Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда
|
261
|
171
|
421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш табели
|
2
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига коммунал ҳизматлар учун тўлов ҳисобланганда
|
261
|
150
|
Юк ҳати
|
3
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ходимларга моддий рағбатлантириш учун тўлов ҳисобланганда
|
261
|
173
|
Т–49-сон шаклдаги ҳисоб-китоб тўлов қайдномаси,
Бухгалтерия маълумотномаси.
|
4
|
Иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда
|
230
|
261
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
5
|
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилганда
|
285
|
261
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда
|
260
|
261
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Аналитик ҳисоб амалга оширилган харажатларнинг харажат моддалари ва харажат манбаларига (қайси даромад ёки тушум ҳисобига амалга оширилишига қараб) бўлинган ҳолда юритилади.
262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётида қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги йўналишлар бўйича даромадлар ва тушумларнинг ҳисоби юритилади:
- бюджет ташкилотларининг фаолият турига мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сотилишидан олинган даромадлар;
- вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан келиб тушадиган тушумлар;
- юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобидан тушумлар.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами харажатлардан (таннархидан) ошган қисми 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчётининг дебетида ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотлар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган улуши миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда) 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг дебети ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси берилади. Ижара шартномасига асосан келиб тушган маблағларга 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчётнинг дебети ва 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобда 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчётнинг (агарда нақд пулда берилса, 12 счётнинг тегишли субсчётлари) дебети ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол-мулк кўринишида юерилган беғараз ёрдам ҳисобда ушбу мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларни дебетида ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Йил охирида 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилган барча даромадлар 260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг кредитига ҳисобдан чиқариш йўли билан ёпилади ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди.
Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами харажатлардан (таннархидан) ошган қисми
|
200
|
262
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
2
|
Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган улуши миқдорига
|
159
|
262
|
Юк ҳати
|
3
|
Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул амблағи кўринишида келиб тушганда
|
112
|
262
|
Шаҳсий ҳисобварақдан кўчирма
|
4
|
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол-мулк кўринишида юерилган беғараз ёрдам
|
01,03, 06
|
262
|
Юк ҳати, далолатномалар
|
5
|
Молия йили охирида бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар ҳисобдан чиқарилганда
|
262
|
260
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Даромадларни ҳисоби бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
Шартли мисол: Бюджет ташкилотининг 2015 йил мобайнидаги ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари 80.0 млн сўмни ташкил қилди. Бу сумма албатта, 262-субсчётнинг кредитида йиғилиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |