Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Иккиламчи хом ашёни топширишдан тушумлар ҳисобланганда
|
152
|
272
|
Юк ҳати
|
2
|
Молия йили охирида бошқа бюджетдан ташқари даромадлар ҳисобдан чиқарилганда
|
272
|
270
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
273 “Инвентаризация натижасида орттиқча чиққан мол-мулклар” субсчётида ташкилотларда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши акс эттирилади. Ўтказилган инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши 273 “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчёт кредитида, мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
Йил охирида инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилиши 273 “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчётнинг дебетида ва 270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситаларни бозор қиймати бўйича киримга олиниши
|
01-счётнинг тегишли субсчётлари
|
273
|
Инвентаризация далолатномаси,
АВ-1 шаклдаги бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома
|
2
|
Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан товар-моддий заҳираларнинг кирим қилиниши
|
05, 06 счётларнинг тегишли субсчётлари
|
273
|
Инвентаризация далолатномаси
|
3
|
Йил охирида инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарил
|
273
|
270
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Аналитик ҳисоб инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётида ташкилотнинг бошқа даромадлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 271 “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида бошқа бюджетдан ташқари даромадларни ва инвентартизация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар суммасини молиявий натижаларга ёпилиши акс эттирилади, бунда, 272 “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” ва 273 “Инвентаризация натижасида орттиқча чиққан мол-мулклар” субсчётлари дебетланади.
Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга бошқа даромадлар бўйича молиявий натижалар 284 “Бошқа даромадлар бўйича якуний молиявий натижа” субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |