Ғазначилик бўлимларида молиялаштиришни хужжатлаштириш, бухгалтерия ёзувларида акс эттириш.
Бухгалтерия ходимлари Ғазна дастурий мажмуада томонидан ғазначиликка хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилган кўчирмаларга асосан тегишли бюджет, жамғарма бюджети, бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, божхона органлари ғазна депозит счёти маблағлари бўйича тегишли касса харажатлари китоби, 274-сон шаклдаги Мемориал ордер расмийлаштирилади. Ғазначилик органи бош бухгалтери муомала содир бўлган куни кейинги кундан кечиктирмай дастурий мажмуада касса харажатлари бўйича Мемориал ордердага киритилган ёзувларни текшириб тасдиқлайди.
Молия органи бош бухгалтери Ғазна дастурий мажмуасида ғазначилик органи бухгалтерияси томонидан киритилган ва тасдиқланган бюджет касса харажатлари бўйича шакллантирилган мемориал ордердаги ёзувлар шунингдек аналитик ва синтетик ҳисобни мувофиқлигини текширади ва дастурий мажмуага “Ижрога” белгисини киритади ва натижада Мемориал ордердаги ёзувлар автоматик равишда Бош журнал китобига ва ҳисобот шаклларида акс эттирилади.
Молия органларида харажатлар ҳисобини хужжатлаштиришни схематик кўринишини қуйидагича акс эттириш мумкин (1 - чизма).
1 – чизма. Молия органларида харажатлар ҳисобини хужжатлаштиришни схематик кўриниши Чизмадан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимларида Давлат бюджети касса харажатлари дафтарлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида юритилади.
Харажат турлари бўйича режали ажратилган бюджет маблағлари ўзгаришлари, харажатлар турлари бўйича сметаларга киритилаётган ўзгартиришлар рўйхати реквизитлари кўрсатилган ҳолда, тегишли ёзувлар билан расмийлаштирилади.
Кейинчалик, касса харажатлари ҳисобида, операциялар амалга оширилган санага мувофиқ: тегишли харажат турлари бўйича суммалар ёйилмасида касса харажатларини амалга оширилишида асос бўлган тўлов топшириқномалари, чеклар ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг реквизитлари ёзилади.
Банк ҳужжатлари ва шахсий ҳисобварақдан кунлик амалга оширилган операциялар кўчирмага иловалар киритилгандан сўнг касса харажатлари жами ҳисобланади ва сўровномага кўра ҳисобот сана бошига режали ажратилган бюджет маблағлари қолдиқлари чиқарилади.
Режали ажратилган бюджет маблағларига ўзгартиришлар киритишда уларнинг қолдиқлари, киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда чиқарилади. Бундан ташқари, ой охирида тегишли равишда ойлик ва йил бошидан (касса) айланмалар жами ҳисобланади.
Молия органлари, Ғазначилик ва унинг худудий бўлинмалари томонидан амалга оширилган касса харажатлари бюджет таснифининг ҳар бир бўлинмаси бўйича ҳисобга олинади.