Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети



Download 1,76 Mb.
bet6/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

1.2- мавзу: “АВТОТРАКТОР ДВИГАТЕЛЛАРИНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ”


Режа:
1. Ички ёнув двигателларкнинг таснифи.
2. 1 цилиндрли 4 тақтли карбюратор ва дизел двигателларининг ишлаш
принципи.
3. 1 цилиндрли 2 тактли карбюраторли двигателининг ишлаш принципи.
4. Кўп цилиндрли двигателларни ишлаши.
Адабиётлар: 1; 3.


1. Ёнувчи аралашма тайёрлаш усулига кўра:
1.Аралашма цилиндр ташқарисида тайёрланадиган-карбюраторли двигателлар 2. Аралашма цилиндр ичида тайёрланадиган – дизел двигателлар.
2.Ёнувчи аралашманинг аланга олиш усулига кўра:
1. Сиқилганда аланга оладиган двигател
2. Электр учқуни билан ёндириладиган двигател.
3. Иш циклининг бажарилишига кўра:
1. 4 тактли двигателлар ва
2. 2 тактли двигателлар.
4. Ишлатиладиган, ёқилғи турига кўра:
1. Суюқ ёқилғида ишлайдиган двигателлар ва
2. Газсимон ёқилғида ишлайдиган двигателлар.
5. Цилиндрлар сонига кўра:
1. 1 цилиндрли двигателлар ва
2. кўп цилиндрли двигателлар (2,4, 6 ва 8 цилиндр).
6.Цилиндрни жойлашиши бўйича:
1. Бир қаторли ва
2. Икки қаторли ёки ётиқ жойлашган.
7. Совутиш системасининг хилига кўра:
1. Суюқлик билан совутиладиган ва
2. Ҳаво билан совутиладиган.
2. Ички ёнув двигателларининг тузилиши. Саноатимиз ишлаб чиқараётган кўпчилик тракторлар, кўп юк кўтарадиган автомобилларда ва ғалла комбайнларида кўп цилиндрли дизел двигателлари қўлланилмоқда. Бу двигателларда иш аралашма цилиндр ичида ҳосил этилади ва цилиндрда сиқилган ҳавонинг ҳароратида ёндирилади.
Енгил, кам ва ўрта юк кўтарадиган автомобилларда кўп цилиндрли карбюраторли двигателлар қўлланилади. Бу двигателларда аралашма цилииндр ташқарисида (карбюраторда) ҳосил этилади ва электр учқуни билан ёндирилади. Иш цикли поршеннинг нечта йўлида бажарилишига қараб тўрт тактли ва икки тактли двигателларга бўлинади. Двигателларда тирсакли вал айлантирилса, поршен цилиндр ичида илгариланиб қайтиб тўғри чизиқли ҳаракат қилади. Поршеннинг тирсакли вал ўқидан энг узоқлашган нуқтаси юқориги чекка нуқта (Ю.Ч.Н) деб аталади. Поршеннинг вал ўқига энг яқинлашган нуқтаси пастги чекка нуқта (П.Ч.Н) деб аталади.
Чекка нуқталар орасидаги масофа поршен йўли (S) деб
аталади. Поршеннинг ҳар йўлида ичида бажариладиган жараён такт
деб аталади. Ю.Ч.Нда турган поршеннинг тепасида ҳосил бўладиган
ҳажм сиқиш камерасининг ҳажми (Vс) дейилади.
Поршен Ю.Ч.Ндан П.Ч.Нгача ҳаракат этиб бўшатадиган ҳажми цилиндрнннг иш ҳажми (Vh) дейилади. Vh =(п D2/4) (S/1000),
(л)бунда; D- цилиндр диаметри (мм); S- поршен йўли (мм).
Двигател цилиндрлари иш ҳажмини цилиндрлар сонига кўпайтмаси двигателнинг литражи (Vл) деб аталади.
Vл=(п D2/4) (S/1000) i = Vh i , (л)
П.Ч.Нда турган поршен тубининг тепасидаги ҳажми цилиндрнинг тўла ҳажми деб аталади. Vа= Vh = Vс
Цилиндр тўла ҳажмининг сиқиш камерасининг ҳажмига нисбати двигателнинг сиқиш даражаси (Е) дейилади. Е=Vа/Vс = (Vh=Vc)/Vc =Vh/VС=1 ; Екар=6 ... 10; ЕДИЗ=13 ... 20
Двигателлар ишлаётган вақтда унинг цилиндрларида доимий такрорланадиган комплекс кетма-кет жараёнлар (киритиш, сиқиш, иш бажариш, чиқариш) содир бўлади. Шу жараёнлар маълум тартибда такрорлана беради. Цилиндрлар такрорланадиган барча жараёнлар двигателнинг иш жараёни ёки иш цикли деб аталади.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish