Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


-Мавзу: Бюджет ташкилотларида товар моддий захиралар ҳисоби



Download 1,84 Mb.
bet82/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

10-Мавзу: Бюджет ташкилотларида товар моддий захиралар ҳисоби
Режа:

  1. Бюджет ташкилотларида товар моддий захираларнинг таркиби, тайинланиши ва ҳисобининг вазифалари.

  2. Товар моддий захираларнинг ҳисобга олувчи ҳисобварақларни тайинланиши.

  3. Бюджет ташкилотларида товар моддий захираларнинг кирими ҳамда хисобдан чиқарилиши ҳисоби.

  4. Товар моддий захираларнинг бўйича аналитик ва синтетик ҳисобни ташкил этиш.

  5. Товар моддий захираларнинг бўйича лимитларни аниқлаш тартиби.

  6. Товар моддий захираларни инвентаризацияси ҳисоби.



  1. Бюджет ташкилотларида товар моддий захираларнинг таркиби, тайинланиши ва ҳисобининг вазифалари.

Товар-моддий захиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлардир.
Товар-моддий заҳираларга хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган ёки бир операцион цикл мобайнида фойдаланиладиган мол-мулклар, жумладан, қурилиш – таъмирлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва ёнилғилар, озуқа ва ем-ҳашак, тара (идиш)лар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш буюмлари, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар ҳамда лаборатория синовида бўлган, узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва бошқалар қиради.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар қуйидаги инвентарь ва хўжалик анжомлари товар - моддий захиралар таркибига киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал;
в) кўрпа-тўшаклар;
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказо);
д) ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар;
е) уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) овлаш қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар, матраплар ва ҳоказо).
Товар-моддий захиралар ташкилотларда қуйидагилар кўринишида бўлиши мумкин:
а) маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар захиралари;
б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан қабул қилинган қорамоллар;
в) деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлардан ташкил топади;
г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси - сотиш учун мўлжалланган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив);
д) бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Товар – моддий заҳиралар ҳисобини ташкил этишда бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:

  1. Моддий активларни қонунчиликда белгиланган тартибда товар-моддий заҳиралар таркибида акс эттириш;

  2. Товар-моддий заҳираларни келиб тушиши, уларни ташкилот ҳисобидан чиқарилиши шунингдек, сақланиши ва мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш;

  3. Заҳиралар ва харажатларнинг белгиланган меъёрларини кузатиб бориш;

  4. Белгиланган тартибда реализация қилиниши лозим бўлган, фойдаланилмайдиган материалларни ўз вақтида аниқлаш;

  5. Товар-моддий заҳиралар харакатини ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилиш ҳамда ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаш;

  6. Товар-моддий заҳираларни бухгалтерия ҳисобварақларда ҳолати ва харакатини акс эттириш;

  7. Товар-моддий заҳиралар бўйича ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ бухгалтерия ахборотларини шакллантириб бериш.

Бюджет ташкилотларида материаллар бўйича молия йили охирига бўлган қолдиқлар аниқланган меъёрлар асосида тахлил қилинади. Агар бюджет ташкилотини молия йили охирида бўлган материаллар бўйича қолдиқ қиймати белгиланган меъёр(лимит)дан ортиқча бўлса кейинги молия йилида бюджет маблағлари бўйича харажат сметасида материаллар сотиб олиш учун киритилган сумма меъёрдан ортиқ суммага камайтирилади.Товар моддий захиралар ўрнатилган меъёрини аниқлаш учун белгиланган кўрсаткичлар “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 14 мартда 1111-сон билан рўйхатга олинган)да келтирилган (1-жадвал).

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish