Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ва бюджетдан ташқари пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш, тақдим қилиш тартиби



Download 1,84 Mb.
bet147/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ва бюджетдан ташқари пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш, тақдим қилиш тартиби
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисоботни тузишдан олдин ташкилотлар:
- тасдиқланган харажатлар сметаларига белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларнинг ҳисоб регистрларига (294-шакл дафтарларига) тўғри ёзилганлигини;
ҳисобот даври учун бюджетдан молиялаштирилган маблағларни тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ ҳолда (киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) амалга оширилганлигини (тегишли мемориал ордерлар, 294-шакл дафтари ва бошқа ҳисоб регистрлари асосида);
- ҳисобот чорагида амалга оширилган касса харажатларининг (Ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларнинг) тўғрилигини (тегишли мемориал ордерлар, 294-шакл дафтарлари ва бошқа ҳисоб регистрлари асосида);
- ҳақиқий харажатларнинг ҳисоб регистрларига тўғри ёзилганлигини (тегишли мемориал ордерлар ва 294-шакл дафтарлари маълумотлари асосида) текшириб чиқишлари лозим.
"Тасдиқланган (аниқланган) режа" устунига ташкилотларнинг тегишли тасдиқланган харажатлар сметалари бўйича киритилган ўзгартиришлар ҳисоби билан ҳисобот даврига аниқланган режани харажатлар таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат моддалари бўйича ёзилади.
"Ҳисобот даври учун молиялаштирилган" устуни бўйича ташкилотга бюджетдан харажатлар сметаларига мувофиқ йил бошидан ўсиб борувчи тартибда молиялаштирилган маблағлар (294-шакл дафтар маълумотлари асосида) харажатлар таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади (4-гуруҳнинг харажат моддаларидан ташқари).
Ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар ушбу устун бўйича йил бошидан ўсиб борувчи тартибда Ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни кўрсатадилар.
"Касса харажати-жами" устунида ташкилотнинг бюджет маблағлари бўйича депозит ҳисоб рақамидан харажатлар сметаларида кўзда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар йил бошидан ўсиб борувчи тартибда (294-шакл дафтар маълумотлари асосида) харажатлар таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади.
Ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар ушбу устун бўйича йил бошидан ўсиб борувчи тартибда Ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни кўрсатадилар.
"Ҳақиқий харажатлар-жами" устунида ташкилот томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар (бюджет бўйича) йил бошидан ўсиб борувчи тартибда (294-шакл дафтарлар маълумотлари асосида) харажатлар таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади.
Ташкилотлар томонидан ўтган йилларда, шунингдек, жорий йилда бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган асосий воситаларига ҳисобланган эскириш суммаси харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)да харажатлар иқтисодий таснифининг 43 50 000 “Асосий воситаларни сотиб олиш” харажат моддасининг тегишли кичик модда ва элементлари бўйича хақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.
Бунда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўтган йилларда, шунингдек, жорий йилда сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси эса, тегишли равишда бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларда харажатлар иқтисодий таснифининг 43 50 000 “Асосий воситаларни сотиб олиш” харажат моддасининг тегишли кичик модда ва элементлари бўйича хақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.
Бюджет ташкилоти бўлмаган бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан бюджетдан олинган маблағларнинг ижроси бўйича тузилган харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)да бюджет маблағининг ишлатилган қисми доирасида харажатлар иқтисодий таснифининг тегишли моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича хақиқий харажатларни тўлиқ акс эттирадилар.
Ташкилотларга бошқа бюджетлар ҳисобидан маблағлар ажратилган ҳолларда мазкур маблағларнинг сарфланиши бўйича харажатлар сметаси ижроси хақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл) ҳамда харажатлар сметасининг ижроси хақида ҳисобот (2-шакл) тегишли молия органига ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тақдим қилинади.
Асосий харажатлар сметаси бўйича молиялаштирилувчи тегишли молия органига эса, мазкур ҳисоботларнинг нусхалари маълумот учун тақдим қилинади.
Харажатлар сметасининг ижроси хақида ҳисобот (2-шакл) ташкилотлар томонидан харажатлар таснифининг ҳар бир бўлим, кичик бўлим ва боби бўйича алоҳида ҳолда тузилади.
Ташкилотнинг бюджет ҳисоб рақамларидаги (шахсий ҳисобварақларидаги) ҳисобот чорагининг охирги иш кунига тежаб қолинган ва белгиланган тартибда ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган бюджет маблағлари алоҳида (I-IV харажат гурухларига қўшилмаган ҳолда) “Бюджет ташкилотида ҳисобот чорагининг охирги кунига тежаб қолинган ва бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар” қаторида касса харажатлари сифатида акс эттирилади ва “Харажатларнинг ҳаммаси”да ҳисобга олинади.
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади.
Қуйида бюджет ташкилотлари томонидан тузиладиган харажатлар сметаси ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) кўрсаткичларини тегишли ҳисоб регистрлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўзаро мувофиқлик жадвалини келтирамиз.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish