Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 361,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/26
Sana26.07.2022
Hajmi361,82 Kb.
#845901
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
markazij osiyo tuproqlari

3.11.Тоғ тупроқлари 
нафақат Марказий Осиё балки Европа, Америка, 
Хитой, Ҳиндистон ва бошқа минтақаларда генетик ва географик жиҳатдан 
кам ўрганилган ва таҳлил этилган катта гуруҳ тупроқлар қаторларини ташкил 
этади (Тожиев, 1998). Шу боис бу тупроқларни ўрганиш ҳамда улардан 
оқилона фойдаланиш йўналишларни аниқлаш Ўзбекистон Республикасида 
таълим олаётган бакалавр ва магистрларнинг тупроқшунослик фанидаги энг 
асосий ва истиқболи илмий ва амалий изланишларидан ҳисобланади. 
Марказий Осиё тупроқлари ўтган ХХ асрнинг бошларидан то ХХI 
асрнинг ҳозирги давригача кўп олимлар томонидан ўрганилган (Глинка, 
Дима, Неуструев, Орлов, Пралосов, Герасимов, Антипов-Каратаев, Ковда, 
Розанов, Глазовская, Мамитов, Ройченко, Иванова, Егоров, Фридланд, 
Керзум, Грабовская, Кутеминский, Леонтьева, Канн, Таджиев, Васильчикова, 
Курмангалиев, Горбунов, Кимберг, Генусов, Фаизов, Успанов, Боровский, 
Соколов, Аханов, Джаланкузиев, Лобова, Аранбаев, Фелициант, Сатторов, 
Кузиев, Хоназаров, Махсудов, Ғофурова, Тожиев, Турсунов.Л., Турсунов.Х., 
Курвонтаев, Абдуллаев.С., Абдуллаев.А., Туропов, Икромов, Попов, Исматов, 
Мирзажонов, Толстова, Расулов, Комилов, Баиров, Ахмедов, Ахмадов, 
Акрамов, Алиев, Султонов, Жамилов, Сангинов, Ассинг, Рубинштейн, 
Мусаев, Намозов, Лавров, Азимбоев, Сектименко, Юсупов, Махмудов, 
Якутилов ва б.). 
Ҳозирги кунда Марказий Осиё тоғли ҳудудларида 1200 м дан то 2700 м 
баландликларда қуйидаги тупроқ типлари ва уларнинг типчаларининг 
мавжудлиги аниқланган: 
1.
Тоғ жигарранг тупроқлар типи. Типчалари: карбонатли, типик, 
ишқорсизланган, ўзлаштирилган, даштланган. 
2.
Суғориладиган жигарранг тупроқлар типи. Типчалари: қадимдан 
(эскидан) 
суғориладиган, 
суғориладиган 
ва 
янгидан 
суғориладиган. 
3.
Суғориладиган ўтлоқи-жигарранг тупроқлар типи. Типчалари: 
қадимдан 
суғориладиган, 
суғориладиган 
ва 
янгидан 
суғориладиган. 
4.
Тоғли сур жигарранг тупроқлар типи. Типчалари: сур жигарранг 
карбонатли, типик, ишқорсизланган, жигарранг-чириндили. 
5.
Суғориладиган сур жигарранг тупроқлар типи. Типчалари: 
қадимдан суғориладиган, суғориладиган, янгидан суғориладиган. 


19 
6.
Тоғли сур тусли қўнғир тошли, гипсли чўл иссиққум тупроқлар 
типи. Типчалари: тўқ, типик ва оч тусли. 
7.
Тоғли сур каштансимон тупроқлар типи. Типчалари: оч тусли 
каштансимон, типик ва тўқ каштансимон. 
8.
Тоғли каштанли тупроқлар типи. Типчалари: оч тусли, каштан, 
тўқ каштанли. 
9.
Тоғли қора тупроқлар типи. Типчалари: кам гумусли, ўрта 
гумусли ва кўп гумусли. 
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, Марказий Осиёдаги тоғли 
тизмаларнинг орографик тузилиши, баландликлари, рельеф шаклларининг 
турлича бўлиши ҳамда шимолдан келган совуқ ва жанубий ғарбдан йўналган 
иссиқ атмосфера оқимлари айнан шу омилларнинг таъсирида миқдорий 
жиҳатдан жойларда ўзгариши оқибатида ҳар хил тоғли тупроқлар 
гуруҳларини ривожланишига олиб келади. Марказий Осиёнинг жанубий 
минтақаларининг (Ҳисор, Туркманистон, Олой, Помир, Копетдоғ ва б.) тоғ 
ёнбағирлари арчазорларида ривожланган жигарранг ва шимолий ўлкаларида 
(Терескей, Жунгар, Ала-тау, Или орти Ала-тау ва б.) қалин ўрмонзорлар 
остида қора тупроқлар ва тоғли ўрмонли тупроқларнинг тарқалиши шуларга 
мисол бўла олади. Шу боис Марказий Осиё тоғларида ўзига хос ва мос бўлган 
тупроқ типлари, типчалари ривожланади. Тупроқ қопламидаги тупроқ 
гуруҳларининг ранг-баранглиги бўйича Кавказ, Карпат, Альп ва бошқа тоғ 
тизмалари тупроқларидан кескин ажратилади. Тоғли тупроқлар Тян-Шон, 
Помир-Олой, Бадахшон, Ҳисор, Туркистон, Копет-Доғ тоғ тизмаларининг 
улкан текисланган қирли майдонларида ва плато шаклидаги қисмида 
тарқалган бўлиб, кўп асрлар давомида маҳаллий аҳоли томонидан лалмикор 
деҳқончилик қилинади, буғдой, зиғир, кунжут, нўхат, айрим полиз экинлар 
экилади. Кейинги йилларда тоғли ҳудудларда узумчилик ва боғдорчилик 
ривожланиб, пистазорлар ва грек ёнғоқларининг маданий майдонлари 
кенгаймоқда. 
Шунинг билан биргаликда қишлоқ хўжалигида лалмикор ерларнинг 
замонавий агросаноат асосида жадал суръатда ўсишига тоғли ҳудудларда 
турли элементи, мезо ва микрорельефли эрозияланган, тошланган ва кам 
қатламли тупроқлар тарқалган майдонлари тўсқинлик этади. Шу боис 
талабалар, магистрлар ушбу амалий муаммоларни ечимини топиш мақсадида, 
тоғли тупроқларнинг генезиси ва географиясини атрофлича ўрганишлари ва 
таҳлил этиш натижасида илмий асослангантурли кўрсатмалар, тавсиялар 
яратиш борасида ўз билимларини оширишга мувофиқ бўладилар.

Download 361,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish