Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Ходимлар иш ҳақига нисбатан белгиланган тартибда ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммасига
|
090, 231,241,251,261,271
|
161
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
2
|
Ходимлар иш ҳақига нисбатан белгиланган тартибда ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммаси ўтказиб берилганда
|
161
|
232, 11 - счётнинг тегишли субсчётлари
|
Шаҳсий ҳисобварақлардан кўчирма
|
161-“Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар” субсчёт бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.
162 “Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия хисобварағи бадаллари буйича ҳисоб-китоблар” субсчётида ташкилотлар ходимларининг жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича бадаллари ҳисоби юритилади. Бу субсчётнинг кредит томонида ходимлар иш ҳақига нисбатан ҳисобланган шахсий жамғариб бориладиган Пенсия хисобварағи бадаллари суммаси, дебет томонида ҳисобланган бадалларни ўтказиб берилиши акс эттирилади.
Бухгалтерия ўтказмалари матрицаси :
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ушланмалар амалга оширилганда
|
160
|
162
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
2
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ушланмалар ўтказиб берилганда
|
162
|
232, 11 счётнинг тегишли субсчётлари
|
Шаҳсий ҳисобварақлардан кўчирма
|
Аналитик ҳисоб ҳар бир шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
163 “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар” субсчётида ташкилотларнинг ходимларига ҳисобланган иш хақларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратма қилинадиган бадаллари, қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг хақиқатдаги хажмидан мажбурий ажратмаларнинг ҳисоби, шунингдек давлат ижтимоий суғуртаси ва бошқа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблари ҳисоби юритилади. Бу счётнинг кредит томонида ходимларига ҳисобланган иш хақларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг хақиқатдаги хажмидан Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар суммаси шунингдек Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни келиб тушиши акс эттирилади. Дебет томонида Пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар ва ажратмаларни ўтказиб берилиши ва Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни ҳисобланиши акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |