Автоматик қурилмалар шу жараёнда қуйидагича функцияларни
бажаради.
А) автоматик сигнализацияси нонормал ва авария технологик ўлчамларини ўзгартнриишни хизмат қилувчи ходимларга етказиш (товуш, чироқ)
В) автоматик ҳимоялаш-технологик қурилмаларни нонормал иш режимларидан ҳимоялаш учун хизмат қилади (ҳимоялаш аппаратлар иш механизмларини автоматик равишда ишдан узади).
С) Блокировка қилиш-айрим механизмлар, қурилма ва элементларни ўзаро қўшиш.
Д) автомаитик бошқариш-одамнинг иштирокисиз техник воситалар объектларини бошқариш ёки автоматик созлаш, ростлаш, бирорта технологик ўлчамларии назорат қилиш.
2. Ҳар қандай автоматика тизими ўзаро боғланган алоҳида элементлардан иборат. Автоматика тизимини бир қисми автоматика элементи деб аталади. Сезгир злементлар-датчиклар, ўзгарткичлар, таққослаш элементлари, кучайтиришлар, ижроия механизмларинииг элементлари, ростлаш объектлари корректловчи элементлар ва созлаш элементларидан иборат. қўшимча равишда команда аппаратлар, ҳимоя аппаратлари ва назорат ўлчаш асбоблари ишлатилиши мумкин.
3. Ростланувчи миқдорнинг барқарор қийматидан оғишини ўлчайдиган ҳар қандай автоматик ростлаш тизимида ўлчаш органи бўлади. Ўлчаш органи оғишининг фақат қиймати ва ишорасигина ўлчаб қолмай, балки шу оғишнинг кейинчалик автоматик ростлашни тизимида фойдаланиш учун қулай кўринишга ҳам келтиради. Электрик миқдорларни ўлчаш бошқалардан нисбатан осон. Шунинг учун кўпчилик ҳолларда ноэлектрик миқдорини чиқишидаги электрик миқдорга ўзгартиради. Бундай ўлчаш органлари датчиклар деб датчиклар, бириичидан, ўлчанадиган миқдорнинг номи бўйича, иккинчидан, ўлчаш органининг сигнали қандай параметрга ўзгартирилишига қараб таснифланади. Реостатли датчиклар автоматика тизимларида турли куч, момент, чизиқли ва бурчагий қўшишлар ва бошқа ростланувчи миқдорларни ўлчаш учун кўмирли, потенциометрик, тензометрик ва контактли датчиклар ишлатилади.
Индуктив датчиклар ишлаш принципи пўлат якор силжиганда ғалтакнинг индуктив қаршилигининг оддийлиги ва пухталиги, чиқишдаги қувватнинг катталиги ва ҳаракатчан контактларнинг йўқлиги туфайли босимни ўлчаш ва ростлаш, турли суюқликлар ва газлар сарфини ўлчашда кенг кўламда ишлатилмоқда.
Сиғимли датчиклар-конденсаторнинг сиғими электродларнинг шаклига ва геометрик ўлчамларига, диэлектрик киритувчанликка қопламалари орасидаги масофага боғлиқ.
Ўлчанадиган ноэлектрик миқдор бевосита конденсаторнинг юқорида айтилган параметрларидан бири ҳам бўлиши ва ўзгариб, конденсаторнинг сиғимини ўзгартириши мумкин.
Фотоэлектрик узгартгичлар- ноэлектрик миқдорларни ўлчаш учун фотоэлектрик ўзгартгичлар фотоэлементлар кенг кўламда ишлатилади, уларни ишлаш принципи фотоэлектрик эффектга асосланган.
Ҳарорат датчиклари қиздирилган жисм ёки бошқа бирор
муҳит ҳароратини турли асбоблар билан ўлчаш мумкин. Амалда
контактли термометрлар, қаршилик термометрлар, термопаралар, ярим
ўтказгичли термо-қаршиликлар, термостатлар, биметал терморостлагичлар ва бошқалар кенг кўламда ишлатилмоқда (сўзлаб бериш керак).
Бирорта соддалаштирилган автоматик бошқариш схемасини тузилиши ва ишлашини сўзлаб бериш керак. (Масалан, ҳаво хароратини автоматик ростлаш электрик схемаси, минорали ёки минорасиз сув насос станцияларини автоматик бошкариш электрик схемалари).
4. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштириш қишлоқ хўжалигини электрлаштириш соҳасида самарали йўналишлардан биридир. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини автоматлаштиришни қуйидаги ҳолларда самаради деб ҳисоблаш мумкнн: меҳнат унумдорлиги ошади ва бевосита ҳаражатлар меҳнати енгиллашади ва капитал ҳаражатлар камаяди. Автоматлаштиришнинг самарадорлигини билдирувчи асосий энг муҳим техника иқтисодий кўрсаткичларга қуйидагилар: ҳаражатни қоплаш муддати, рентабеллик, қўл меҳнати сарфини камайтириш, техологияни ошириш керак.
1) Автоматлаштиришга кетган улгуржи харажатларни қоплаш муддати:
Do'stlaringiz bilan baham: |