2.7-Мавзу: ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ.
Режа:
Пахта етиштиришдаги меҳнат сарфи.
Вертикал ва горизонтал шпинделли пахта териш машиналари.
Кўсак териш машинасинннг тузилиши ва ишлаши.
КИ-1,8 ва КИ-1,2 ғўзапоя юлгич-майдалагичлар.
Адабиётлар: 6, 12
1. Пахта етиштиришдаги меҳнат сарфи. Республикамизда пахта етиштиришдаги меҳнат сарфи гектарига 900-1000 одам-соатга, яъни АҚШга нисбатан 10 марта ортиқ. Буни трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг техник даражаси пастлиги, улардан қониқарсиз фойдаланиш билан тушинтириш мумкин. Бизнинг пахтачиликда сарфланадиган меҳнатнинг деярли ярим ҳосил йиғиб олиш даврига тўғри келади. Агар республикамизда битта 2 қаторлик пахта териш машинасига мавсум давомида ўртача 100 тонна пахта тўғри келса, АҚШ да битта шундай машинага 200-300 тонна пахта тўғри келади. Мана шундан кўриниб турибдики, машиналардан фойдаланиш бўйича АҚШ дан қанчалар орқадамиз. Пахта етиштиришда индустриал технологиянинг асосий илмий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
экиш олди ишларидан 4 ғилдиракли 2-синфдаги тракторларнинг ҳамда кенг қамровли агрегатлар ишлатиш;
ғўзани томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш. Бунда пахта ҳосили 20-30% га ошади ва сув 50% тежаб қолинади;
пахта териш учун янги технология ва машиналарни ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш.
1. Вертикал шпиндели пахта териш машинасининг бир қатор конструктив ва технологик хусусиятларига кўра, машина теришдан сўнг пахтанинг бир қисми (6-13%) ўсимликларда қолиб кетаяпти, ерга тўкилаяпти (5-12%), терилган пахтанинг ифлосланиш, даражаси юқори (6-12%).
Шунга қарамай кўп йиллик изланишлар натижаси, шунингдек, илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатаяптики, вертикал шпинделлар билан пахта териш тарзи ҳам ўз муайян имкониятларини батамом топганича йўқ, шунинг учун ҳукуматимиз 1996 йилдан бошлаб АҚШнинг "Кейс" фирмасидан горизонтал шпинделли пахта териш машинасини сотиб олмоқда. Горизонтал шпинделли машинасининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
• горизонтал шпинделлар пахта тупига эҳтиёт билаи ишлов беради ва барча очиқ чаноқлардаги пахталарии териб олади;
ҳар бир териш аппаратининг 432 та шпиндели бўлиб, пахтани теришда 118000 тишлар қатнашади ва ерга пахтани оз миқдорда тўкади.
шпинделлар тозалигини ва пахтани илиб олишини яхшилаш учун ҳар бир қатордаги терим аппаратида иккитадан намлагич камералари мавжуд;
ҳар бир қатордаги шпинделларни ўзи тиқилмайдиган пахтани ажратгич билан таъминланган, улар пахта сифатини йўқотмаган ҳолда машинанинг ҳаво транспорт системасига терилган пахталарни етказади;
машина ишлашида терим аппарати ерга нисбатан ҳолати астоматик равишда созланади, шунинг ҳисобига тупроқни ўриш ва тўплаб кетиш ҳоллар бўлмайди. Бундай терим аппаратларининг бир-бирига боғлиқ бўлмаган автоматик ерга нисбатан созлаш, терим сифатини яхшилайди;
бункернииг тўкиш баландлигини 2,9 метрдан - 3,6 метргача ўзгартириш имконияти бор.
Гидроҳажмли трансмиссия, битта ричаг билан бошқарилади ва даланинг ҳолатига қараб машинани керакли тезликда юришини таъминлайди.
Ўтказилган текширишлар натижалари шуни кўрсатдики "Кейс" фирмаси пахта териш машинаси вертикал шпинделли бизнинг машиналарга нисбатан иш унумдорлиги юқори. Бу эса терим сифатини кўтариш билан бирга кўсаклар шикастланишини, бункерга туши-лаётган пахтанинг ифлосланишини ва кўк кўсакларнинг тўкилишини камайтиради. Бу горизонтал пахта териш машинасининг техник даражасини юқори эканлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |