3.2. Аллоксанли диабетнинг каламуш айрим морфометрик кўрсатгичларига таъсирини ўрганиш
Бизда навбатдаги тажриба 180-200 гр бўлган оқ етук эркак лаборатория каламушларида олиб борилди. Тадқиқот ҳайвонларида диабетни чақириш учун аллоксан моногидратдан фойдаланилди. Тажрибада юқорида текширилган моддалардан энг яхши самарага эга бўлган преналон моддаси танлаб олинди. Тажриба учун ажратилган каламушлар гуруҳларга ажратилди: I гуруҳ – назорат (n=7), II гуруҳ – тажриба (аллоксан диабет, n=7) ва III гуруҳ - тажриба (аллоксан диабет+преналон, n=7). II, III гуруҳ лаборатория ҳайвонларида диабет чақириш учун бир кунлик очликдан сўнг бир марта аллоксан 150 мг/кг (5% 0,2 мл дис. сув) эритмаси қорин бўшлиғи тери ости соҳасига юборилди. Аллоксан диабет чақирилган каламушлардан ҳар 3 кунда қон олиниб, глюкоза миқдори глюкометрда ўлчаб борилди. Каламушларга аллоксан инъекция қилингандан кейин 12 кун ўтиб, тажриба гурухидаги ҳайвонларга 150 мг/кг дозада аллоксан, назорат гурухидагиларга эса тенг хажмда физиологик эритма қорин ичига юборилди. Тажрибани 5 куни аллоксан юборилган ҳайвонларни думидан қон олиниб, глюкометрда глюкоза миқдори ўлчанди ва глюкоза кўрсатгичи 160-250 мг% дан ортиқ бўлган каламушлар кейинги босқич тажрибаларга олинди. Тажриба ҳайвонлари 2 гурухга ажратилди. 1-тажриба гурух диабетли ҳайвонлар; 2-тажриба гурух диабет+5,0 мг/кг доза преналон. Ҳайвонларга эрталаб соат 8-10 оралиғида 5,0 мг/кг (2-тажриба гурухи) дозада преналон моддаси тери остига инъекция қилинди. Ҳайвонлар 5, 10, 20 ва 30-кунлари текширилди. Унга кўра ҳайвонларнинг айрим морфометрик кўрсатгичлари қуйидагича ўзгаришларга учради (2-жадвал).
2-жадвал.
Аллоксанли диабетда каламушларнинг тана, ингичка ичак ва ошқозон ости бези массаларини ўзгариши ва уларни коррекиялаш
(M± m, n=6-8)
Кўрсатгич
лар, г.
|
Ҳайвон гурухлари
|
Тажриба кунлари
|
|
|
5-кун
|
10-кун
|
20-кун
|
30-кун
|
Тана
|
Назорат
|
202±11,3
|
206±10,3
|
210,4±11,3
|
214,2±0,9
|
Тажриба 1
|
185,2±0,9
|
183,2±1,9
|
178,1±1,7
|
195,2±0,6
|
Тажриба 2
|
187,3±0,7
|
191,3±0,6
|
193,3±0,5
|
199,6±1,2
|
Ингичка ичак
|
Назорат
|
3,9±0,2
|
4,1±0,2
|
4,5±0,5
|
4,6±0,2
|
Тажриба 1
|
3,5±0,1*
|
3,6±0,1***
|
3,3±0,2**
|
3,8±0,1**
|
Тажриба 2
|
3,7±0,2
|
3,8±0,3**
|
4,1±0,2*
|
4,1±0,3*
|
Ошқозон ости бези
|
Назорат
|
0,52±0,02
|
0,70±0,01
|
0,76±0,03
|
0,84±0,03
|
Тажриба 1
|
0,38±0,01**
|
0,41±0,02
|
0,45±0,01***
|
0,53±0,01**
|
Тажриба 2
|
0,42± 0,01***
|
0,44± 0,01***
|
0,49± 0,01***
|
0,59± 0,03***
|
Тана массаси. 2-жадвалда кўрсатилгандек, аллоксанли диабетга учратилган каламушларда тажрибанинг 5-куни тана массаси 8,3 % га, кузатувнинг 10- куни эса 11 % га, 20- куни 15,4 % ва 30 куни эса 8,8 % камайди. Аллоксанли диабетнинг негизида каламушларга преналоннинг юборилиши натижасида кузатувнинг 5-кунида деярли ўзгаришлар қайд қилинмади. 10-кунликларда 4,4 % га, 20-кунликларда 8,5 % га ва 30-кунликларда эса 2,2 % га ортганлиги қайд қилинди.
Ингичка ичак массаси. Каламушлар ингичка ичак массалари ўлчанганда 5-кунликларда назоратга нисбатан аллоксан чақирган каламушларда 10,3 % га, 10 -кунда 12,2 % га, 20-кунда 26,7 % га ва 30 -кунда 17,4 % га камайганлигини кўришимиз мумкин. 2- тажриба гурух каламушларни преналон билан коррекцияланганда тажриба-1 га нисбатан 5-кунликларда 5,7 % га, 10-кунликларда 5,6 % га, 20-кунликларда 24,2 % га ва 30-кунликларда эса 7,9 % га ортганлиги қайд қилинди.
Ошқозон ости бези. Кейинги ишимизда ошқозон ости бези массаси ўлчаганда 5-кунликларда назоратга нисбатан аллоксан чақирган каламушларда 27 % га, 10 -кунда 41,4 % га, 20-кунда 40,8 % га ва 30 -кунда 37 % га камайганлигини кўриш мумкин. 2- тажриба гурух каламушларни преналон билан коррекциялаганимизда 1-тажрибага нисбатан 5-кунликларда 10 % га, 10-кунликларда 7,3 % га, 20-кунликларда 8,9 % га ва 30-кунликларда эса 11,3 % га ортганлиги қайд қилинди (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |