Саволлар
Автомобилларнинг ўтағонлиги деб нимага айтилади?
Агротехник тирқиш деб кимага айтилади?
Тракторларнинг кўтарувчи системасининг қандай турлари бўлади?
4. Ғилдиракли тракторларнинг ғилдирак формуласи қандай
ифодаланади?
5. Амортизаторларнинг вазифаси нимадан иборат?
6. Тормоз юритмасининг қандай турлари бўлади?
1.5-мавзу: ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАРНИНГ ИШ ВА ҚЎШИМЧА ЖИҲОЗЛАРИ.
Режа:
1. Иш ускуналаринииг вазифаси ва асосий қисмлари.
2. Гидравлик ўрнатиш систетаси.
Тиркаш мосламалари
Етакловчи ғилдираклар вазминлаштиргичи.
Қувват олиш валлари ва юритма шкиви.
Автомобил ва тракторларнииг ёрдамчи ва кўшимча жиҳозлари.
Адабиётлар: 4;9;11.
1. Тракторнинг қишлоқ хўжалик машина ва қуролларини
бирлаштирадиган ҳамда уларни ҳаракатга келтирадиган қисми унинг
иш ускуналари деб аталади. Тракторнинг иш ускуналари: гидравлик
ўрнатиш системаси, тиркаш мосламаси, қувват олиш вали ва юритма
шкивидан иборат.
2. Гидравлик ўрнатиш системаси, тракторга ўрнатилган қишлоқ
хўжалик машина ва қуролларини бириктириш, уларни иш ҳолатдан
транспорт ҳолатга ва аксинча ҳамда белгиланган ҳолатда сақлаб туриш
учун хизмат қилади. Ўрнатма машина тиркалма машиналарга нисбатан
қатор афзалликларга эга, чунончи: ўрнатма машиналарнииг юриш
қисми ва бошкариш мехаиизмлари бўлмаслиги туфайли вазни енгилроқ
бўлади: уларни ҳаракатга келтириш учун озроқ қувват талаб этилади;
далада бурилиш полосалари торроқ қолдирилади; кўпчилик
агрегатларда уни тракторчи ўзи бошқаради; тракторнинг массаси ошиб,
тирмашиб гориш кучи ошади.
Гидравлик ўрнатиш системаси гидравлик юритма ва ўрнатиш механизмидан иборат. Гидравлик юритма: мой баки, мой насоси, тақсимлагич ва куч цилиндридан иборат бўлиб, улар трубопроводлар билан бир-бирига уланган, у двигател қувватининг бир қисмини куч цилиндрига узатади. Мой бакида мой запаси сақланади. Унга мотор мойи қўйилади. Бакнинг кўйиш буғзи ичида мой фильтри, мой насосига мой узатадиган ва тақсимлагичдан мой қайтиб келадиган трубалар бор.
Мой насоси бакдаги мойни сўриб олиб тақсимлагичга юқори босимда 10-14 МПа да юборади. Бу шестернали насос двигател тирсакли валидан ҳаракатга келтирилади.
Тақсимлагич мой насосидан берадиган мойни куч цилиндрининг тегишли бўшлиқларига юбориб гидравлик ўрнатиш системасининг ишини бошқаради.
Куч цилиндри суюқлик (мой) оқимининг энергиясини цилиндр корпусига нисбатан илгариланма ҳаракат этувчи, поршеннинг механик энергиясига айлантирувчи гидравлик двигателдир.
Асосий ва чиқарма куч цилиндрлари бўлади. Асосий цилиндр ўрнатиш механизмига, чиқарма цилиндрлар гидрофикация қилинган машина иш органларига ўрнатилади. Улар катта-кичиклигига, поршеннинг иш йўли ва юк кўтариш қобилиятига кўра бир-биридан фарқ қилади. Куч цилиндри корпус, қопқоқ, штокли поршень ва чекловчи клапанли каналлардан иборат.
Поршен штоги юқориги қопқокдан чиқарилиб, унинг учидаги бармоғи ўрнатиш механизмининг ричагига бириктирилади. Штокдаги тиргакни суриб қўйиш билан ўрнатилган машина иш органларининг ишлаш чуқурлиги чекланади.
Ўрнатиш механизми тракторга ўрнатма ва тиркалма машиналарни бириктириш, иш ҳолатига ростлаш, иш ҳолатига тушириш ва транспорт ҳолатига кўтариш учун хизмат қилади. Бу механизм тракторнинг орқасига (баъзан олдига) жойлаштирилган ричагли 2 ёки 3 нуқтали системадан иборат. Ўрнатиш механизми: бурилиш ричаги, кўтариш ричаги, юқориги ва пастги тортқилар, бурилиш вали ва паски ўқдан иборат. Ўрнатиш механизми тақсимлагич орқали бошқарилиб кўтариш, тушириш, нейтрал ва эркин ҳолатга ўрнатилади. Пастки тортқиларни тракторга бириктирилишига қараб ўрнатиш механизми икки ва уч нуқтали схемада созланиши мумкин. Икки нуқтали схемада пастки тортқиларнинг учлари бир-бирига яқинлаштирилиб, шарнир ҳолида бириктирилади. Машина трактор остовига икки нуқта орқали таянади ва тракторнинг кўндалангига силжий олади. Бу схема ер ҳайдашда қўлланилади. Уч нуқтали схемада пастги тортқиларнинг олдинги учи пастки ўқнинг учларига кериб ўрнатилади. Бу ҳолда ўрнатилган машина трактор остовига уч нуқта билан тиралади. Бу схемада сеялка, култиватор ва борона каби ишлайдиган, яъни кенг ва тўғри чизиқли ҳаракат қиладиган ўрнатма қуроллар ишлатилганда қўлланилади. Улар иш вақтида ёнига тебранмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |