САВОЛЛАР.
1. Очиқ, берк ва герметик иситиш элементларининг ўзига хос қандай хусусиятлари бор?
2. Парникларни электр иситиш усуллари тушунтиринг.
3. Электрик майдондан фойдаланадиган сепарациялаш машиналарида қандай принциплар қўлланилади?
4. Электрик ихотанинг ишчи принципи қандай?
4.5 – мавзу: Чорвачиликни механизациялаш.
Режа:
Чорвачилик фермаларини сув таъминотини, озуқа тайёрлаш ва
тарқатишни механизациялаш.
Сигирларни машинада соғиш ва сутга бирламчи ишлов бериш
машиналари.
Гўнг тозалашни ва микроиқлимни ҳосил этиш механизацияси.
Қўйларнинг жунини қирқишни механизациялаш.
Адабиётлар: 2, 7, 8.
1. Қишлоқ хўжалигида сувдан маиший -хўжалик эҳтиёжлари учун, ишлаб чиқариш мақсадларида ва ўт ўчиришда фойдаланилади. Ишлаб чиқаришнинг ривожи, маҳсулот микдорининг кўпайиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши ва санитария-маиший шароитларининг яхшиланиши учун муҳим омилларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги саноатини сув билан таъминлаш учун сув тармоғи қурилади. Унинг асосий қисмлари: сув олиш иншооти, сув кўтаргич (насос станцияси), тозалаш иншооти, катта резервуарли босим минораси, сув ўтказгичлар, водопровод тармоқлари ва сув олиш қурилмалари, насос станцияси сув манбаи яқинига жойлаштирилади. Сув босимли идишдан сув водопроводга босим билан келиши учун идиш сув босимли минорага жойлаштирилади ёки автоматик ишлайдиган минорасиз сув чиқарувчи қурилмалар комплектига кирувчи сув-ҳаволи қозонлар ишлатилади. Насос станцияларида марказдан қочма, уюрма, чўктирма, сув олиш, титрама, поршенли насослар ишлатилади. Марказдан кочма насослар (К ва КМ типли) барча манбалардан сув чиқаришда ишлатилади. Улар юқори тезликда ишлайдиган насослар, муфта ёрдамида электрик двигател бириккан. Уюрма насослар (В типли) марказдан қочма насосларни бир тури ҳисобланади. Лентали ва чилвирли сув кўтаргичлар яйловларни сув билан таъминлашда ишончлидир. Улар электр двигателлар, ички ёнув двигателлари ёки шамол двигателлари билан ҳаракатга келтирилади.
Чорвачилик фермаларини сув билан таъминлагада босим минораси ёки ҳаво-сув қозони билан бир схемада ишловчи насос қурилманинг иши автоматлаштирилади. Сув чиқаргичларнинг сув кўтариш агрегатларини автоматик бошқариш ПЭТ ёки ШЭТ типидаги бошқариш станцияси ёрдамида амалга оширилади. Бу станцияларда қалқовучли ёки электродли сув сатҳи датчиклари, шунингдек электр контактли манометр ва пневматик босим релеси бўлади. БУ маркали автоматик сув чиқариш қурилмалари (ВУ-5-30, ВУ-7-65, ВУ-6-50, ВУ-10-30 маркали минорасиз пневматик сув чиқаргич) кенг қўлланилади. Чорвачилик фермаларида сув молларни суғоришга ва ишлаб чиқариш техника эхтиёжларига сарф бўлади. Сув сарфини ҳисоблаш учун хайвонларнинг тури, сони ва ҳар бир ҳайвон истеъмол қиладиган сув нормаларини аниқлаш керак, ҳамда ёнғинга қарши ҳавфсизлиги учун сув миқдорини ҳисобга олинади. Сув кўтаргичнинг бир кеча-кундузда унумдорлиги эркин танланади ва насос юритма двигателининг куввати аниқланади.
Озуқаларни тайёрлашнинг механикавий, кимёвий, биологик ва иссиқлик усуллари бор. Механикавий усулига майдалаш, оқлаш, аралаштириш, тозалаш ва шу каби ишлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |