Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Марказий Осиёнинг геологик, геоморфологик, литологик



Download 361,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/26
Sana26.07.2022
Hajmi361,82 Kb.
#845901
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
markazij osiyo tuproqlari

2.3.2. Марказий Осиёнинг геологик, геоморфологик, литологик 
жиҳатдан тузилиши
ўта мажмуали бўлиши сабабли, тупроқ ҳосил қилувчи 
жараёнларида ҳам уларнинг роли жуда мураккабдир. Бу омиллар 
В.В.Докучаевнинг таълимотига қараганда, тупроқ пайдо бўлишида етакчи 
ролни ўйнаши билан бир қаторда, ҳудудларда ҳар хил тупроқ гуруҳларини 
ривожланишида бевосита иштирок этади. Марказий Осиё минтақасида 
геологик даврларнинг кетма-кет ўзгариши оқибатида ҳудудларда уларнинг 
тутган ўрнига мувофиқ қаттиқ тоғ жинсларда (палеоген, неоген) ва тўртламчи 
ётқизиқларда (лёсс, делювиал, пролювиал ва б.) тупроқ пайдо қилувчи она 
жинслари ва ҳар хил рельеф шакллари (мега, мезо, микро рельефлар) вужудга 
келган. Шу рельеф шаклларининг Марказий Осиё минтақаларида ҳар хил 
бўлиши натижасида, улардаги ҳарорат режими, ёғин-сочин миқдори ҳам 
турли миқдорда тақсимланади. Бу эса ҳудудларда турли тупроқ типлари, 
типчалари ва гуруҳларини ривожланишга олиб келиши тўғрисидаги 
маълумотларни магистрларни атрофлича ўрганишга ва билимларини ошириш 
лозимлигини талаб қилади. 
2.3.3.Ўсимлик ва ҳайвонлар дунёси. 
Марказий Осиёнинг турли 
геологик даврларда ўзгаришлари оқибатида ҳар хил тоғ жинслари ва 
геоморфологик бирликлар ва ер юзасида ранг-баранг рельеф шакллари 
ривожланган. Шу рельеф шаклларида ҳар хил ўсимликлар ва ҳайвонлар 
дунёси вужудга келиши, жойларда тупроқларнинг хилма-хил гуруҳларини 
ривожланишга таъсир этганлиги тўғрисидаги маълумотлар. 
Ўрмон-дашт, дашт, чўл, тоғ олди, тоғли ва баланд тоғли минтақаларга 
хос бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёсининг турлари ва уларнинг турли 
тупроқ гуруҳларини пайдо қилишдаги роли. 
Ўсимликларнинг ҳар хил турларининг тупроқларида чиринди 
маҳсулотларини ташкил этишдаги таъсири. 
2.3.4.Тупроқ ҳосил қилувчи она жинслари. 
Марказий Осиё 
минтақаларининг геологик, геоморфологик ва рельефининг турли жойларда 
ҳар хил бўлиши натижасида тупроқлар пайдо қилувчи она жинсларининг 
жойларда тарқалиши ҳам хилма-хилдир. 
Асосий тупроқ ҳосил қилувчи она жинслари қуйидагилардан ташкил 
топган: кўл ва денгиз қатламли ётқизиқлар, аллювиал, пролювиал, делювиал 
ва элювиал ётқизиқлар ва агроирригацион оқизмалар. 
Бу ётқизиқлар турли геологик даврларда ҳамда инсон фаолияти 
(агроирригацион ётқизиқлар) таъсирида шаклланган бўлиб, тупроқ 
профилида тошли, қумли, қумоқли ва лойли қатламларни вужудга келишда 
бевосита иштирок қилиши ҳақидаги маълумотлар таҳлили. 

Download 361,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish