies.uz – СамИСИ электрон кутубхонаси
«МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИДА ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ БОШҚАРИШ»
ФАНИДАН
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЧУН МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ
Вазият (ситуация)
“Sertifikat - NON” акционерлик жамияти бўлиб 1994 йилда акредитациядан ўтган бўлиб нон махсулотлар сифатини кафолатловчи сертификат бериш хуқуқини 1995 йилда қўлга киритган. Бундан ташқари жамият корхона ва ташкилотларга методик ва амалий ёрдам бериб келмоқда. Норматив техник хужжатлар тайёрлашда ва янги махсулот турини ишлаб чиқишда техник ва технологик ёрдам кўрсатиб келмоқда.
2001-2005 йилларда ишлаб чиқаришга жорий қилинган янги нон махсулотлари турлари.
Чизма №1
Манба: Ўздавстандарт журнали 2007. №1.
Чизмада келтирилган чизмада кўрамизки ҳар йили 10-30 гача янги турдаги нон махсулотларига сифат-сертификати бериб келинган.
Кўрсатилган хизматлар учун 5810.8 миллион сўмлик даромад қилинган. Бу давр ичида 6960 та нон махсулотлари сифатини кафолатловчи мувофиқлик сертификати берилган.
Лойиха топшириғи. Юқорида баён этилган вазиятдан келиб чиққан холда “Sertifikat - NON” ОАЖ тактик масалаларни хал қилиши лозим бўлади.
“Sertifikat - NON” ОАЖ – фаолияти истеъмолчилар мижозлар кутганидан хам юқори бўлиши керак;
Фаолият турлари доимо мукаммаллаштирилиб турилиши лозим;
Хизмат кўрсатиш вақти ва унинг қиймати доимо пасайиб борилиши лозим;
Хизмат юзасидан мурожаат қилувчи мижозлар доирасини кенгайтириш ва уларни қизиқтирувчи муаммолар ечимини излаб топиш;
Келажакда жойларда ўз жамиятлари қарамоғидаги “шўба” шахобчалар очиш;
Доимо “Sertifikat - NON” ОАЖ хизматлари қонуний, аниқ, тез, арзон ва халқаро ИСО – 9001 : 2000 хамда МЭК – 17025-1999 талабларига жавоб беришини таъминлаш;
Мунтазам равишда ўз билим ва малакаларини ошириб боришлари лозим.
“Sertifikat - NON” ОАЖ фаолияти хақида айрим маълумотлар
Корхона ўз фаолиятини бешинчи йилига келиб 1999 йилда ИСО – 9000 сифат системасига батамом киришиш ва барча-синов тажриба ишларини янги техника ва технологияга асосланган холда олиб борди. 2000 – 2003 йиллар мобайнида миллий сертификат системасини халқаро ИСО – системаси билан уғунлаштириб юборди. Махсулотга сифат сертификати беришда ИСО/МЕК 17025-2000 талаблари устунлик қилади. 2003 йилда корхонанинг барча маънавий эскирган техникаси ўрнини энг замонавий техник анжомлар эгаллади. Янги асбоб анжомларни ишлашида аниқлик даражаси 10 – 100 маротаба аниқ ва тез бажариладиган бўлди.
Бу ислохатлар “Sertifikat - NON” ОАЖ корхонасининг энг тўғри йўл танланганлигидан дарак беради. Корхона ўзининг ички фаолияти аудит бўлими билан биргаликда сифат менеджери бўлими ташкил қилинди ва сифатни бошқариш гурухи ташкил қилинди. Шу билан бирга сифат бўйичи барча хат-хужжатлар хам ИСО серияси асосида юритила бошлади. СМга мувофиқ равишда ИСО 9002нинг барча талабларига оғишмай жавоб берилди, айниқса ҳар бир бўғим фаолиятида аниқлик бўлиши талаб қилинади.
Барча буюртмалар қабул қилишдан то унга сертификат беришгача бўлган жараёнлар рўйхатга олинадиган бўлди. Ҳар бир поғона учун унинг бажарувчиси, жавобгар шахси аниқланди. Бундай тартиб хизматни сифатини ошириш билан биргаликда, махсулот сифатига кафолат даражасини хам оширади. Шундай қилиб ташкилотимиз ИСО – 9002 билан берилган сифат сертификатини барча турларини мувоффақиятлик равишда йўлга қўйди ва миллий сертификат усулини ишлаб чиқдилар. Сифатни бошқариш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилди.
Сифат сертификатини яратилиши “Sertifikat - NON” ОАЖ олдига учта саволга аниқ жавоб беришни талаб қилади:
Биздан истеъмолчи, мижоз, нимани хохлайди;
Биз уларга нима бера оламиз;
Мижозларимиз учун нима қилишимиз лозим, улар доимо биз билан қолишлари учун.
Шу муносабат билан биз қатор тадбирларни амалга оширишимиз лозим
бўлади.
Чизма №2
Нон махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун – ишончлик сифат сертификати олиш бугуннинг талабидир. Бу корхонани ўзига ишонган холда узоқ муддат давомида стабил фаолият юритишларини таъминлайди. Айнан ана шундай вазиятда Sertifikat - NON” ОАЖ хам ўзини келажаги ишончлик қўлларда эканига ишонади.
Do'stlaringiz bilan baham: |