Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


+  миқдори 5-10%), ўрта шўртобли  (Na +



Download 361,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/26
Sana26.07.2022
Hajmi361,82 Kb.
#845901
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
markazij osiyo tuproqlari


миқдори 5-10%), ўрта шўртобли 
(Na
+
=
10-15%) ва кучли шўртобли (Na
+
=
15-20%) ларга ажратилади. 
Қора тупроқлар зонасида турли мажмуали ва бирикмалари тупроқлар – 
шўртоблар, ўтлоқи ва ўтлоқи-қора тупроқлар учрайди.
Қора тупроқлар майдонлари, ҳозирги кунда тўла ўзлаштирилган бўлиб, 
уларда асосан буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари етиштирилади. 
Механик таркиби бўйича қора тупроқлар оғир қумоқли ва лойли турларга 
бўлинади. 
Ўзлаштирилган қора тупроқларнинг ҳайдалма қатламининг қалинлиги 
15-30 см атрофида тебраниб туради. Гумус миқдори 4,9-6,1%; азот – 0,21-
0,34%; карбонатлар – 0,1-3,5; алмашинувчи катионлар – 30-50 мг.- экв. Қора 
тупроқлар шўрланмаган, фақат уларнинг жанубий қора тупроқлар 
типчасининг 80-100 см чуқурликдан паст жойлашган қатламларда сувда 
эрийдиган тузларнинг миқдори 0,3% дан ортмайди. 


11 
Қозоғистон қора тупроқлар зонаси мўътадил иқлим шароитида 
ривожланиши тупроқларни чуқур қатламларини музланишга олиб келиши, 
кор қопламининг тез даврда эриши, ёғин-сочинларнинг жала сифатида ёғиши 
ва инсон фаолиятининг таъсири (ишлов бериш, ҳайдов ва б.) натижасида сув 
ва шамол эрозияси кенг тарқалган. Эрозия жараёнларига қарши курашиш 
учун тупроқларни мажмуали ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга 
мувофиқдир. 
3.2. Каштан тупроқлар 
Қозоғистон республикасининг қуруқ дашт ва 
чўл-дашт зонасида ривожланган бўлиб, қора каштан, типик каштан ва оч 
тусли каштан типчаларига ажратилади ва уларнинг майдонлари тегишлича 
27,7, 24,3 ва 38,4 млн.га эгалайди. 
Каштан тупроқлар ҳудудида ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 1,7-5,4
о
С, 
ёғин-сочин миқдори бир йилда 130-150 мм, 10
о
С дан юқори бўлган ҳарорат 
2300-3100
о
С атрофида ва буғланиш 750-1000 мм тенг. Ўсимликларнинг 
нормал ўсишига ва ривожланишига ёз даврларида кўп ҳудудларда кезадиган 
гармсел шамоллари жуда катта тўсқинлик кўрсатади. 
Каштан тупроқларнинг пайдо бўлишида асосий тупроқ ҳосил қилувчи 
она жинслар сифатида оҳактош, қумтош, мергел, лёсс каби жинсларнинг 
нураши натижасида пайдо бўлган эллювиал, делювиал, пролювиал, аллювиал 
ва эол ётқизиқлари бевосита иштирок этади. Ўсимликлари таркибида майда 
бўйли даштли-чўлли ҳар хил ўтлар асосий ўринни эгалайди. Бу ўсимликлар 
қопламининг чириши натижасида тупроқнинг горизонтларида турли 
миқдордаги гумус тўпланиш жараёни кузатилади. Ёғин-сочинларнинг 
миқдори жуда кам бўлганлиги сабабли, тупроқнинг устки горизонтидан 
тузлар кам ювилади, калций ва магний карбонатлар ҳамда калций сулфатлар 
юқори қатламдан пастки горизонтларга қараб кам ҳаракатланади. Шувоқ 
ўсимлигининг чириши натижасида ҳосил бўлган кремний, магний, темир ва 
алюминий оксидлари ва ишқорли металлар каштан тупроқларида 
шўртобланиш жараёнларини ривожланишига олиб келади. 
Каштан тупроқларнинг зонасининг характерли белгисига, унда жуда 
кўп майдонларда тарқалган кичик-кичик доғли мажмуалар ҳисобланади. Бу 
мажмуаларнинг пайдо бўлиш сабаби микрорельеф тузилиш ҳисобланиб, 
хусусан у намланиш характерига ва тупроқларнинг туз режимига катта таъсир 
кўрсатади, шунинг оқибатида жойларда тупроқларининг юзасида доғли 
шўртобланиш мажмуалари вужудга келади. 
Тупроқ профилидаги горизонтларининг морфологик тузилиши 
қуйидагича: 1) қора каштан тупроқ – А-В
1

2
-ВС
К

СS
, 2) типик каштан 
тупроқ – А-В
1

2
-ВС
К
-С, 3) оч тусли каштан тупроқ – А-В-С
К

Қора каштан тупроқларнинг гумус горизонтининг қалинлиги 25-40 см, 
ўтовчи қатлам – 40-60см, иллювиал-карбонатли – 40-60 см ва гипсли она 
жинсли горизонт 170-200 см чуқурликда жойлашган. Механик таркиби оғир 
қумоқли, лойли ва қумоқли, гумус миқдори 3,5-5,0%, алмашинув сиғими – 25-
30мг.- экв.
Қишлоқ хўжалагида буғдойнинг энг яхши навлари, шунингдек жўхори, 
кунгабоқар, полиз ўсимликлари ва мевалар етиштиришда фойдаланилади. 


12 
Типик каштан тупроқлар оғир қумоқли ва лойли механик таркибга эга, 
гумус миқдори 2,5-4,0%. Гумус таркибида фульвокислота ва гумин 
кислоталри баравар миқдорда, айрим ҳолда фульвокислоталарнинг миқдори 
гумин кислоталрига нисбатан бироз кўпроқ даражада. Тупроқнинг 
сингдирувчи сиғими – 20-30 мг.- экв., рН 7,2-7,6 га тенг. Бу тупроқлар 
яйловлар, айрим жойларда пичанзор ва экинзорлар сифатида фойдаланилади. 
Қишлоқ хўжалик ўсимликларидан буғдой, жўхори, кунгабоқар ва б. 
етиштирилади. 
Оч тусли каштан тупроқларда гумус миқдори – 1,5-2,5%, тупроқ 
реакциясининг муҳити нейтрал ва кучсиз ишқорли. Сингдирувчи сиғими 15-
20 мг.- экв., шулардан натрийнинг миқдори 3-15%. 
Ёғин-сочинларининг миқдори жуда кам бўлганлиги сабабли, оч тусли 
каштан тупроқлар деҳқончиликда фойдаланилмайди, уларнинг асосий 
майдонлари яйловлар сифатида хизмат қилади. 
Қозоғистоннинг қора ва тупроқлари зонасида ўлоқи-қора, ўтлоқи-
каштан, ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқ типлари ҳам учрайди, улар асосан 
полиз ўсимликларни етиштиришда фойдаланилади. 

Download 361,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish