Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини тайинланиши ва тузилиши



Download 1,84 Mb.
bet59/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини тайинланиши ва тузилиши

Счётлар режаси – бу бюджет ташкилотининг маблағлари ва уларни ташкил бўлиши манбаларига харакатига оид муомалаларни ҳисоби учун белгиланган счётларини тизимга солинган рўйхатидир. Хозирги кунда бюджет ташкилотлари счётлар режаси алоҳида белгиланган бўлиб юритиб келинмоқда ва улар ёрдамида муомалаларни жорий ҳисобда акс эттириш, иқтисодий гурухлаш, тезкор назорат қилиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Бюджет ташкилотлари счётлари таснифи бўйича турларга ажратиш мумкин. Яъни балансга нисбатан баланс счётлари ва балансдан ташқари счётлар. Баланс счётлари бюджет ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметалари ижроси жараёнида маблағлар ва уларни ташкил бўлиш манбааларини акс эттиради. Баланс счётлари ҳисобга оладиган объектларни номланиши бўйича номолиявий активларни ҳисобга олувчи счётлар, молиявий активларни ҳисобга олувчи счётлар, дебитор ва кредиторларни ҳисобга олувчи счётлар, молиявий натижаларни ҳисобга олувчи счётларга бўлинади. Баланс счётлари ҳисобга оладиган объектларни иқтисодий мазмуни бўйича актив счётлар, пассив счётлар, актив пассив счётларга бўлинади. Объектларни ҳисобда акс эттириш усули бўйича синтетик счетлар ва аналитик счётларга бўлинади.









4 – чизма. Бюджет ташкилотлари бухгалтерия счётлари таснифи.
Балансдан ташқари счётларда ташкилотда вақтинчалик турган ва унга қарашли бўлмаган моддий қимматликлар (ижарага олинган асосий воситалар, жавобгарликда сақлаш учун ёки қайта ишлаш учун олинган моддий қимматликлар), шунингдек, қатъий ҳисобот бланкалари, дам олиш уйлари ҳамда санаторийлар учун йўлланмалар ва бошқалар ҳисобга олинади. Балансдан ташқари счётларда ҳисоб оддий ҳисоб системасида юритилади. Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган барча товар-моддий қимматликлар, шунингдек, ижарага олинган асосий воситалар балансда ҳисобга олинадиган моддий қимматликлар учун белгиланган тартибда ва муддатда инвентаризация қилинади. Ташкилотларга, зарур ҳолларда, бухгалтерия ҳисобини тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида, белгиланган тартибда қўшимча балансдан ташқари счётларни қўллашларига рухсат этилади.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномага (Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ счётлар режаси жорий этилади.
Барча счётлар бешта қисм бўйича тизимга келтирилган бўлиб улар қуйидагилардан иборат:
I. Номолиявий активлар;
II. Молиявий активлар;
III. Дебиторлар ва кредиторлар;
IV. Молиявий натижаларни ҳисобга олувчи счётлар;
V. Балансдан ташқари счётлар.
Счётлар режасининг биринчи ва иккинчи бўлимлари актив счётлар ҳисобланади, учинчи бўлим счётлари актив-пассив счётлар, тўртинчи бўлим счётлари пасссив счётлар ҳисобланади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish